ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2006 й. 272-сон "Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2006 й.

N 272



ЯККА ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


"Ипотека" тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 14 июндаги ПФ-3618-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ ҳамда республикада якка тартибда уй-жой қурилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарор билан тасдиқланган Низом талабларига жойларда сўзсиз риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 30 декабрдаги

272-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Якка тартибда уй-жой қурилишини тартибга солиш тўғрисида" 1959 йил 25 декабрдаги 970-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1959 й., 18-сон, 76-модда).


2. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Уй-жой ва оддий қурилиш сифатини яхшилаш чоралари тўғрисида" КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг 1969 йил 28 май N 392 қарори" 1969 йил 21 августдаги 409-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 7-сон, 64-модда).


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "СССР Министрлар Советининг "Уй-жой қурилишига ажратилаётган капитал маблағлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1981 йил 5 октябрдаги 972-сон қарори" 1981 йил 11 ноябрдаги 877-сон қарори.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРда якка тартибда уй-жой қурилишини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1988 йил 28 июлдаги 263-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 7-сон., 27-модда) ва унга илова.


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг турар жой масалаларига оид баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1989 йил 24 январдаги 37-сон қарорига илованинг 2-банди.


6. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССЖда мулкчилик тўғрисида" Ўзбекистон ССЖ Қонуни муносабати билан Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг қарорларини ўзгартиш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1991 йил 16 февралдаги 38-сон қарорига илованинг 6-банди (ЎзССЖ ҚТ, 1991 й., 2-сон, 4-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 19-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Якка тартибда уй-жой қураётган кўп болали ва камдаромадли оилаларни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 411-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 50-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 518-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 12, 97-модда.










































Время: 0.1904
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск