ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мақсадли кредитлар, қарзлар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.01.2007 й. ПҚ-551-сон "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Мактаб таълимини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.01.2007 й.

N ПҚ-551


ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ

ИШТИРОКИДА "МАКТАБ ТАЪЛИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий Дастури амалга оширилишини таъминлаш, узлуксиз таълимнинг яхлит ягона тизимини кучайтиршп ва умумтаълим мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Жаҳон банки Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасига "Мактаб таълимини ривожлантириш" лойиҳасининг биринчи босқичини молиялаштириш учун Халқаро Тараққиёт Уюшмасининг (ХТУ) эквиваленти 15,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 10,1 млн. ҚОМҲ (қарз олиш махсус ҳуқуқи) миқдорида, ўн йиллик имтиёзли даврни ҳам ҳисобга олган ҳолда узиш муддати 35 йил бўлган фоизсиз кредит беришни маъқуллади;

лойиҳанинг биринчи босқичини молиялаштириш бўйича 1-иловага* мувофиқ чора-тадбирлар белгиланди;

лойиҳанинг биринчи босқичида назарда тутилган тадбирлар якунлангач, лойиҳанинг иккинчи босқичини молиялаштириш учун ХТУнинг 25,0 млн. АҚШ долларига тенг миқдордаги кредити берилади;

ХТУнинг кредити бўйича асосий қарзни узиш билан боғлиқ харажатлар, комиссиялар ва кредит бўйича бошқа сарф-харажатларни тўлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга опшрилади.


2. ХТУ кредитини узиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ушбу лойиҳанинг ижро зтувчи агентлиги этиб белгилансин ва унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

ХТУ қарз маблағларидан мақсадли ва ўз вақтида фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш устидан қатъий назоратни амалга ошириш;

лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар, ишлар (хизматлар)ни харид қилиш бўйича тендер ва баҳолаш комиссияларининг таркибини тасдиқлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири ушбу лойиҳани молиялаштириш тўғрисида ХТУ билан тузилган Битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга вакил этиб тайинлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ХТУ ўртасида молиялаштириш тўғрисидаги Битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. Лойиҳа амалга ошириладиган даврда:

мазкур лойиҳа доирасида импорт бўйича олиб келинадиган товарлар, ишлар (хизматлар) божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан;

ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар, ишлар (хизматлар) - қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод зтилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг талабномаларига кўра, лойихани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигинияг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок зтаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтиршп, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Презяденти                                      И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.


























Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск