Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2006 й. 245-сон "Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2006 й.

N 245



ХОРИЖИЙ АВТОМОБИЛДА ЮК ТАШУВЧИЛАР

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ҲАРАКАТЛАНИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланишини тартибга солиш ва назорат қилишни кучайтириш, экспорт қилинадиган юкларни ташиш учун улардан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларидаги ўзгартиришлар қатъий равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси томонидан бериладиган рухсатномаларга мувофиқ амалга оширилади.


3. Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар орқали хорижий давлатларнинг манфаатдор элчихоналари, консулликлари ва ваколатхоналарини хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш юзасидан ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси хорижий автомобилда юк ташувчилар томонидан республика ҳудудида белгиланган ҳаракатланиш йўналишларига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 482-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., 11-сон, 91-модда.













































Время: 0.1684
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск