ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2001-2004 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 12.05.2001 й. 220-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.05.2001 й.

N 220-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

IV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 223-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг  Ахборотномаси,  1998 йил, N 5-6, 102-модда) 25-моддасининг иккинчи қисмидаги "Меҳнат вазирлигининг" деган сўзлар "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


V. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда):

1) 32-моддасининг тўртинчи қисмидаги "Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига" деган сўзлар "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 37-моддаси биринчи қисмининг "а" банди биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, "г" бандидаги, 40-моддасининг биринчи қисмидаги "Пенсия фондига" деган сўзлар "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 43-моддасининг тўққизинчи қисмидаги "Пенсия фондига" деган сўзлар "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 52-моддасидаги "ижтимоий таъминот органлари" деган сўзлар "ижтимоий таъминот бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 66-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги "Пенсия фонди", "Пенсия фондини", "Ижтимоий суғурта жамғармасига", "Пенсия фондига" деган сўзлар тегишли келишикдаги "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


VI. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1993 йил 3 сентябрда қабул қилган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарорнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 339-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда) 3-бандидаги "Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига" деган сўзлар "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

X. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 128-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда):

1) 16-моддасининг бешинчи қисмидаги "ижтимоий таъминот" деган сўзлар "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 17-моддасининг учинчи қисмидаги "Меҳнат вазирлиги ва" деган сўзлар "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 21-моддасининг биринчи қисмидаги, 22-моддасининг иккинчи қисмидаги, 29-моддасининг биринчи қисмидаги "ва ижтимоий таъминот", "ижтимоий таъминот", 21-моддасининг учинчи қисмидаги ҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш" деган  сўзлар "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда) I бўлимининг 5-бандидаги 1-кичик банднинг саккизинчи хатбошиси, 11-бандининг 1-кичик банди, шунингдек 12-банди  чиқариб ташлансин.

XV. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда;  1998 йил,  N 5-6, 102-модда; 1999 йил,  N 9,  229-модда;  2000 йил, N 7-8, 217-модда):

1) 4-моддасининг иккинчи хатбошиси "тўғри ҳисоблаб чиқарилиши" деган сўзлардан олдин "шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 5-моддаси биринчи қисмининг:

1-бандидаги "ва солиқларни" деган сўзлар "солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8-бандидаги "солиқларни ҳисоблаб чиқариш" деган сўзлар "солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 6-моддаси биринчи қисмининг 1-банди "тўғри ҳисоблаб чиқилиши" деган сўзлардан олдин "шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларнинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 86-модда; 2001 йил, N1-2, 23-модда) 16-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги "Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига" деган сўзлар "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 4-модда):

1) 3-моддасининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг асралишини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини юритади, уй-жой соҳасини ривожлантиришнинг давлат комплекс дастурларини қабул қилади";

2) 4-моддаси чиқариб ташлансин;

3) 5-моддаси:

иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"уй-жой фонди ва бошқа коммунал объектларни бошқариш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш ишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда коммунал хизматларга бўлган тариф сиёсатини ўз тасарруфидаги ҳудудда шакллантириш";

учинчи-ўн учинчи хатбошилари тегишинча бешинчи-ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


XIX. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 140-модда):

1) 12-моддасининг тўртинчи қисмидаги "ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фонди органларида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 16-моддаси:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган микрофирмалар ва кичик корхоналар, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда акциз солиғи тўлаганлари тақдирда, ягона солиқ тўлашга ўтишлари мумкин. Микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи ушбу модда талабларини инобатга олган ҳолда берилади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи-олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Микрофирмалар ва кичик корхоналар, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган фаолиятнинг айрим турларини амалга оширганлари тақдирда, солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлайдилар.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилмаган фаолиятнинг турларини амалга оширганлари тақдирда микрофирмалар ва кичик корхоналар ўз хоҳишига кўра ё ягона солиқ, ёки мазкур тоифадаги солиқ тўловчилар учун назарда тутилган барча солиқларни жамлаган ҳолда тўлайдилар.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқ тўлаш мақсадида ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган фаолият турларининг алоҳида бухгалтерия ҳисобини юритишлари шарт";

тўртинчи-олтинчи қисмлари тегишинча еттинчи-тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов










































Время: 0.1286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск