Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро экспертлар кенгаши томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.12.2006 й. 247-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 1 декабрдаги

247-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар

ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро

экспертлар  кенгаши  томонидан  енгил  саноат

корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш

ва модернизация қилиш бўйича таклифларни

кўриб чиқиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро экспертлар кенгаши (кейинги ўринларда "Экспертлар кенгаши" деб аталади) томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.


2. Экспертлар кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Мазкур Низом мулкчилик шаклларидан ва молиялаштириш манбаларидан қатъи назар енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича барча лойиҳаларга татбиқ этилади.



II. ЭКСПЕРТЛАР КЕНГАШИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ


4. Қуйидагилар Экспертлар кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва уларни амалга ошириш юзасидан тавсиялар бериш;

енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш лойиҳаларини (кейинги ўринларда "лойиҳалар" деб аталади) танлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тасдиқланган 2006-2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастурига киритилган, корхоналарнинг ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, технологик жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш;

янги лойиҳаларни кўрсатиб ўтилган Дастурга киритиш юзасидан таклифлар киритиш;

енгил саноатни янада модернизация қилиш стратегияси бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича хорижий инвесторлардан тушадиган таклифлар бўйича ахборотларни тўплаш ва умумлаштириш;

лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар.


5. Экспертлар кенгаши ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

мажлисларга вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари вакилларини ва лойиҳалар ташаббускорларини таклиф этиш;

вазирликлар ва идоралардан ҳамда лойиҳалар ташаббускорларидан лойиҳа билан боғлиқ статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни сўраб олиш;

асбоб-ускуналар ва объектларнинг ҳолатини баҳолаш учун консалтинг компанияларини жалб этиш;

ваколатли органларнинг лойиҳалар экспертизаси амалга оширилишининг белгиланган тартибига риоя қилиши устидан мониторинг олиб бориш.

Экспертлар кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


6. Экспертлар кенгаши лойиҳа ташаббускорининг ёзма мурожаати бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўз ваколатлари доирасида тушунтиришлар бериши шарт.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва инвестиция лойиҳалари мониторинги бош бошқармаси (кейинги ўринларда "ишчи орган" деб аталади) Экспертлар кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.



III. ЭКСПЕРТЛАР КЕНГАШИ ТОМОНИДАН

ЕНГИЛ САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ ҚУРИШ, ҚАЙТА

ИХТИСОСЛАШТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


8. Экспертлар кенгаши томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш икки босқичда амалга оширилади.


9. Биринчи босқичда ташаббускор томонидан Экспертлар кенгашига ёзма ариза киритилади, унга енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклиф (кейинги ўринларда "таклиф" деб аталади) илова қилинади.

Таклифда:

лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигининг дастлабки ҳисоб-китоблари, оқилона жойлаштиришни танлаш ва лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечими;

ташкил этиладиган иш ўринлари сони;

хом ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хом ашё ва материаллар билан кафолатли таъминлаш;

ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг ҳажми ва турлари;

харид вариантларини ва уни амалга ошириш имконияти схемаларини кўриб чиқиш асосида технологик асбоб-ускуналар қиймати;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархлари ва сотиш бозорлари;

молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;

лойиҳа ташаббускорининг кредитни тўлашга қодирлиги ва ушбу тармоқдаги иш тажрибаси тўғрисидаги умумий маълумотлар бўлиши керак.

Таклиф унга дастлабки баҳо бериш учун ишчи органга юборилади.

Республика марказий идораларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тушадиган барча таклифлар улар тушган санадан бошлаб уч кун муддатда ишчи органга берилиши, айни вақтда лойиҳалар ташаббускорлари ёзма равишда хабардор қилиниши керак.

Экспертлар кенгаши ўз ишини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорликда ташкил этади, ўзининг лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги асосланган таклифларини киритиш ва Экспертлар кенгашининг мажлисларида қатнашиш ҳуқуқига эга.

Экспертлар кенгаши ташаббускор таклифининг тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини ўрганиб ҳамда ишчи органнинг дастлабки баҳоси натижаларини кўриб чиқиб ўн иш куни мобайнида бундан кейин ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида расмий хулоса беради.

10. Иккинчи босқичда ташаббускор Экспертлар кенгашининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини мустақил равишда ишлаб чиқади ёхуд ихтисослаштирилган ташкилотларни (лойиҳалаш институтларини, консалтинг ва инжиниринг компанияларини) жалб этади.

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиқиш Экспертлар кенгаши томонидан тасдиқланадиган енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш лойиҳаларини танлаб олиш бўйича мезонлар асосида амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида назарда тутилган тегишли талабларга мувофиқ бўлган лойиҳалар бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш кўрсатиб ўтилган низомнинг IV бўлимига мувофиқ амалга оширилади.

11. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши экспертизадан ўтказиш учун "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига берилади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясида экспертизадан ўтказиш лойиҳа бўйича қабул қилинган технологик ечимни (фойдаланиладиган технологиялар даражаси, асбоб-ускуналарнинг - технологик жараённинг тавсия этилаётган занжирининг комплекслилиги, юқори сифатли ва кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги, хом ашё базаси билан таъминланганлик, шунингдек умуман тармоқ бўйича лойиҳани амалга оширишнинг комплекслилиги) баҳолаш юзасидан икки ҳафта муддатда амалга оширилади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясида экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра ташаббускор уни кўриб чиқиш учун Экспертлар кенгашига киритади:

лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши;

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг техник-иқтисодий асослаш юзасидан эксперт хулосаси;

технологик асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан контрактларнинг лойиҳалари, лойиҳаларда асбоб-ускуналарни етказиб бериш шартлари, уларнинг қиймати, русумлари, техник тавсифлари, асбоб-ускуналарнинг ишлаб чиқарилган йили (спецификацияси) мавжуд бўлади;

ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотларни сотиш юзасидан фьючерс контрактларнинг лойиҳалари (мўлжаллар протоколлари) (агар мавжуд бўлса).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун лойиҳа ташаббускори жавоб беради.

Лойиҳа ташаббускори "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси хулосасига рози бўлмаган тақдирда Экспертлар кенгашига асосланган эътирозни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Экспертлар кенгаши лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси хулосаларини, шунингдек лойиҳа ташаббускори фикрини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

12. Ишчи орган ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тушган санадан бошлаб бир кун муддатда Экспертлар кенгаши раиси билан Экспертлар кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш санасини (ҳужжатлар тақдим қилинган санадан бошлаб ўн иш кунидан кечикмай) келишиб олади ва Экспертлар кенгаши аъзоларини бу тўғрида хабардор қилади.


13. Қуйидагилар лойиҳани Экспертлар кенгаши томонидан баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги (ишлаб чиқариш қувватларини мақбул тарзда жойлаштириш, ташкил этиладиган иш ўринлари, тармоқдаги таркибий ўзгартиришларга таъсири, ишлаётган қувватлардан фойдаланилиши, зарур хом ашё, материаллар ва инфратузилмаларнинг мавжудлиги);

тайёр маҳсулотларни ҳам ички, ҳам ташқи бозорда сотиш имконияти ва истиқболлари;

лойиҳанинг экспортга йўналтирилганлиги - экспорт қилишга мўлжалланган маҳсулотлар ҳажми ишлаб чиқариш ҳажмининг 70-80 фоизидан кам бўлмаслиги керак;

технологик асбоб-ускуналар даражасининг замонавий сифат стандартлари (ИСО 9001)га мувофиқлиги, лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги.


14. Экспертлар кенгаши ўн иш куни мобайнида таклифларни тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва қуйидагилар:

а) лойиҳани амалга ошириш имконияти;

б) аниқ ва асосланган фикр-мулоҳазалар ва камчиликларни кўрсатган ҳолда лойиҳани пухта ишлаб чиқишнинг зарурлиги;

в) лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қилади.

15. Ушбу Низомнинг 14-банди "б" кичик бандига мувофиқ пухта ишлаб чиқилган лойиҳалар кўриб чиқиш учун Экспертлар кенгашига белгиланган тартибда такроран киритилади.

16. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши бўйича Экспертлар кенгашининг ижобий қарори лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашида назарда тутилган шартлар, талаблар ва параметрларга мувофиқ лойиҳани келгусида амалга ошириш учун асос ҳисобланади.

Ушбу Низомнинг 10-банди учинчи хатбошида назарда тутилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашини тасдиқлаш лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши бўйича Экспертлар кенгашининг ижобий қарори олингандан кейин Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг IV бўлимига мувофиқ амалга оширилади.


IV. ЭКСПЕРТЛАР КЕНГАШИ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Экспертлар кенгаши мажлислари заруриятга кўра, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.

Мажлисни Экспертлар кенгаши раиси, у бўлмаган тақдирда - Экспертлар кенгаши раисининг ўринбосари ўтказади.

Экспертлар кенгаши мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади. Кворум бўлмаган тақдирда мажлис бошқа муддатга кўчирилади. Экспертлар кенгаши аъзолари унинг мажлисларида шахсан қатнашиши керак.

Экспертлар кенгашининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари орқали киритилган таклифлар кўриб чиқиладиган мажлисига маҳаллий давлат ҳокимияти тегишли органларининг вакиллари таклиф этилади.

Экспертлар кенгашининг қарорлари Экспертлар кенгашининг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Экспертлар кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Экспертлар кенгаши аъзоларининг овози тенг бўлган тақдирда унинг раиси овози, у бўлмаганда - раис ўринбосарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


18. Мажлислар қарорлари протокол билан расмийлаштирилади. Протоколда ўтказилган мажлиснинг жойи ва санаси, кун тартиби, раислик қилувчи, котиб, Экспертлар кенгашининг мажлисда қатнашган аъзолари, лойиҳа ташаббускори, унинг томонидан тавсия қилинган лойиҳа тўғрисидаги ахборот, Экспертлар кенгашининг кўриб чиқилган масалалар бўйича қарорлари ва хулосалари кўрсатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 484-модда








































Время: 0.1608
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск