ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикасининг 19.12.2006 й. ЎРҚ-71-сон "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.09.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2006 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.12.2006 й.

N ЎРҚ-71



"ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 26 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 30 ноябрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги 472-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 230-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси мазкур аппарат ходимларининг чекланган сони билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низом, шунингдек унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари аппаратининг, ихтисослаштирилган божхона комплекслари, божхона комплекслари ва постларининг намунавий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


2) 8-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона органларида хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Божхона органларининг мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Божхона органларининг интизомий устави билан белгиланади";


3) 10-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона органларининг мансабдор шахсларига улар эгаллаб турган лавозимларга ҳамда неча йил ишлаганликларига қараб, қуйидаги махсус унвонлар берилади:

кичик таркиб - божхона хизматининг кичик сержанти, божхона хизматининг сержанти, божхона хизматининг катта сержанти;

ўрта бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг лейтенанти, божхона хизматининг катта лейтенанти, божхона хизматининг капитани;

катта бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг майори, божхона хизматининг подполковниги, божхона хизматининг полковниги;

олий бошлиқлар таркиби - божхона хизматининг генерал-майори, божхона хизматининг генерал-лейтенанти, божхона хизматининг генерал-полковниги.

Махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Халқ сўзи", 2006 йил 20 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 499-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 12-сон, 657-модда










































Время: 0.1669
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск