ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Европа /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2004 й. 190-ф-сон "Буюк ўзбек мутафаккири, маърифатпарвар олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг бронзадан ясалган ҳайкалини Латвия Республикаси Рига шаҳридаги Кронвальд боғига ўрнатилиши тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

26.03.2004 й.

190-ф




Латвия Республикаси билан ривожланиб келаётган иқтисодий-сиёсий ва маданий соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Буюк ўзбек мутафаккири, маърифатпарвар олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг бронзадан ясалган ҳайкалини Латвия Республикаси Рига шаҳридаги Кронвальд боғига ўрнатилиши тўғрисидаги Рига шаҳри Думаси қарори эътиборга олинсин.


2. Ҳайкал ва унга гранит постамент тайёрланиши, унинг Рига шаҳрига етказилиши ва ўрнатилиши бўйича сарф-харажатлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ички имкониятлари ҳисобидан 2004 йил 1 апрелига қадар амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорликда ҳайкални дипломатик юк тарзида манзилга етказишни таъминласин.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси мазкур юкни Тошкент-Рига махсус чартер рейсида Рига шаҳрига етказишни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳайкални божхона тўловларини ундирмасдан, имтиёзли тартибда тезкор божхона расмийлаштирув ишлари амалга оширилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси ҳайкални қабул қилиб олиш, божхонада расмийлаштириш ва ўрнатиладиган жойига етказишни таъминласин.


6. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокими Р.Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш.Мирзиёев







































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск