ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2006 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2006 й. ПҚ-523-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2006 й.

N ПҚ-523



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Халқаро шартномалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:


1. 2006 йилнинг 4 сентябрида Остона шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) имзоланган қуйидаги халқаро шартномалар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳфий ахборотларни ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги Битим;

2001 йилнинг 16 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари тўғрисидаги Битим Протоколи тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (В.Норов) мазкур қарорда қайд этиб ўтилган халқаро шартномалар кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида Қозоғистон Республикасига тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг уларда назарда тутилган мажбуриятлари ижроси устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 478-модда.































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск