Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикасида чет эллик юридик шахсларни даромад (фойда)ларини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (янги таҳрирда) (АВ томонидан 05.10.2004 й. 1416-сон билан рўйхатга олинган 15.06.2004 й. МВ 87-сон, ДСҚ 2004-36-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 5 октябрда 1416-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг,

Давлат солиқ қўмитаси

2004 йил 15 июндаги

87, 2004-36-сон қарорига

ИЛОВА



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасида чет эллик юридик

шахсларни даромад (фойда)ларини солиққа

тортиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА

(Янги таҳрирда)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Мазкур Йўриқнома қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбалардан даромад (фойда) оладиган норезидентлар -хорижий юридик шахсларга татбиқ этилади.

Мазкур банд қоидаларига мувофиқ резидент ҳисобланмаган юридик шахс ушбу Йўриқнома мақсадларидаги норезндент ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида таъсис этилган ёки рўйхатга олинган, шунингдек бош корхонаси Ўзбекистонда жойлашиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида рўйхатга олинган юридик шахс ушбу Йўриқнома мақсадларидаги резидент ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали ўз фаолиятини амалга оширадиган солиқ тўловчи - норезидент Ўзбекистон Республнкасидаги манбалардан олган Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган чиқарилган суммага камайтирилган доимий муассаса билан боғлиқ даромадлари (фойдаси) бўйича солиқ тўловчи ҳисобланади.


4. Норезидентнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадлари (фойдаси) чегирмаларсиз ялпи даромад бўйича - резидент ёки норезидентнинг шу тўлов манбаидан солиққа тортилиши лозим.


5. Хорижий юридик шахслар билан битим тузиш чоғида бундай битим шартларига солиқ тўловчилар ва Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи ўзга шахслар хорижий юридик шахсларнинг солиқлар ва йиғимлар тўлови бўйича харажатларини зиммасига олишни киритишга рухсат этилмайди.


6. Мазкур Йўриқнома мақсадлари учун "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди" сўзлари осмон ва сув ҳудудларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларини билдиради.


7. Агар Ўзбекистон Республнкасннинг халқаро битимида (шартномасида) ушбу Йўриқнома қоидаларидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса,у ҳолда халқаро битим (шартнома) қоидалари қўлланилади.



II. НОРЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ДОИМИЙ МУАССАСА ОРҚАЛИ ОЛГАН

ДАРОМАДЛАРИ (ФОЙДАСИ)НИ

СОЛИҚ ОЛИШ


1-§. Солиқ тўловчилар

8. Даромад (фойда) солиғи тўловчилари бўлиб, даромад (фойда) олиш мақсадида доимий муассаса орқали фаолиятни амалга ошираётган норезидентлар ҳисобланади.


9. Мазкур Йўриқномада "доимий муассаса" атамаси норезидентнинг фақат солиқ мақомини белгилаш учун қўлланилади ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлмайди.


10. Солиқ олиш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикасида норезидентнинг доимий муассасаси деганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги даромад олиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият жойи, шунингдек норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасида вакиллик вазифаларини бажаришга ваколат берилган ҳар қандай ташкилот ва жисмоний шахслар тушунилади, хусусан:

товарларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, бутлаш, қадоқлаш, ўраш, етказиб бериш, сотиш билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган ҳар қандай жой;

норезидентнинг ҳар қандай бошқарув жойи, филиали, бўлими, ваколатхонаси, бюроси, идораси, офиси, кабинети, агентлиги, фабрикаси, устахонаси, цехи, лабораторияси, дўкони, омбори;

табиий ресурсларни қазиб олиш билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган ҳар қандай жой: шахта, кон, нефть ва (ёки) газ қудуғи, карьер;

қувурлар, газ қувурлари, табиий ресурсларни излаш ва (ёки) ишлаб чиқиш, жиҳозларни ўрнатиш, монтаж қилиш, йиғиш, созлаш, ишга тушириш ва (ёки) хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган (шу жумладан, назорат ва кузатув фаолияти амалга ошириладиган) ҳар қандай жой;

ўйин автоматлари (қурилмаларини ўз ичига олган ҳолда), компьютер тармоқлари ва алоқа каналлари, аттракционлар, транспорт ва бошқа инфратузилмадан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган ҳар қандай жой.

Доимий муассаса белгиларига жавоб берадиган норезндент томонидан календарь йилида 183 кунга қадар фаолиятни амалга оширишда олинган даромадлари тўлов манбаидан (чегирмаларсиз) ёки норезидент танлови бўйича доимий муассаса орқали (чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда) солиққа тортилиши лозим.

Агар доимий муассаса белгиларига жавоб берадиган норезидент олдинроқ (183 кунга қадар) тўлов манбаидан солиқ тўлаган бўлса, у холда мазкур фаолиятнинг кейинги даврида (183 кундан ортиқ) солиқнинг тўланган суммаси ушбу доимий муассасанинг даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда хисобга олинади.


11. Шунингдек фаолият жойи ўз ихтиёрида муайян ҳудудга эга бўлган доимий муассаса фаолиятини амалга ошириш учун мавжуд бўлмаган бино ёки ушбу бинога зарурият бўлмаган тақдирда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Корхона ихтиёридаги бино, воситалар ёки қурилмаларнинг уларга тегишли эканлиги ёки ижарадалиги аҳамиятга эга эмас. Бундан ташқари, фаолият жойи бошқа корхонада бўлиши ҳам мумкин.

Агар норезидент воситалар, саноат, тижорат ва таълим жиҳозлари, бино ёки номоддий активларни ушбу фаолият учун Ўзбекистон Республикасида фаолиятнинг доимий жойига эга бўлмаган ҳолда ижарага берса, мазкур ижарадаги воситалар ва жиҳозлар, бино ёки номоддий активлар, шартнома саноат, тижорат, таълим жиҳозлари ва бошкаларнинг оддий ижараси билан чекланиши шарти билан ижарага берувчининг доимий муассасасини ташкил этмайди.

Мазкур банднинг иккинчи хатбошида белгиланган тартиб агар ижарага берувчи ходимларини жиҳоз ўрнатилгандан сўнг у билан ишлашга ходимларнинг фаолияти фақат жиҳозларга хизмат кўрсатиш билан чекланиши, масъулият ва назорат эса ижарага олувчига юклатилиши шарти билан жўнатган ҳолатда ҳам қўлланилади.

Агар ходимлар катта масъулиятга эга бўлиб жиҳозлардан фойдаланган ҳолда у ёки бу ишларни такомиллаштиришда иштирок этсалар ёки агар улар ижарага берувчининг масъулияти ва назорати остидаги жиҳозларни бошқарсалар, хизмат кўрсатсалар, назорат қилсалар ва қўллаб-қувватласалар, ижарага берувчининг фаолияти оддий ижара доирасидан чиқиб кетади ва ижарага берувчининг доимий муассасаси шаклланишига олиб келади.


12. Доимий муассаса ишларни бажариш (хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) бошланган кунда, агар ушбу кун аниқ белгиланса, шаклланган ҳисобланади. Агар ушбу кун аниқ белгиланмаса, қуйидаги кунлардан бирини доимий муассасанинг шаклланган куни деб ҳисоблаш мумкин:

ишларни бажариш (хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) бошланишининг шартномада белгиланган куни;

биринчи ҳисобварақнинг, олдиндан тўлов ҳисобварағини ўз ичига олган ҳолда, тўловга қўйилган куни;

лицензиянинг амал қилиши бошланган кун, агар лицензия у ёки бу ишларни бажариш ёки муайян шартнома бўйича хизмат кўрсатиш мақсадида олинган бўлса.

Бунда, юқорида кўрсатиб ўтилган фаолиятларнинг энг биринчиси бажарилган ҳолатда доимий муассаса шаклланган ҳисобланади.

Доимий муассаса ушбу муассаса орқали фаолиятнинг тугатилиши билан ўзининг мавжуд бўлишини тугатади. Агар фаолиятнинг тугатилиши кунини аниқ белгилаб бўлмаса, у ҳолда қуйидаги кунларнинг энг охиргиси доимий муассаса фаолиятининг тугатилиши куни ҳисобланади:

бажарилган ишлар (хизматлар ва ҳ.к.; далолатномаси имзоланган кун;

доимий муассаса орқали фаолият билан боғлиқ сўнгги инвойсни чиқариш куни;

сўнги декларацияни солиқ хизмати органларига тақдим этиш куни.


13. Қуйидагилар доимий муассасанинг шаклланишига олиб келмайдиган ҳолатлар сифатида қаралиши мумкин:


а) норезидент томонидан Ўзбекистон Ресиубликаси ҳудудида тайёргарлик ва ёрдамчи тусдаги фаолиятнинг амалга

...
Время: 0.1953
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск