ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Фойдали қазилмалар қазиб олиш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.1992 й. 151-сон "Ўзбекистон-Америка "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасининг самарали ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари ва унга Ҳукумат кафолатларини бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.1992 й.

N 151


ЎЗБЕКИСТОН-АМЕРИКА "ЗАРАФШОН-НЬЮМОНТ"

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИНГ САМАРАЛИ ИШЛАШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ВА УНГА ҲУКУМАТ

КАФОЛАТЛАРИНИ БЕРИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, 1992 йилнинг 16 январидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан "Ньюмонт Майнинг Корпорейшн" фирмаси ўртасидаги "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасини тузиш тўғрисида шартнома баённомасига асосланиб, шунингдек, чет эл инвестициялари ва илғор технологияларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишни, Мурунтов конидаги минераллашган жинс уюмларини халқ хўжалиги тасарруфига жалб қилишни жадаллаштириш учун реал асосларни таъминлаш, олтин қазиб чиқаришни кўпайтириш, валюта тушумларини тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Ўзбекистон томонидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Навоий кон-металлургия комбинати ҳамда Америка томонидан "Ньюмонт Майнинг Корпорейшн" фирмалари таъсис этган "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикасига валюта тушумларини жадаллаштириш, "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасининг самарали ишлаши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида, баённомада кўрсатилган ҳуқуқлар билан бир қаторда, унга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

ўзи ишлаб чиқарган олтинни, унинг камида 50 фоизи Ўзбекистон Республикасида реализация қилинишини назарда тутиб, дунё бозори нархларида эркин реализация қилиш;

Ўзбекистон банкларида ёки ундан ташқарида ҳисоб-китоб счётларини очиш, ўз мулки ёки мулкка эгалик ҳуқуқи кафолати асосида исталган валютада қарз олиш, мазкур қарзлар бўйича битта ёки бир неча халқаро молия муассасасига керакли тўловларни амалга ошириш.

4. "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасига ҳукуматнинг қуйидаги кафолатлари белгилансин:

"Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги баённомага мувофиқ ўзбекистонлик муассисларнинг барча мулклари ва бошқа мажбуриятлари бўйича ҳамда ҳамкорликдаги корхонанинг мулк ҳуқуқларини учинчи томон даъволаридан ҳимоялаш кафолатлари;

ўзбекистонлик муассисларнинг баённомада кўрсатилган бадалларни қўшма корхонанинг устав фондига тўлаб туриш кафолатлари;

нархлар ҳамда тарифлар бўйича келишилган қоидалар ва шартларга мувофиқ равишда қўшма корхонага керакли барча ишлаб чиқариш ресурсларини республика ҳудудида белгиланган тартибда бериш. Бунга зарур миқдордаги минераллашган материалларни сотиб олиш ҳуқуқи, етарли миқдорда электр энергияси, сув лимитлари, шунингдек, қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти учун ижара шартномасига мувофиқ ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам киради;

"Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасига кредит берган халқлар молия муассасаларининг ва бошқа ташкилотларнинг маблағларини етарлича ҳимоя қилиш, шу жумладан, Ҳукумат қўшма корхона томонидан қарзлар ёки унинг устав фаолияти бўйича тўловларга чеклаш белгиламаслиги ҳам назарда тутилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасини ҳуқуқий шахс сифатида рўйхатдан ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасини ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати:

қўшма корхонани лойиҳага мувофиқ ўз вақтида қурилиши ва ишга туширилишини таъминласинлар;

"Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасига, унинг бутун фаолияти давомида келишилган ҳажмда, сифатда, шаклланган баҳода минераллашган массани сотишни таъминласинлар;

"Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонаси учун сув таъминоти ҳамда ижара шартлари бўйича тоғ этаги чегараларида ер участкаси ажратиш масаласини ҳал қилсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасини электр қуввати истеъмолчиларининг биринчи тоифасига киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ер йўлдоши орқали алоқа ўрнатишга рухсат берсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонаси қурилишини маҳаллий қурилиш материаллари билан бир қаторда цемент, ғишт, оҳак билан буюртмага мувофиқ, амалдаги нархлар бўйича таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонаси ходимларига малакали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилишда ёрдам берсин.


12. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонасининг бутун фаолияти даврида амал қилади.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи саноати, энергетика, кимё ва металлургия комплекси (ўртоқ Ҳаққулов)га юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов





























Время: 0.1960
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск