Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.1992 й. 244-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.1992 й.

N 244



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатини самарали ўтказиш, республиканинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун қулай ташқи шароитни вужудга келтириш, халқаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналиш лари қилиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг чет мамлакатлар билан ҳар томонлама ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни ўрнатиш ва чуқурлаштиришга қаратилган ташқи сиёсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этиш;

Ўзбекистоннинг, унинг фуқаролари манфаатларини хорижий мамлакатларда ва халқаро ташкилотларда ҳимоя қилиш ҳамда улар номидан вакиллик қилиш, республиканинг чет мамлакатлардаги дипломатия ва консуллик муассасаларини тузиш ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, дипломатия хизмати учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш, бажариш ва бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш, республиканинг давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан уларнинг амалда бажарилишини умумлаштириш;

вазирлик ваколати доирасида чет мамлакатлар билан алоқаларни ўрнатишда ва ривожлантиришда республиканинг давлат ва жамоат ташкилотларига, фуқароларига ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг дипломатия миссияларини очишга ёрдам бериш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ваколатхоналар ва улар ходимларининг дипломатик ва консуллик дахлсизлигига риоя қилиш устидан назоратни амалга ошириш, хорижий дипломатларни, чет эл оммавий ахборот воситаларининг мухбирларини рўйхатга олиш ва аккредитация қилиш;

республикада фаолият кўрсатувчи хорижий элчихоналар ва консуллик муассасалари билан дипломатия, протокол масалалари ва бошқа масалалар бўйича алоқа қилиш, улар фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

хорижий давлат, парламент ва ҳукумат делегацияларини қабул қилишни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат, парламент ва ҳукумат делегацияларининг чет мамлакатларга ташрифларини тайёрлашни ташкил этиш;

белгиланган тартибда паспорт-виза ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш, ҳужжатларни ошкор қилиш ва фуқаролик ҳолатлари ҳужжатларини рўйхатга олиш бўйича консуллик масалаларини ҳал этиш, чет элдаги республика фуқаролари учун нотариал ишларни бажариш;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати масалаларини ёритишда оммавий ахборот воситаларига ёрдам бериш, республикада аккредитация қилинган хорижий журналистлар билан брифинглар, матбуот конференциялари ва учрашувлар ўтказиш.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларини бажариш республиканинг вазирликлари ва идоралари, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслари ва фуқаролари учун мажбурийдир.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратининг тузилиши иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тошкент дипломатия корпусига хизмат кўрсатиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс ҳуқуқлари билан ҳаракат қилувчи хўжалик ҳисобидаги дипломатия хизмати кўрсатиш хизматига айлантирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги аппарати ходимларининг энг кўп сони, тегишли иш ҳақи фонди билан, 160 кишидан (бинони қўриқловчи ва унга хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат қилиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, икки нафар биринчи ўринбосари, ўн бир кишидан иборат ҳайъати бўлишига рухсат этилсин, ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун қуйидагиларни киритсин:

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тасдиғига тақдим этган ҳолда дипломатия ва консуллик уставлари лойиҳаларини;

вазирлик тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг дипломатия ва консуллик ваколатхоналари тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари ва бошқа муассасаларининг ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг хорижий давлатларнинг муассасалари ва мансабдор шахслари билан алоқалари тартиби тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат протоколи ҳужжатларини;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий мухбирлар фаолиятининг асосий қоидаларини;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда республикада дипломатия ва ташқи иқтисодий хизматлар учун кадрлар тайёрлаш бўйича олий ўқув юртини ташкил этиш тўғрисида таклифларни.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини таъминловчи бюджетдан ажратмаларнинг талаб қилинадиган лимитларини сўм ва валютада қоплаш ҳисоб-китобларини амалга оширсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритсин.


7. Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги объектларини ҳамда Ўзбекистондаги хорижий давлатларнинг дипломатия ва консуллик муассасаларини қуриш ва таъмирлаш учун моддий-техника ресурслари ажратишни назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг талабномалари бўйича вазирлик аппарати учун зарур миқдорда алоқа воситаларини ажратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига унинг аппаратига ва хорижий делегацияларга хизмат кўрсатиш учун хизмат гаражини ташкил этишга рухсат берилсин.


10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1988 йил 23 июлдаги 253-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1991 йил 20 сентябрдаги 239-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 25 майдаги

244-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар

вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛИШИ

Номи


Сони


1. Раҳбарият


5

2. Котибият


11

3. Давлат протоколи бошқармаси


12

4. Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бошқармаси


7

5. Кадрлар бошқармаси


6

6. Консуллик бошқармаси


29

7. Сиёсий-таҳлил бўлими


5

8. Шартнома-ҳуқуқ бўлими


5

9. Ахборот бўлими



10. Иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар бўлими



11. Халқаро ташкилотлар бўлими



12. МДҲ бўлими



13. Осий ва Африка мамлакатлари бўлими


7

14. Европа мамлакатлари бўлими


6

15. Америка мамлакатлари бўлими


5

16. Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари бўлими


5

17. Махсус бўлим


8

18. Тарих-архив бўлими, кутубхона билан


4

19. Ишлар бошқармаси


18

Ҳаммаси:


160

Бундан ташқари, хизмат кўрсатувчи ходимлар


70

Жами:


230





















Время: 0.1593
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск