ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик /

Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича Низом (АВ томонидан 25.12.2006 й. 1647-сон билан рўйхатга олинган ТМКДК 27.11.2006 й. 11-1481-сон, КСХВ 10/8-сон ва МВ 91-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 25 декабрда 1647-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси, Қишлоқ

ва сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2006 йил 27 ноябрдаги

11-1481, 10/8 ва 91-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Бошоқли дон экинлари сомонининг ёқиб юборилиши

натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда

ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний

шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича

НИЗОМ


Ушбу Низом бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом асосида бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида тупроққа етказиладиган зарар аниқланади ва етказиладиган зарар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслардан ундирилади.

2. Бошоқли дон экинлари сомонининг ёқиб юборилиши натижасида ўсимликларга етказиладиган зарарни ундириш миқдорларини ҳисоблаш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

3. Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида атмосфера ҳавосини ифлослантирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддасига мувофиқ чора кўрилади.



II. КЕЛТИРИЛГАН ЗАРАРНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


4. Мазкур Низомда унумдор тупроқлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш воситаси сифатида қаралиб, уларнинг миқдори тупроқ балл бонитети ва бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги билан белгиланади.


5. Сомонни ёқиб юбориш натижасида тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар миқдорини аниқлашда унга етказиладиган зарар даражаси ва тупроқнинг биосферадаги маҳсулдорлиги мезонлар сифатида қаралади. Тупроқ унумдорлигига етказилган зарар, сомон ёниши таъсирида тупроқ унумдорлигини белгиловчи унинг таркибидаги асосий элементлар бўлган гумус ва азотнинг йўқотилган миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.


6. Тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар қуйидаги тартибда аниқланади:

Ҳисоб-китоб учун тупроқнинг унумдорлиги пасайишида гумуснинг йўқолиши 12 фоиз, азотнинг йўқолиши 7,5 фоиз миқдорида қабул қилинади.

Сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқда бўлган гумус ва азотнинг йўқолиши натижасида тупроқ унумдорлигининг камайиш бали қуйидаги формулада аниқланади.

Тукб =

Тубб х 12

+

Тубб х 7,5

100

100

Бунда: Тукб - тупроқ унумдорлигининг камайиш бали;

            Тубб - тупроқнинг умумий балл бонитенти;

            12% - гумусни йўқолиши;

            7,5% - азотни йўқолиши.

Тупроқ унумдорлигининг камайиши натижасида йўқотилган ҳосил қуйидагича аниқланади:

Йҳ =

Ўҳ х Тукб

Тубб

Бунда: Йҳ - тупроқ унумдорлиги камайиши натижасида йўқотиладиган ҳосил;

             Ўҳ - жорий йилда ушбу ердан олинган ўртача ҳосилдорлик;

             Тубб - тупроқнинг умумий балл бонитенти;

             Тукб - тупроқ унумдорлиги камайиш бали.

Ҳосил йўқолиши натижасида бир гектар майдонда кўрилган зарар, бир гектар ерда йўқотилган ҳосил миқдорини 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун белгиланган давлат харид нархига кўпайтириб, топилган натижани умумий ёқилган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Бошоқли экинлар донининг харид нархлари ҳар йили жорий йил ҳосили учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.

Бошоқли дон экинларининг сомони ёқиб юборилиши натижасида тупроқ унумдорлигига келтирилган зарарни юқорида қайд қилинган тартибда аниқлашнинг намунавий ҳисоб-китоби илова қилинади.



III. КЕЛТИРИЛГАН ЗАРАРНИ

УНДИРИШ ТАРТИБИ


7. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари (инспекциялари), ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари ва бошқа фуқаролар сомоннинг ёқилиши натижасида тупроқ унумдорлигига етказилган зарарни етказганлардан қоплашни талаб қилиши мумкин.

8. Мазкур Низомнинг 7-бандида қайд қилинган шахслар томонидан бошоқли дон экинлари ер майдонида ўрим-йиғим мавсумида ёки мавсумдан сўнг сомонни ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланганда, тупроқ унумдорлигига етказилган зарар суммалари ҳудудий Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари мазкур Низомнинг II бўлимида қайд қилинган тартибда ҳисоблаб, қонун бузилиш ҳолатларини содир этган юридик ва жисмоний шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда етказилган зарарни ундириш чораларини кўради.

9. Тупроқ унумдорлигига етказилган зарарнинг ундирилган суммасининг 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилади, қолган қисми 100 фоиз деб олиниб, ушбу сумма, сомонни ёқиб юбориш:

а) ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари томонидан содир этилган бўлса, белгиланган тартибда тўлиғича Экология жамғармасига;

б) бошқа юридик ёки жисмоний шахслар томонидан содир этилган бўлса, 50 фоизи ер эгаси (фойдаланувчи ёки ижарачи) фойдасига, қолган 50 фоизи эса Экология жамғармаси ҳисобларига ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Экология жамғармасига тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ишлатилади.


IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Тарафлар ўртасида вужудга келадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.


11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.





Низомга

ИЛОВА


Бошоқли дон экини сомонини ёқиб юборилиши натижасида

тупроқ унумдорлигига келтирилган зарарни аниқлашнинг

НАМУНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБИ


Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикасида тупроқнинг ўртача бонитети 41 баллга тенг, бошоқли доннинг ўртача ҳосилдорлиги 2005 йилда гектаридан 24 центнерни ташкил этди.


1. Тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар қуйидаги тартибда ҳисобланади:


1.1. Ҳисоб-китоб учун тупроқнинг унумдорлиги пасайишида гумуснинг йўқолиши 12 фоиз, азотнинг йўқолиши 7,5 фоиз миқдорида қабул қилинади. (Ушбу миқдор кўп йиллик тажриба натижасига асосланиб аниқланган.)


1.2. Сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқда бўлган гумус ва азотнинг йўқолиши натижасида тупроқ унумдорлигининг камайиш бали қуйидаги формулада аниқланади.

Тукб =

Тубб * 12

+

Тубб * 7,5

=

41 * 12

+

41 * 7,5

= 4,92 + 3,08 = 8 балл

100

100

100

100

бунда: Тукб - тупроқ унумдорлигининг камайиш бали;

             Тубб - тупроқнинг умумий балл бонитенти;


1.3. Тупроқ унумдорлигининг камайиши натижасида йўқотилган ҳосил қуйидагича аниқланади:

Йҳ =

Ўҳ х Тукб

+

24 х 8

= 4,68 ц/га

Тубб

41

Бунда: Йҳ - тупроқ унумдорлиги камайиши натижасида йўқотиладиган ҳосил;

            Ўҳ - жорий йилда ушбу ердан олинган ўртача ҳосилдорлик;

            Тубб - тупроқнинг умумий балл бонитенти;

            Тукб - тупроқ унумдорлиги камайиш бали


1.4. Ҳосил йўқолиши натижасида бир гектар майдонда кўрилган зарар, бир гектар ерда йўқотилган ҳосил миқдорини 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун белгиланган давлат харид нархига кўпайтириб, топилган натижани умумий ёқилган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади.


4,68 ц/га х 6783 сўм/ц = 31744 сўм/га зарар кўрилади.


Бунда - 6783 сўм 1 центнер 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдойнинг 2005 йил харид нархи.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 522-модда.



































Время: 0.1854
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск