Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2006 й. 259-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Идоравий метрологик назорат хизматини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2006 й.

N 259




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ   ЎРТА   МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР    ТАЪЛИМИ    МАРКАЗИ

ҲУЗУРИДАГИ ИДОРАВИЙ МЕТРОЛОГИК

НАЗОРАТ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига таълим жараёнида қўллаш учун келтирилган ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш жиҳозларини ягона талабларга мос равишда таъминлаш, асбоб-ускуна, жиҳозлардан ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти жараёнларида самарали фойдаланиш, ўлчовларнинг ягоналиги ва аниқлиги устидан назоратни сифатли олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ушбу Марказ ҳузурида Идоравий метрологик назорат хизматини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Идоравий метрологик назорат хизматининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида метрология хизматини амалга ошириш, метрологик таъминот масалаларини такомиллаштириш, ўлчовларнинг ягоналиги ва аниқлигини таъминлаш;

академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнида қўлланиладиган назорат ва ўлчов жиҳозлари, техник воситаларнинг аҳволи, қўлланилиши устидан назоратни амалга ошириш, бунда ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнида метрологик қоидаларга риоя этилишини ҳамда улардан ўқув устахоналари ва ўқув тажриба хўжаликларида самарали фойдаланишни назорат қилиш;

давлат таълим стандартлари доирасида касб йўналишлари бўйича қўлланиладиган намунавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар рўйхатини ишлаб чиқиш ҳамда жойларда жиҳозлардан фойдаланиш мониторингини юритиш;

ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, лабораториялар ва ўқув тажриба хўжаликларида асбоб-ускуналар, жиҳозларнинг ҳолати, сақланиши, шунингдек улардан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан илмий-назарий ва амалий семинарлар ташкил этиш, таълим соҳасидаги илғор тажриба, ютуқлар ва янги технологияларни оммалаштириш ва таълим муассасаларига жорий этиш;

ўқув амалиёти даврида давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни назорат қилиш;

ўқув тажриба хўжаликларида қишлоқ хўжалиги техникалари ва бириктирилган ерлардан оқилона ҳамда унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалик экинлари ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш ва уларни амалга оширилишини таъминлаш.


3. Идоравий метрологик назорат хизмати ходимларининг чекланган умумий сони 18 та, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 16 та штат бирлигидан иборат тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бир ой муддатда:

"Ўзстандарт" агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида метрологик таъминот тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Идоравий метрологик назорат хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқласин ҳамда ушбу Хизматни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Идоравий метрологик назорат хизматини:

Давлат бюджетининг маориф соҳаси харажатлари доирасида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш харажатлари ҳисобидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази орқали молиялаштиришни йўлга қўйсин;

жорий йилдаги сақлаш харажатлари учун қўшимча талаб этиладиган маблағларни 2006 йил учун тасдиқланган Давлат бюджети параметрларида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш тадбирларига ажратилган маблағлар доирасида қопласин, келгуси йиллардаги сарф-харажатларини ҳам мазкур тадбирлар доирасида амалга оширилишини назарда тутсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Идоравий метрологик назорат хизматини Тошкент шаҳар, TTЗ-1 мавзеси, 47-уйга жойлаштирсин.


7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Мирзо Улуғбек саноат касб-ҳунар коллежи қошидаги Маҳкамавий метрологик хизматини белгиланган тартибда тугатилишини таъминласин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 20 июлдаги 342-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 7-сон, 70-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

а) 1-илова "Идоравий метрологик назорат хизмати" устуни билан тўлдирилсин;

б) 2-илова Марказ директорига бўйсунувчи "Идоравий метрологик назорат хизмати" устуни билан тўлдирилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 14 декабридаги

259-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги

Идоравий метрологик назорат хизматининг

ТУЗИЛМАСИ

Идоравий метрологик назорат хизмати бошлиғи

Жиҳозлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

5 киши

Касбий тайёргарлик назорати бўлими

4 киши

Бошлиқ ўринбосари - бўлим бошлиғи

Метрология хизмати бўлими

4 киши

Бухгалтер

1 киши

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 18 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари 16 киши

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 489-модда.


































Время: 0.2010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск