Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 19 майдаги

239-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Божхона муассасалари капитал қурилишини молиявий

таъминлаш ва инфраструктурасинн ташкил этиш фонди

маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Божхона муассасалари капитал қурилишини молиявий таъминлаш ва инфраструктурасини ташкил этиш фонди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 26 октябрдаги 272-сон қарорига мувофиқ, божхона муассасаларининг моддий-техникавий негизини мустаҳкамлаш, уларнинг шохобчаларини кенгайтириш, техникавий жиҳозланганлигини яхшилаш ва фаолиятини такомиллаштириш мақсадида тузилади.


2. Республика божхона муассасалари капитал қурилишини молиявий таъминлаш ва инфраструктурасини ташкил этиш фонди божхона аъмоллари учун режадан ташқари даромадлар ва тушумлардан ажратилган маблағлар ҳисобига ҳосил қилинади. Бундай маблағларни ажратиш нормаси йил бошида Божхона қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган таклифлари бўйича республика Ҳукумати томонидан белгиланади.


3. Божхона муассасаларининг режадан ташқари даромадларига қуйидагилар киради:

савдодан ташқари оборот бўйича тушган бож пошлинаси;

Ўзбекистон Республикасига келган почта жўнатмаларини кўздан кечириш чоғида олинган бож пошлинаси;

мусодара қилинган мол-мулкни сотишдан тушган даромадлар;

сақлаш муддати тугагандан кейин талаб қилиб олинмаган нарсаларни сотишдан олинган даромадлар;

сақлаш муддати тугагандан кейин талаб қилиб олинмаган пул ва валюталар;

режадан ташқари юкларни, нарсаларни ва йўловчиларнинг буюмларини сақлаб берганлик учун йиғимлар;

бошқа даромадлар ва тушумлар (ишдан ташқари вақтда юкларни кўздан кечириш, декларант томонидан эътироф этиш ҳақида шаҳодатномалар, автотранспортни олиб келишга гувоҳномалар бериш, божхона қоидаларини бузганлик учун жарималар ва ҳоказо).


4. Божхона муассасалари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача божхона аъмолларидан олинган режадан ташқари барча даромадлар ва тушумларни Божхона қўмитасининг депозит счётига ўтказадилар.

Божхона қўмитаси ҳар ойнинг 20-кунигача бу тушумларнинг бир қисмини (жорий йил учун белгиланган миқдорда) ўзининг депозит счётидан республика бюджетига, қолган қисмини капитал қурилишни молиявий таъминлаш ва инфраструктурани ташкил этиш фондига ўтказади.


5. Ўзбекистон Республикаси божхона муассасалари капитал қурилишини молиявий таъминлаш ва инфраструктурасини ташкил этиш фондининг маблағлари қуйидагиларга ишлатилади:

божхона муассасалари объектларини қуриш учун (божхона бинолари, омборхоналар, сақлаш хоналари, божхона постлари, инспекторларнинг иш жойлари ва ҳоказо);

божхона бинолари ва хоналарини капитал ва жорий таъмирлаш ишлари учун;

асбоб-анжомлар, махсус аппаратлар, ҳисоблаш ва ташкилий техника, мебеллар, жиҳозлар ва транспорт воситалари сотиб олиш учун;

алоқа воситалари сотиб олиш, телефон, телефакс, телетайп алоқаларини ўрнатиш харажатларини маблағ билан таъминлаш учун;

Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада божхона хизматини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1991 йил 26 октябрдаги 272-сон қарори билан белгиланган тартибда ижтимоий тадбирларни молиявий таъминлаш ва ходимларни рағбатлантириш учун;

кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш, ходимларни бошқа мамлакатларга уларнинг божхона фаолияти соҳасидаги иш тажрибасини ўрганиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш учун;

ўқув ва методик қўлланмаларни, меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни молиявий таъминлаш учун.


6. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси божхона муассасалари капитал қурилишини молиявий таъминлаш ва инфраструктурасини ташкил этиш фонди маблағларидан тўғри фойдаланишни таъминлайди. Йил охирида қўмита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ушбу фонднинг маблағларидан фойдаланганлик ҳақида ҳисобот тақдим этади.




















Время: 0.2259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск