ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 09.01.2007 й. 1652-сон билан рўйхатга олинган 27.12.2006 й. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 6-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг 48/ҚБ-сон, Ички ишлар вазирлигининг11-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 9 январда 1652-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги, Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим

маркази, Ички ишлар вазирлигининг

2006 йил 27 декабрдаги

6, 48/ҚБ, 11-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт

воситалари   ҳайдовчиларини   тайёрлаш   ва   қайта

тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини

битирган        ҳайдовчиликка        номзодларга

бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга ягона намунадаги гувоҳнома бериш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

2. Ҳайдовчиликка номзодларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланадиган таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда матнда - таълим муассасаси) имтиҳон ва синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларга ўқишни битирганликлари ҳақида ягона намунадаги гувоҳнома берилади (мазкур Низомнинг 1-иловаси).

3. Гувоҳнома таълим муассасасида ташкил этиладиган комиссия баённомасига асосан берилади.

Комиссия таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига асосан, раис ва икки кишидан иборат таркибда тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига муҳандис-ўқитувчилар, ишлаб чиқариш усталари, агар ҳайдовчилар ташкилотлар учун тайёрланаётган бўлса, шу ташкилотнинг вакили ҳам киритилиши мумкин.

4. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади.

5. Гувоҳнома бланкалари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг (кейинги ўринларда матнда - вазирлик) Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда матнда - институт) буюртмаси асосида тайёрланади.

6. Гувоҳнома бланкалари институтнинг тақсимотига асосан, таълим муассасаларга "махсус ҳудудий код"лар асосида вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етказиб берилади (мазкур Низомнинг 2-иловаси).


II. ГУВОҲНОМАНИ ТАЙЁРЛАШ, УНИНГ

ТЕХНИК ТАВСИФИ, САҚЛАШ ВА

САРФЛАШ ТАРТИБИ


7. Гувоҳномалар таълим муассасаси буюртмаларига асосан институт томонидан таъминланади.

Институт буюртмасига асосан гувоҳномалар "Давлат белгиси" бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида босма усулда тайёрланади.

8. Гувоҳноманинг ташқи кўринишида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ифодаланади, ички кўринишида эса, гувоҳноманинг ҳудудий коди, серияси ва рўйхат рақами, таълим муассасасининг номи, номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўқиш муддати, ўқув дастурининг номи, имтиҳон топширган фанларнинг номи, имтиҳон натижасига кўра олган баҳоси ҳамда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рўйхат рақами ёзилади.

9. Гувоҳномаларнинг кирим ва чиқимлари таълим муассасасининг ҳисобот дафтарларида қайд қилиб борилади.

10. Гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари тоифасига киритилади ва ўрнатилган тартибда сақланади.


11. Гувоҳномани тўлдириш жараёнида тузатишлар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.


12. Тўлдириш жараёнида бузилган гувоҳномаларни қайта ишлатилмаслик учун уларнинг коди, серияси ва рўйхат рақами қирқиб олиниб, таълим муассасасининг махсус комиссияси томонидан ёқиш йўли билан йўқ қилинади. Таълим муассасасининг тафтиш комиссияси бу ҳақда далолатнома тузиб, унга гувоҳноманинг қирқиб олинган коди, серияси ва рўйхат рақами ёпиштириб қўйилади.

13. Гувоҳнома йўқолиб қолган ҳолларда ҳайдовчиликка номзод таълим муассасаси раҳбари номига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади. Номзоднинг аризаси ва имтиҳон комиссиясининг баённомасига асосан, таълим муассасаси томонидан гувоҳноманинг дубликати берилади. Бунда таълим муассасасининг қайд дафтарига "Дубликат" деб ёзув киритилади.





Низомга

1-ИЛОВА



ташқи томони:

ички томони:

         





Низомга

2-ИЛОВА



МАХСУС ҲУДУДИЙ КОДЛАР:

Т.р.

Ҳудудлар


Махсус кодлар


1

2


3

1.

Тошкент шаҳри


10

2.

Тошкент вилояти


11

3.

Сирдарё вилояти


12

4.

Жиззах вилояти


13

5.

Самарқанд вилояти


14

6.

Фарғона вилояти


15

7.

Наманган вилояти


16

8.

Андижон вилояти


17

9.

Қашқадарё вилояти


18

10.

Сурхондарё вилояти


19

11.

Бухоро вилояти


20

12.

Навоий вилояти


21

13.

Хоразм вилояти


22

14.

Қорақалпоғистон Республикаси


23


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 1-2-сон, 18-модда.




































Время: 0.1353
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск