ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар / Патент ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2006 й. 263-сон "Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божларнинг ставкаларини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2006 й.

N 263


МАДРИД БИТИМИГА ДОИР БАЁННОМАГА (МАДРИД,

1989 ЙИЛ 27 ИЮНЬ) МУВОФИҚ БЕЛГИЛАРНИ ХАЛҚАРО

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШДА УНДИРИЛАДИГАН ЯККА

ТАРТИБДАГИ БОЖЛАРНИНГ СТАВКАЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь)" қўшилиши ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ундириладиган якка тартибдаги божлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасига тушадиган якка тартибдаги бож маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

78 фоизи - Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига;

2 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисобварағига ўтказилади;

20 фоизи - Адлия вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашганлик учун аъзолик бадалларини тўлашда улардан фойдаланиш учун (камида 50 фоизи), шунингдек ходимларни моддий рағбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасида қолдирилади.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 21 декабрдаги

263-сон қарорига

ИЛОВА



Мадрид битимига доир Баённомага

(Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни

халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган

якка тартибдаги божлар

СТАВКАЛАРИ

Бож

коди


Божнинг номи


Ставкалар

ҚШ доллари)


1.

Белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилиши натижасида пайдо бўладиган мухофаза қилишни ёйиш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун, шунингдек ҳудудий кенгайтириш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун:



1.1.

белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун


1200

1.2.

бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун:


120

2.

Жамоа белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилиши натижасида пайдо бўладиган муҳофаза қилиш ёйилиши тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун, шунингдек ҳудудий кенгайтириш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун:



2.1.

белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун


1800

2.2.

бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун


180

3.

Кўрсатиб ўтилган Баённомага мувофиқ рўйхатдан ўтказилган белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилганлиги узайтирилганлиги учун:



3.1.

белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун


600

3.2.

бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун


60

4.

Кўрсатиб ўтилган Баённомага мувофиқ рўйхатдан ўтказилган жамоа белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилганлиги узайтирилганлиги учун:



4.1.

белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун


1200

4.2.

бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун


120

Изоҳ.

Якка тартибдаги божлар тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта "сўм"да ундирилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 515-модда.

































Время: 0.1411
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск