Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Тижорат банклари томонидан жамланма молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 18.01.2005 й.да 1445-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 31.12.2004 й.даги 28/12-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 18 январда 1445-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2004 йил 31 декабрдаги

28/12-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банклари томонидан жамланма

молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (кейинчалик матнда - МҲХС) талабларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари (кейинчалик матнда - банклар) учун жамланма молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича ҳисоб сиёсатини белгилайди.



II. ТАЪРИФЛАР


2. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


жамланма молиявий ҳисобот - ягона хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоботи сифатида тақдим этилган гуруҳларнинг молиявий ҳисоботлари;


назорат - хўжалик юритувчи субъектнинг ўз фаолиятидан фойда олиш мақсадида молиявий ва операция сиёсатини аниқлаш имконияти;


гуруҳ - ўзининг барча шуъба хўжалик уюшмалари, филиаллари, ваколатхоналари билан бўлган бош банк;


камчилик улуши - шуъба хўжалик уюшмасининг унинг капитали улушига тўғри келган фойда ёки зарар ва соф активлари қисми бўлиб, унга бош хўжалик юритувчи субъект шуъба хўжалик уюшмалари орқали бевосита эгалик қилмайди;


бош банк - бир ёки ундан ортиқ шуъба хўжалик уюшмаларига эга бўлган банк;


шуъба хўжалик уюшмаси - бош банкнинг назорати остида бўлган хўжалик шерикчилиги ёки уюшмаси;


боғлиқ хўжалик уюшмаси - устав фондининг йигирма фоизидан ортиғи бош банкка тегишли бўлган хўжалик шерикчилиги ёки уюшмаси;


қўшма корхона - икки ёки ундан ортиқ томон уларнинг қўшма назорати остидаги иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи шартнома келишувини кўзда тутади.


иштирокчи (банк ёки банк бўлмаган муассаса) - қўшма фаолиятдаги томон бўлиб, у мазкур фаолият устидаги қўшма назоратда иштирок этади.


улуш бўйича иштирок этиш бўйича ҳисобга олиш услуби - бу бухгалтерия ҳисобининг услуби бўлиб, унга кўра инвестиция дастлаб ҳакиқий киймати бўйича акс эттирилади, кейин эса ўзлаштирилганидан сўнг инвестор (иштирокчи)нинг инвестициялар объектининг соф активларидаги улушининг содир бўлган ўзгаришига тўғриланади. Инвестор (иштирокчи)нинг фойдаси ёки зарари унинг инвестиция объектидаги фойдаси ёки зарарлари улушини ўз ичига олади.




III. ЖАМЛАНМА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ


3. Жамланма молиявий ҳисобот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни гуруҳнинг молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш мақсадида тузилади ва тақдим этилади.


4. Банклар шуъба хўжалик уюшмалари, боғлиқ хўжалик уюшмалари ва қўшма корхоналар, шунингдек филиаллари ва ваколатхоналаридаги ўз инвестицияларини жамланма молиявий ҳисоботда акс эттиришлари лозим. Жамланма ҳисоботга бош банк, унинг шуъба хўжалик жамиятлари ва ваколатхоналарининг молиявий ҳисоботлари илова қилинади.



IV. ЖАМЛАНМА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ТАРКИБИ


5. Жамланма молиявий ҳисобот назорат остидаги барча шуъба ва боғлиқ хўжалик уюшмалари, филиаллар ва ваколатхоналар, шунингдек, сотиш учун мўлжалланган узок муддатли активлар ҳамда тугалланадиган фаолият сифатида ҳисобга олннадиган инвестициялардан ташқари қўшма корхоналардаги ннвестицияларни ўз ичига олиши лозим.

Шуъба хўжалик уюшмаси устидан назоратнинг мавжудлигини аниқлаш намунаси мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган.


6. Жамлашда шуъба хўжалик уюшмаси ўзининг хўжалик фаолияти бу гуруҳдаги бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидан фарқ қилганлиги сабабли чиқарилмайди. Бунда муҳим маълумотлар билан таъминлаш мақсадида шуъба хўжалик уюшмасининг хўжалик фаолиятидаги фарқлар тўғрисидаги қўшимча маълумотларни ёритиш зарур.


7. Банклар боғлик хўжалик уюшмалари ва қўшма корхоналардаги инвестнцияларни ҳисобга олишда бўйлама иштирок этиш бўйича ҳисобга олиш услубидан фойдаланишлари лозим. Бўйлама иштирок этиш бўйича ҳисобга олиш услубига мувофиқ қўлланиладиган кўпгина чора-тадбирлар жамлаш чора-тадбирларига ўхшашдир.

Бироқ, бўйлама иштирок этиш бўйича ҳисобга олиш услубига кўра инвестор банк (иштирокчи) ҳар бир компонентдаги ўз улушини ўзининг молиявий ҳисоботига киритиш ўрнига боғлиқ хўжалик уюшмаси ёки қўшма корхонанинг сор фойдаси (зарарлари)даги ўз улушини алоҳида сатрда ўзининг фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботига киритиши лозим.



V. ҲИСОБОТ САНАСИ ВА ҲИСОБ СИЁСАТИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


8. Жамланма молиявий ҳисоботни тузишда фойдаланиладиган бош банк ва унинг шуъба хўжалик уюшмаларининг молиявий ҳисоботи битта ҳисобот санасида тузилиши лозим. Бош банк ва унинг шуъба хўжалик уюшмасининг ҳисобот саналари мос тушмаганда бош банк молиявий ҳисоботларни жамлаш мақсадида улардан молиявий ҳисоботларни бош банкнинг молиявнй ҳисоботининг санасига тайёрлаб беришларини талаб этиши лозим, буни бажариб бўлмаслик ҳолатлари бундан мустасно.


9. Жамланма молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланиладиган бош банк ва унинг шуъба ҳамда боғлик хўжалик уюшмаси, қўшма корхонанинг молиявий ҳисоботи турли ҳисобот саналарига тўғ

...
Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск