ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2006 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2007 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 18.12.2006 й. ПҚ-532-сон қарорига 31-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 18 декабрдаги

ПҚ-532-сон қарорига

31-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига 2007 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифларидаги фарқларни бюджетдан қоплаш тартибида:

а) 4-банд "б" кичик бандининг иккинчи хатбошига "аҳоли томонидан марказий иситишга ва иссиқ сув таъминотига норматив бўйича истеъмол қилинадиган иссиқлик энергиясини ҳисобга олган ҳолда" сўзлари қўшилсин;

б) "Аҳоли фойдаланадиган иссиқлик энергияси тарифларидаги фарқни бюджетдан қоплаш ҳисоб-китоби" жадвали қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"200_ йил_________________да

(йил чораги, ярим йиллик, 9 ой, йил)

аҳоли фойдаланадиган иссиқлик энергияси

тарифларидаги фарқни бюджетдан қоплаш

ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йилнинг 1 чораги

(1-ярим йиллик, 9 ой, йил)

кўрсаткичлари

1.

Жами иссиқлик энергияси

шу жумладан:

а) ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси

б) четдан олинган иссиқлик энергияси


Гкал

Гкал

Гкал

Гкал


2.

Берилган иссиқлик энергияси -

ҳаммаси (2а-банд + 2в-банд)

шу жумладан:

а) аҳолига - ҳаммаси

б) аҳолига - тасдиқланган истеъмол нормаларига мувофиқ

в) бошқа истеъмолчиларга

Гкал

Гкал

Гкал

Гкал


3.

Фойдаланилган иссиқлик энергияси учун тўлов тақдим этилган (ҚҚСсиз) - ҳаммаси,

шужумладан:

а) аҳолига

б) бошқа истеъмолчиларга

минг сўм

минг сўм

минг сўм


4.

Қуйидагиларга бериладиган 1 Гкал иссиқлик энергияси учун шаклланган ўртача тариф:

а) аҳолига (3а-банд : 2а-банд)

б) бошқа истеъмолчиларга (3б-банд: 2в-банд)


сўм

сўм

сўм

5.

1 Гкал иссиқлик энергияси учун тарифлардаги фарқ (4б-банд - 4а-банд)

сўм

6.

Тарифлардаги фарқ:

а) аҳолига бериладиган иссиқлик энергиясининг барча ҳажми учун (2а-банд х 5-банд)

б) аҳолига бериладиган иссиқлик энергиясининг норматив ҳажми учун (2б-банд х 5-банд)


минг сўм

минг сўм

7.

Аҳоли томонидан норматив доирасида истеъмол қилинадиган иссиқлик энергияси учун бюджетдан қопланиши лозим бўлган тарифлардаги фарқ (8-банд + 9а-банд) ёки (8-банд - 9а-банд)


минг сўм

8.

Бюджетдан амалда қоплангани


минг сўм

9.

Натижа.

а) бюджетдан қўшимча ўтказиш (6б-банд - 8-банд)

б) бюджетга қайтариш ёки бўлажак харажатларни қоплашга ўтказиш (8-банд - 6б-банд)

в) аҳоли томонидан нормативдан ортиқча иссиқлик энергияси истеъмол қилинганлиги ҳисобига вужудга келган харажатларни корхонанинг молия-хўжалик фаолияти натижаларига ўтказиш (6а-банд - 6б-банд)


минг сўм


минг сўм

минг сўм


Раҳбар

Бош бухгалтер

Изоҳ.

1. Ҳисоб-китоб иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш бўйича алоҳида-алоҳида тўлдирилади.

2. Марказий иситиш бўйича қоплашни ҳисоблаб чиқаришда 2б-бандда аҳоли томонидан иссиқлик энергиясини истеъмол қилиш нормаси календарь ойдан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 11 декабрдаги 439-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Бизнес-мактаб тўғрисидаги Низомнинг VII бўлими 1-бандида:

биринчи хатбоши қуйдаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бизнес мактабни 2006/2007 ўқув йилигача (ушбу ўқув йили ҳам киради) ўқишга қабул қилинган ўқувчилар бўйича молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бундан ташқари, бюджетдан ташқари маблағлар тушумлари молиялаштириш манбалари бўлиши мумкин, шу жумладан";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бизнес-мактабларда 2007/2008 ўқув йилидан бошлаб ўқишга қабул қилинган ўқувчиларни ўқитиш бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларидаги давлат улуши бўйича дивидендлар тарзидаги барча даромадларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторинги".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 1.5 бўлимига қуйидаги мазмундаги 1.5.13-банд қўшилсин:

"1.5.13. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ, ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича нафақалар тўлаш билан боғлиқ харажатлар";

б) 2.2 бўлимига қуйидаги мазмундаги 2.2.17-банд қўшилсин:

"2.2.17. Маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган инвентарлар ва хўжалик анжомлари қийматини ҳисобдан чиқариш бўйича харажатлар ҳамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар";

в) 2.3 бўлимига қуйидаги мазмундаги 2.3.21-банд қўшилсин:

"2.3.21. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ, бошқарув ходимларининг, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайдиган бошқа ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича нафақалар тўлаш билан боғлиқ харажатлар";

г) 2.3.21-банд 2.3.22-банд деб ҳисоблансин;

д) 1-иловада:

1.13, 1.15, 1.16, 1.33,1.37-бандлар чиқариб ташлансин;

1.43-банддаги "2.3.21" рақамлари "2.3.22" рақамлари билан алмаштирилсин;

II бўлим чиқариб ташлансин;

е) 2-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ишончсиз қарзлар бўйича резервга ажратмалар".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Меъёрланадиган айрим харажатлар нормативларини тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 9 апрелдаги 166-сон қарорида:

"а) қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасининг монопол бирлашмалар (корхоналар) Давлат реестрига киритилган табиий монополиялар субъектлари ва монопол корхоналар товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар)ни шакллантиришда харажатларнинг айрим моддаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади";

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Вакиллик мақсадларига харажатлар нормативлари иловага мувофиқ тасдиқлансин";

в) 2-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"реклама учун қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушум йиллик ҳажмининг 2,0 фоизи миқдорида";

тўртинчи ва бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тасдиқланган нормативларни табиий монополиялар субъектларига ва монопол корхоналарга етказсин";

д) 2-иловадаги "2" рақами чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда):

а) 6-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга";

б) Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибида:

26-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга";

27-банднинг биринчи хатбошидаги "бюджет ташкилотида" сўзларидан кейин "вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар" сўзлари қўшилсин, "ушбу қарзни" сўзлари эса "ушбу қарзларни" сўзлари билан алмаштирилсин;

29-банднинг биринчи хатбошидаги "кредиторлик қарзлар мавжуд бўлмаса ёхуд улар" сўзлари "вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва кредиторлик қарз мавжуд бўлмаса ёхуд ушбу қарзлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини санитария жиҳатидан тозалаш тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 3 августдаги 302-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошидаги "ободонлаштириш ишларига тушадиган йиғимлар ҳисобига" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 70-модда) 7-банди учинчи хатбошидаги "ялпи тушумдан ягона солиқ" сўзлари "ягона солиқ тўлови" сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Саломатлик-2" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 27 январдаги 34-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити бўйича асосий қарзни қайтариш, улар бўйича воситачилик тўловлари" сўзлари "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (Саломатлик-1) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (Саломатлик-2) кредитлари бўйича асосий қарзни қайтариш, улар бўйича фоизлар ва воситачилик тўловлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 3-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"фақат тежалган маблағлар мавжуд бўлгандагина ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга".


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) 3-иловасига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ. Тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу маблағлар ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 507-модда.



































Время: 0.1571
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск