Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Ички ишлар вазирининг 30.12.2006 й. 266-сон "Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.01.2007 й. 933-2, 934-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.01.2007 й.

N 933-2, 934-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

30.12.2006 й.

N 266

БУЙРУҒИ


Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир

маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш

ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва

алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларга

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2007 йил 21 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-73-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 19 декабрдаги 261-сон "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунасини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 23 апрелдаги 87-сон буйруғи билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақида"ги йўриқномага (2000 йил 9 июнь, рўйхат рақами 933) ва "Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага (2000 йил 9 июнь, рўйхат рақами 934) 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                                Б. Матлюбов





Ички ишлар вазирининг

2006 йил 30 декабрдаги

266-сон буйруғига

ИЛОВА


Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир

маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш

тўғрисидаги Йўриқномага киритиладиган

ҚЎШИМЧАЛАР


1. Қуйидаги мазмундаги 2.2.7-банд билан тўлдирилсин:

"2.2.7. Телефон рақами ва русуми.

Изоҳ: Ушбу банд фақатгина Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун тааллуқли".


2. 3.3-банд "128-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлардан кейин "128-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 3.4-банднинг:

биринчи хатбошиси "128-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи қисмларида" деган сўзлардан кейин "128-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошиси "128" сонидан кейин "128-1" сони билан тўлдирилсин.


4. 3.5-банднинг биринчи хатбошиси "128-моддаси биринчи" деган сўзлардан кейин "қисмида, 128-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 3.6-банднинг биринчи хатбошиси "128-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "128-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 3.10-банднинг биринчи хатбошиси "128-моддаси 1-қисмида" деган сўзлардан кейин "ва 128-1-моддаси 1-қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 3.23-банднинг учинчи хатбошиси "128-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлардан кейин "128-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 5.4-банд "128" сонидан кейин "128-1" сони билан тўлдирилсин.


9. 8.3.3-банднинг иккинчи хатбошиси "авария ҳолатларини келтириб чиқариш" деган сўзлардан кейин "транспортда телефондан фойдаланиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.





Ички ишлар вазирининг

2006 йил 30 декабрдаги

266-сон буйруғига

ИЛОВА


Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва

алмаштириш тартиби тўғрисидаги

Йўриқномага киритиладиган

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 1-банддаги:

"ИИБ ДАН" қисқартмалари "Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги" деган сўзлар билан;

"ИИББ Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги назорати бошқармаси (ЙҲХНБ)" деган сўзлар "Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси" деган сўзлар билан;

"(РИБ, ТРИБ) бўлим(бўлинма)лари" деган сўзлар "бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда - РИБ (ТРИБ))лари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1.1-банддаги "ДАН" қисқартмаси "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 2-банддаги:

"ДАН маъмурий амалиёт гуруҳлари" деган сўзлар "автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича инспектори" деган сўзлар билан;

"ЙХНБ" қисқартмаси "Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 3.1-банддаги:

"ДАНБларидан" қисқартмаси "автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаларидан" деган сўзлар билан;

"ДАНБларда" қисқартмаси "бўлинмаларда" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 3.2 ва 8-бандлардаги "ДАН" қисқартмаси "Йўл ҳаракати хавфсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 6-банддаги "ДАН" қисқартмаси "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ҳайдовчилик гувоҳномасига берилган талон ҳақидаги маълумотлар махсус журналда (2-илова) қайд этилади. Талони алмаштирилаётган шахс мазкур журналга имзо чекканидан сўнг унга янги талон берилади. Журналлар талон берилган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати РИБ (ТРИБ), туман (шаҳар) ИИБ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаларида 60 йил давомида сақланади".


8. 1-илова мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


"Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш

ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



Ҳайдовчилик гувоҳномасига

талон бериш ва алмаштириш тартиби

тўғрисида"ги йўриқномага

1-ИЛОВА

Олд томони


Орқа томони

_________ seriya __________ raqam belgili haydovchilik guvohnomasiga


MJTK moddasi

Qoida buzilgan sanasi

Jazo turi

Jazoning ijro etilgan vaqti


А

Talon O`zR     N        000000

Familiyasi __________________________

Ismi _______________________________

Otasining ismi ______________________

Qaysi YHXB bergan _________________

B

С

D

E

20__ yil "___" __________________________

           Imtihon komissiyasi raisi imzosi (imzo)

M.O`.


Haydovchilik guvohnomasi olib qo`yilgan kundan boshlab 30 kun muddatga transport vositasini boshqarish huquqini beradi.


Quyidagi yo`l harakati qoidabuzarliklari sodir etilgan taqdirda ogohlantirish taloniga belgi qo`yiladi.


Guvohnomasi olib qo`yilgan 20__ y. "__" ____

M.O`. __________________________________

         (mansabi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Qaytarib berilgan 20__ y. "__" _____________


Guvohnomasi olib qo`yilgan 20__ y. "__" ____

M.O`. __________________________________

         (mansabi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Qaytarib berilgan 20__ y. "__" _____________


Guvohnomasi olib qo`yilgan 20__ y. "__" ____

M.O`. __________________________________

         (mansabi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Qaytarib berilgan 20__ y. "__" _____________


Guvohnomasi olib qo`yilgan 20__ y. "__" ____

M.O`. __________________________________

         (mansabi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Qaytarib berilgan 20__ y. "__" _____________


"DAVLAT BELGISI" DICHB TBF. 2006


1.

Transport vositasini mast holda boshqarish.

2.

Belgilangan tezlikni oshirish.

3.

Temir yo`l kesishmalaridan o`tish qoidalari

4.

Quvib o`tish qoidasi, chorrahalardan o`tish, odam tashish, piyodalar yurish joylari hamda jamoat transporti to`xtash joylaridagi yo`l qoidabuzarliklar.

5.

Boshqaruv signallariga, yo`l belgi talablari va o`tish joylaridagi yo`l chiziqlariga rioya qilmaslik.

6.

Har qanday to`siqsiz o`tib ketish huquqiga ega bo`lgan transport vositalarini o`tkazib yubormaslik.

7.

Ma`lum talablar asosida foydalanish qat`iyan man etilgan, o`zboshimchalik bilan davlat raqam belgisi yechib qo`yilgan yoki yasama davlat raqam belgisi bilan yurgan qoidabuzarlik.

8.

Yoritish asboblaridan foydalanish qoidalarini buzish.

9.

Oynalarining yoruglik o`tkazuvchanligi me`yoridan kam, telefondan foydalanish qoidalari.




Ҳайдовчилик гувоҳномаси талони намунасининг

ТАСНИФИ


Ҳайдовчилик гувоҳномасининг талони тўртбурчак шаклдаги, ўлчамлари 102 х 62 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган ва ультрабинафша нурда кўринмайдиган қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган "пахта чаноғи" кўринишидаги уч ўлчамли умумий "сув белги"си мавжуд. Офсетли ёзув, серияси "O`zR", номери еттита рақамли.

Бланка қуйидаги махсус ҳимояларга эга:

кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жилоланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва еттита рақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.

Лотин алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланилган.

Талоннинг олд томонида берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рақамларини ёзиш учун жой, бланка номи ва унинг серияси ҳамда номери, эгаси ҳақида маълумот, ким томонидан қачон берилганлиги, А, В, С, D ва Е тоифалари кўрсатилган, нурда аниқ кўринувчи саккиз қиррали юлдуз расми ва "UZ" ёзуви туширилган.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг орқа томонидан йўл қўйилган қоида бузилишларини қайд этиш учун жадвал, ҳайдовчилик гувоҳномаси ким томонидан ва қачон олиб қўйилганлиги тўғрисида белгилар учун жой ва муҳр ўрни кўрсатилган. Тоифалари бўйича транспорт воситаларининг сурати туширилган.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 1-2-сон, 19-модда.





































Время: 0.1458
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск