ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2006 й. 269-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2006 й.

N 269



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИ ТИББИЁТ

ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

ВА ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта бўғин тиббиёт ходимларининг касбий савияси ва малакасини оширишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-524-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 25 декабрдаги

269-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт

ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби

ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар


1. V бўлимга қуйидаги мазмундаги 23-1-банд қўшилсин:

"23-1. Олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Бош тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 5 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади".


2. 24-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"шошилинч тиббий ёрдам хизматининг олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамшираларига: узлуксиз ишланган стажнинг биринчи уч йили учун ҳамда ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори - 40 фоиз";

учинчи-еттинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи-саккизинчи хатбоши ҳисоблансин.


3. 25-бандда:

тўртинчи хатбошига "олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамширалари учун эса тариф ставкасининг 20 фоизи миқдорида" сўзлари қўшилсин;

бешинчи хатбошига "олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамширалари учун эса тариф ставкасининг 30 фоизи миқдорида" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 516-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 12, 96-модда.











































Время: 0.2019
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск