ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2004 й. 78-ф-сон "2004-2008 йилларда умумий ўрта таълим мактабларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

11.02.2004 й.

78-ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида сўзлаган нутқида қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим муассасаларининг моддий-техника базаси ҳолатини ўрганиш ҳамда 2004-2008 йиларда умумий ўрта таълим мактабларини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш мақсадида:


1. Умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техника базаси ҳолатини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ;

2004-2008 йилларда умумий ўрта таълим мактабларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқувчи Ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ;

2004-2008 йилларда умумий ўрта таълим мактабларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича тадбирлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ишчи гуруҳлар (А.Азизхўжаев, Р.Азимов) мактабларнинг мавжуд ҳолатини ўрганиш ва Дастур ишлаб чиқиш учун вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар ва халқ таълимининг ҳудудий бошқармалари мутахассисларидан иборат алоҳида йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этсин.


3. Умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техника базаси ҳолатини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳга республикадаги:

авария ҳолатидаги мактаб бинолари, мукаммал ва жорий таъмирлашга муҳтож мактаблар, қурилиши тугалланмаган объектларнинг номма-ном руйхатини;

мактаб биноларининг лойиҳа бўйича ўқувчи ўрни ва амалдаги ҳолатини, шунингдек ўқув жараёнларининг неча сменада олиб борилишини;

мактаблардаги коммуникация ва иситиш тармоқарининг аҳволи, синф хоналарининг сони, уларнинг керакли мебеллар билан таъминланганлик даражаси ва ҳолатини;

фанлар бўйича синф хоналарининг мавжудлиги ва аҳволини, уларнинг кўргазмали қуроллар, ўқув-лаборатория жиҳозлари, жумладан компьютер техникаси билан таъминланганлигини, ахборот технологиялари қўлланилишининг ҳолатини;

фанлар бўйича ўқитувчилар таркиби, уларнинг маълумоти ва тоифасини;

кутубхоналарнинг аҳволи ва уларда ўқув дарсликлари, ижтимоий-сиёсий ва бадиий адабиётларнинг етарли миқдорда мавжудлигини;

мактаблардаги очиқ спорт майдончалари ва ёпиқ спорт залларининг аҳволи ва уларнинг спорт анжомлари билан таъминланганлигини;

мактабда ошхона ёки буфетнинг мавжудлигини, ундаги ўринлар, санитария талабларига жавоб бериши ва зарур жиҳозлар билан таъминланганлигини;

мактаб ҳовлиларининг аҳволи ва ободончилик масалалари, шунингдек ички ва ташқи санитария узелларининг ҳолатини ўрганиш вазифаси юклансин.


4. 2004-2008 йилларда умумий ўрта таълим мактабларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда:

ўқув жараёнлари сменали давом эттирилишини имконият даражасида камайтиришга устувор вазифа сифатида ёндашиш;

қурилиши тугалланмасдан қолган мактаб бинолари қурилишини охирига етказиш;

мактабларни мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ва бу ўринда аввало шароити оғир бўлган ва қишлоқ жойлардаги мактабларни мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш;

умумий ўрта таълим тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан таъминлаш;

педагог кадрлар таркибини мустаҳкамлаш ва сифатини ошириш, мунтазам самарали малака ошириш ҳамда рағбатлантириш тизимини яратиш;

ўқувчиларни дарслик ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш;

Дастурни амалга ошириш учун зарур бўлган сармоя ва молиялаштириш манбаларини (бюджет ва ҳомийлар маблағларини номма-ном) аниқлаш, ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳамда назоратни янада кучайтириш механизмини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилсин.


5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.Азимов ва А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 февралдаги

78-ф-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим мактабларининг

моддий-техника базаси ҳолатини

ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. Азизхўжаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Жўраев Р.Ҳ.

-

Халқ таълими вазири


3. Ворисов А.К.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси котибияти мудири


4. Исмоилов Б.М.

-

Давлат тест маркази директори


5. Мирқосимов А.М.

-

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси раиси


6. Иброҳимов Ш.Ғ.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


7. Юсупов С.

-

"Ўзкитобсавдо" компанияси раиси


8. Мансуров Ш.

-

Молия вазирлигининг бошқарма бошлиғи


9. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари


10 Зокиров А.

-

Халқ таълими вазирлигининг умумий ўрта таълим бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 февралдаги

78-ф-сон фармойишига

2-ИЛОВА



2004-2008 йилларда умумий ўрта таълим

мактабларини ривожлантириш дастурини

ишлаб чиқувчи Ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Иқтисодиёт вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Жўраев Р.Ҳ.

-

Халқ таълими вазири


3.

Ворисов А.К.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси котибияти мудири


4.

Иброҳимов Ш.Ғ.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


5.

Абдураҳмонов М.

-

Молия вазирининг ўринбосари


6.

Акрамов О.М.

-

"Ўзқурилишматериаллари" компанияси раиси

7.

Тўхтаев А.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси


9.

Насритдинхўжаев З.Ш.

-

Вазирлар Махкамасининг сектор мудири


8.

Низомиддинов З.Ш.

-

Вазирлар Маҳкамасининг сектор мудири


10.

Ҳасанов А.М.

-

Иқтисодиёт вазирлиги бўлими мудири, ишчи гуруҳ котиби





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 февралдаги

78-ф-сон фармойишига

3-ИЛОВА



"2004-2008 йилларда умумий ўрта таълим мактабларини

ривожлантириш" дастурини ишлаб чиқиш бўйича

ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар


Муддат


Масъуллар


Назорат


1.

Умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техника базасини, жиҳозланиши ва педагог кадрлар билан таъминланганлигини жойларда ўрганиш


2004 йил

25 февралгача

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


А. Азизхўжаев

2.

Умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техника базаси, жиҳозланиши ва педагог кадрлар билан таъминланганлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотномаларни умумлаштириш


2004 йил

28 февралгача

Умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техника базаси ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ ҳузурида ташкил этилган йўналишлар бўйича гуруҳлар


А. Азизхўжаев

3.

Умумий ўрта таълим мактаблари тизимини ривожлантириш бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш ва дастурни ишлаб чиқувчи Ишчи гуруҳга тақдим этиш


2004 й-1 март

Умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техника базаси ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ


А. Азизхўжаев

4.

"2004-2008 йилларда умумий ўрта таълим мактабларини ривожлантириш" дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш


2004 йил

15 мартгача

2004-2008 йилларда умумий ўрта таълим мактабларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳ ҳузурида ташкил этилган йуналишлар бўйича гypyҳлap


Р. Азимов

5.

"2004-2008 йилларда умумий ўрта таълим мактабларини ривожлантириш" дастури лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш


2004 йил

20 мартгача

2004-2008 йилларда умумий ўрта таълим мактабларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳ,

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Р. Азимов

6.

"2004-2008 йилларда умумий ўрта таълим мактабларини ривожлантириш" дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш


2004 йил

25 мартгача

2004-2008 йилларда умумий ўрта таълим мактабларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳ;


Р. Азимов

А. Азизхўжаев






































Время: 0.1705
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск