ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.08.2005 й. ПҚ-157-сон "2005 йил ҳосили пахта хомашёсини ўз вақтида йиғиб-териб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2005 й.

N ПҚ-157



2005 ЙИЛ ҲОСИЛИ ПАХТА ХОМАШЁСИНИ

ЎЗ ВАҚТИДА ЙИҒИБ-ТЕРИБ ОЛИШГА ДОИР

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА



2005 йил ҳосили пахта хомашёсини қисқа муддатларда сифатли йиғиб-териб олишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш ва йиғим-теримни уюшқоқлик билан ўтказиш, шунингдек контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзпахтасаноат" ва "Ўзагромашсервис" уюшмалари, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ва ҳудудий транспорт ташкилотлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда ташкилий-иқтисодий тадбирлар комплексини ҳамда пахтани қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов пунктлари, пахта териш машиналари ва зарур транспорт воситаларини белгиланган тартибда қабул қилиб олишни тугалласинлар.

Тайёрланган объектлар ва техникани қабул қилиб олиш тўғрисида шу йилнинг 25 августигача Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот берсин.

Мазкур объектлар ва техника сифатли қабул қилиб олиниши ҳамда пахта йиғим-терими даврида уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев ҳосил йиғим-теримини ўтказиш борасидаги ишлар танқидий таҳлил этилишини ҳисобга олган ҳолда таъсирчан назоратни ташкил қилсин ва қуйидагиларга алоҳида эътиборни қаратсин:

пахта йиғим-терими даврида республика ва ҳудудий бошқарув органлари ишини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг аниқ ҳамкорлигини, йиғиб-териб олинган ҳосил сақланиши ва уларни тўғри ҳисобга олиниши, қишлоқ хўжалик корхоналарига хизмат кўрсатиш инфратузилмасини самарали ишлашини таъминлаш;

пахта териш машиналарига, шунингдек пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш ва ташишда иштирок этадиган барча техникага ўз вақтида хизмат кўрсатиш бўйича эҳтиёт қисмлар ва таъмирлаш материалларининг тегишли заҳирасини тайёрлаш;

ёнилғи мойлаш материалларининг зарур заҳирасини яратиш ҳамда уларни пахта хомашёси йиғим-теримида, уни ташиш ва қайта ишлашда бор бўлган қишлоқ хўжалик корхоналарига, машина трактор паркларига автотранспорт корхоналарига ҳамда бошқа ташкилотларга мазкур ишларни бажариш учун зарур ҳажмларда узлуксиз етказиб берилишини ташкил қилиш;

пахта терувчилар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлаш, шунингдек ҳосил йиғим-терими кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказишга доир бошқа зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

Пахта йиғим-терими кампаниясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида тадбирларни ўз вақтида бажармаслик ҳоллари аниқланган тақдирда давлат ва хўжалик бошқаруви органларинииг айбдор бўлган мансабдор шахсларига нисбатан қаттиқ интизомий таъсир чоралари кўрилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси 2005 йил ҳосили пахта хомашёсини қўлда ва машинада йиғиб-териб олишга тарифлар 2004 йилги ҳосилни йиғиб-териб олиш чогидаги тариф ставкаларидан камида 15 фоиз ортиқ даражада белгилансин.

Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарига технологик карталарига мувофиқ пахта хомашёси етиштириш харажатларини ҳисоби олган ҳолда, шунингдек пахта ҳосилдорлигига ҳамда молиявий нмкоииятларга қараб теримчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган нархлардан келиб чиқиб, ҳар беш кунда амалда топширилган пахта хомашёси учун табақалаштирилган ҳолда ҳам тўлаш тавсия қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Пахта-банк" ва бошқа тижорат банклари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта йиғим-теримида, пахта хомашёсини транспортда ташиш ва тайёрлашда банд бўлган ходимларнинг меҳнатига ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон Фармонини бажариш юзасидан пахта толаси учун жаҳон бозорида вужудга келган нархлар конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда бир ҳафта муддатда 2005 йил ҳосили пахта хомашёси учун харид нархларини белгиласинлар ҳамда харид нархлари прейскурантини ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказсинлар.


6. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда пахта хомашёси учун пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналари билан прейскурант нархлари бўйича жорий йилда 80 фоиз миқдорида ҳамда пахт толаси сифати ва чиқишини ҳисобга олган ҳолда 20 фоиз миқдорида қайта ишлаш тугаллангандан кейин ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзагромашсервис" уюшмаси билан биргаликда техникадан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида ва пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда "Кейс-2022" пахта териш машинасининг ҳар бири билан камида 140 гектар майдондаги пахтани машинада теришни мўлжаллаб пахта далаларини белгиласинлар ва уларга олиб бориладиган йўллар сифатли тайёрланишини таъминласинлар.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасинииг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



















Время: 0.1373
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск