Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Молия вазирлигининг 99-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-48-сон "Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали республика корхоналарига сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 07.12.2006 й. Қарори (АВ томонидан 25.12.2006 й. 1583-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.12.2006 й.

N 1583-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.12.2006 й.

N 99

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

07.12.2006 й.

N 2006-48

ҚАРОРИ



Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси товар-хом

ашё биржаси орқали республика корхоналарига сотишда

қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2007 йил 4 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон қарорининг 9-бандини бажариш учун (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 309-модда) ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 12 майдаги 44, 2006-26-сон қарори билан тасдиқланган Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали республика корхоналарига сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомига ўзгартиришлар (2006 йил 13 июнь, рўйхат рақами 1583 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 222-модда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                         Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси товар-хом

ашё биржаси орқали республика корхоналарига сотишда

қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали сотиш ва республика корхоналари томонидан пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш схемалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги "Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида"ги ПҚ-456-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 359-модда) мувофиқ амалга оширилади".


2. 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 521-модда.













































Время: 0.2229
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск