язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори/ Қимматли қоғозлар бозори/ Инвестиция маслаҳатчилари. Инвестиция воситачилари. Трансфер-агент/ Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчисининг фаолияти тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.07.2005 й. 1495-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 15.06.2005 й. 2005-06-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 15 июлда 1495-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази Бош директорининг

2005 йил 15 июндаги

2005-06-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция

маслаҳатчисининг фаолияти тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчисининг фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида маслаҳат бериш фаолиятини амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига татбиқ этилади.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низомнинг мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


инвестиция маслаҳатчиси - қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи масалалари, қимматли қоғозлар бозори ҳамда унинг иштирокчиларининг ҳолатини таҳлил этиш ва истиқболини белгилаш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатувчи, шунингдек қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларини қайта тайёрлашни ва малакасини оширишни амалга оширувчи юридик шахс;

қимматли қоғозлар бозорини

...