ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Табиатдан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2006 й. ПҚ-540-сон "Ўзкимёсаноат" ДАК корхоналарида Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги лойиҳа ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2006 й.

N ПҚ-540


"ЎЗКИМЁСАНОАТ" ДАК КОРХОНАЛАРИДА КИОТО

ПРОТОКОЛИНИНГ МУСАФФО РИВОЖЛАНИШ

МЕХАНИЗМИ ДОИРАСИДАГИ ЛОЙИҲА ЎЗ

ВАҚТИДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


"Ўзкимёсаноат" ДАК корхоналарида азот чала оксидлари ҳавога чиқарилишини камайтириш, улар жойлашган минтақаларда экологик муҳитни Мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги лойиҳалар имкониятларидан фойдаланган ҳолда яхшилаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ўзкимёсаноат" ДАК ва "Мицубиси Корпорейшн" (Япония) компанияси ўртасида азот чала оксидини (N2О) ҳавога чиқаришни камайтириш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисидаги Битим тузилди, кейинчалик Киото Протоколини имзолаган мамлакатларда сертификатланган камайтирилган чала оксидлар чиқиндилари ҳажмлари сотилади. Битим қуйидагиларни назарда тутади:

лойиҳа бўйича умумий харажатлар молиялаштирилишини таъминлайдиган ҳажмда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш;

лойиҳада иштирок этувчи корхоналарда 2007 йилда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтирмаган ҳолда агрегатларни реконструкция қилиш ва ускуналарни алмаштириш ишларини олиб бориш;

чиқиндиларни мавжуд даражадан 80 фоизга тушириш имконини берувчи азот чала оксидини парчалашнинг янги технологияларидан фойдаланиш ҳисобидан сертификатланган азот чала оксиди чиқиндиларини камайтириш;

жаҳон бозорида сертификатланган камайтирилган чиқиндиларни сотишдан олинган қўшимча даромад, лойиҳа бўйича умумий ҳаражатлар чегириб ташлангандан сўнг Ўзбекистон томонига - 80 фоиз, "Мицубиси Корпорейшн" (Япония) компаниясига - 20 фоиз пропорцияда тақсимланади.


3. "Ўзкимёсаноат" ДАК:

бир ҳафта муддатда мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳни ташкил этсин;

лойиҳани амалга ошира бошлашни жадаллаштириш мақсадида "Мицубиси Корпорейшн" (Япония) компанияси маблағлари ҳисобидан БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенцияси Котибияти ҳузуридаги Мусаффо ривожланиш механизмининг Ижро этувчи Кенгаши томонидан маъқулланган методологияга мувофиқ жараён параметрларини ҳисобга олиш ва қайд этиш приборлари, мониторинг тизими бўйича асбоб-ускуналарни тайёрлайдиган заводлар нархларида етказиб бериш муддати 2007 йилнинг 1 мартидан кечиктирилмаган ҳолда тўғридан-тўғри ҳарид қилинишини амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда "Мицубиси Корпорейшн" (Япония) компанияси иштирокида лойиҳани амалга ошириш учун иккиламчи катализаторлар ва бошқа технологик ускуналарни сотиб олишга бир ой муддатда ёпиқ тендер савдоларини эълон қилсин;

"Мицубиси Корпорейшн" (Япония) компанияси иштирокида бир ой муддатда Киото Протоколи, халқаро шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда "Ўзкимёсаноат" ДАК корхоналарида азот чала оксидлари ҳавога чиқарилишини камайтириш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Акциядорлик тижорат "Ўзсаноатқурилишбанк" билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини бир босқичда бир йўла экспертизадан ўтказсин;

ваколатли органлар томонидан мазкур лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси экспертизаси якунлангач, бир ҳафта муддатда уни белгиланган тартибда Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича Идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов) маъқуллаш учун киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги "Ўзкимёсаноат" ДАК корхоналарида азот чала оксидлари ҳавога чиқарилишини камайтириш" лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги ва кейинги йиллардаги Инвестиция дастурига киритсин.


6. Белгилансинки, лойиҳани бажариш бўйича ҳисоб-китоблар Япониянинг биринчи даражали банкида ёки учинчи мамлакатда очилган АТ "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг вакиллик ҳисобварағи орқали амалга оширилади.


7. Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган импорт қилинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, ускуналар ва улар учун эҳтиёт қисмлар ҳамда лойиҳа-техника ҳужжатларига божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлаш муддати 2008 йилнинг 31 декабригача узайтирилсин.


8. "Мицубиси Корпорейшн" (Япония) компанияси лойиҳани амалга ошириш доирасида оладиган даромадлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзкимёсаноат" ДАКнинг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий компаниялар мутахассисларига белгиланган тартибда кўп марталик визалар беришни таъминлаб турсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзкимёсаноат" ДАКнинг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий компаниялар мутахассисларига кўп марталик визалар бериш ва муддатини узайтиришни, шунингдек вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳамда вақтинча рўйхатда туриш муддати узайтирилишини таъминлаб турсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.Р. Шоисматов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 509-модда.

































Время: 0.1419
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск