Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикасида ерга оид низоларни хал этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.05.1992 й. 246-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 25 майдаги

246-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ерга оид низоларни

ҳал этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ўртасидаги ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалалари бўйича низоларни қўзғатиш, қараб чиқиш ва ҳал этиш тартибини белгилайди.


2. Қорақалпоғистон Республикасида ерга оид низоларни қўзғатиш, қараб чиқиш ва ҳал этиш тартиби Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади.


3. Ер эгалари ёки ердан фойдаланувчи колхозлар, совхозлар, бошқа давлат, жамоа корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирган бошқа давлатларнинг фуқаролари, чет эллик ҳуқуқий шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ерга оид низоларда томонлар бўла оладилар.

Томонлар ер тузиш хизмати билан ҳамкорликда ерга оид низони тартибга келтиришнинг зарур чора-тадбирларини кўрганларидан кейингина бу низо давлат бошқарувининг тегишли органларига ҳал этиш учун ўтказилиши мумкин.


4. Томонлардан ҳар бири ерга оид низолар ҳал этилаётганда тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.



II. ЕРГА ОИД НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТУВЧИ ОРГАНЛАР


5. Ўзбекистон Республикасининг "Ер тўғрисида"ги Қонунининг 62-моддасига мувофиқ колхозлар, совхозлар, бошқа давлат, жамоа корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, шунингдек, фуқаролар ўртасидаги ерга оид низолар ноҳия ҳокимлари ва тегишли суд томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал этилади.


6. Ерга оид муносабатлар билан боғлиқ бўлган мулкий низолар суд ёки ҳакамлик суди томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ ҳал этилади.


7. Аҳоли яшайдиган қишлоқ жойлардаги ёки шаҳар посёлкалари ҳудудидаги фуқаролар ўртасидаги ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш масалалари бўйича низолар тегишли халқ депутатлари қишлоқ ва посёлка Кенгашларининг ижроия қўмиталари томонидан ҳал этилади.


8. Шаҳарлар ҳудудида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалаларида давлат, жамоа корхоналари, муассасалари, ташкилотлари билан фуқаролар ўртасидаги, шунингдек, фуқаролар ўртасидаги низолар шаҳар ҳокими томонидан ҳал этилади.


9. Якка тартибда қурилган иморатларга бирга эгалик қилувчилар ўртасида пайдо бўлган шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва аҳоли яшайдиган қишлоқ жойларда умумий ер участкасидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низолар тегишли судлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


10. Нохия ҳудудидаги ноҳияга бўйсунувчи колхозлар, совхозлар, бошқа давлат, жамоа корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўртасидаги, шунингдек, қайд этиб ўтилган ҳуқуқий шахслар билан фуқаролар ўртасидаги ерга оид низолар ноҳия ҳокими томонидан ҳал этилади.


11. Томонлардан бири республикага ёки иттифоққа бўйсунувчи корхона, муассаса ва ташкилот ҳисоблангандаги низолар ҳамда бир вилоят турли ноҳияларининг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўртасидаги низолар вилоят ҳокими томонидан ҳал этилади.


12. Турли вилоятларнинг ёки вилоятлардан бирининг ва Қорақалпоғистон Республикасининг корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотлари ўртасидаги низолар, шунингдек, томонлардан бири чет эллик ҳуқуқий шахс ва фуқаро, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланганда низолар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилади.


13. Ўзбекистон Республикасининг колхозлари, совхозлари, бошқа давлат, жамоа корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг бошқа давлатлар ҳудудидаги ерларга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича ерга оид низолари, шунингдек, колхозлар, совхозларнинг, бошқа давлат жамоа корхоналари, муассасалари ва бошқа давлатлар корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ерларга эгалик қилиш ёки у ерлардан фойдаланиш масалалари бўйича низолари Ўзбекистон Республикаси, манфаатдор мустақил давлат вакилларидан иборат тенг ҳуқуқлилик асосида алоқадор органлар билан тузиладиган комиссия томонидан кўриб чиқилади.



III. ЕРГА ОИД НИЗОНИ ҚЎЗҒАТИШ ТАРТИБИ


14. Ерга оид низолар томонлардан бирининг давлат бошқарувининг тегишли органларига берган аризаси бўйича қўзғатилади, бу орган аризани кўриб чиқишга ваколатли бўлиши керак.

Судларда ерга оид низоларни қўзғатиш, қараб чиқиш ва шикоят қилиш тартиби - Ўзбекистон Республикасининг гражданлик-процессуал қонунчилиги билан, ҳакамлик судларида эса - хўжалик низоларини кўриб чиқиш қоидалари билан белгиланади. Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ариза юборилаётган органнинг номи, ариза жўнатилган сана;

низонинг келиб чиқиш сабаблари ва аризачи томонидан ерга оид низони бартараф этишга эришиш учун кўрилган чоралар ҳақидаги маълумот;

ерга оид низонинг моҳияти, даъво қилинаётган талабнинг ҳолатлари ва далиллар.

Муайян вазиятлардан келиб чиқиб аризага қуйидагилар илова қилинади:

ерга эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;

режа-картография материали;

ерга оид низони олдиндан кўриб чиқиш баёнлари, хатлар, актлар, хулосалар ва бошқа ҳужжатлар;

мазкур ерга оид низога алоқадор бошқа маълумотлар, маълумотномалар, далиллар.

Ҳужжатларнинг асл нусхаси, шунингдек, уларнинг нусхалари ёки кўчирмалари Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан белгиланган тартибда тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин.

Агар ариза ушбу Низом билан ва амалдаги қонунлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, у қараб чиқилмай қайтарилиши мумкин.



IV. ЕРГА ОИД НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


15. Давлат бошқарувининг тегишли органи аризани 5 кун муддат ичида қараб чиқади ҳамда ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалаларига оид низоларни ҳал этиш бўйича материалларни ўрганиш ва тайёрлаш учун комиссия тузади.


16. Ноҳия ва вилоят комиссиялари таркибига қуйидаги шахслар киради:

ноҳия ёки вилоят ҳокимининг ўринбосари - комиссия раиси;

комиссия аъзолари:

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатлари;

ер тузиш хизматининг ходимлари;

табиатни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари.

Зарурат бўлганда комиссия ишига бошқа мутахассислар ҳам жалб этиладилар.

Аҳоли яшайдиган қишлоқ жойларда ва шаҳар посёлкаларида ерга оид низоларни ҳал этиш бўйича материаллар тегишли халқ депутатлари Кенгашининг депутатлар комиссияси томонидан тайёрланади.


17. Ерга оид низоларни кўриб чиқишда томонларга алоқадор юқори турувчи органлар қатнашиши мумкин, бунда улар бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.

Айрим ҳолларда ҳудуднинг зарур топографик, тупроқ ва бошқа хусусиятларини тадқиқ этиш учун ер тузиш экспертизаси тайинланиши мумкин.

Экспертиза ўтказишни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан давлат ер тузиш ташкилотларига топшириш лозим.

Зарурат бўлганда экспертиза томонларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади ва бу ҳужжатлар билан тасдиқланади.


18. Ерга оид низоларни кўриб чиқиш муддати низо қўзғатилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги лозим, ушбу Низомнинг 13 ва 17-бандларида кўрсатилган низолар бундан мустаснодир, бу низолар учун муддатлар Ўзбекистон Рқспубликаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва узайтирилади.


19. Ерга оид низоларда қатнашувчи томонлар ерга оид низони ҳал этишга тааллуқли бўлган материаллар билан танишиб чиқиш, улардан кўчирмалар олиш, ерга оид низолар кўриб чиқилаётганда қатнашиш, ҳужжатлар ва бошқа далилларни тақдим этиш, илтимосномалар бериш, оғзаки ва ёзма тушунтиришлдр бериш, бошқа томоннинг илтимосномасига, важларига ва мулоҳазаларига эътироз билдириш, ерга оид низо бўйича қарорларнинг нусхасини олиш ва норози бўлган ҳолларда ушбу қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Ерга оид низоларни қараб чиқаётган орган ёки комиссия чақиртирганида томонлар келишга, масаланинг моҳияти юзасидан мавжуд материаллар, маълумотлар ва тушунтиришлар беришга мажбурдирлар.


20. Ерга оид низолар комиссия томонидан манфаатдор томонлар иштирокида кўриб чиқилади, томонларга низо кўриб чиқиладиган вақт ва жой 3 кун аввал маълум қилиниши керак. Томонлардан бири келмай қолса, агар ундан бу иш унинг иштирокисиз кўриб чиқиш хусусида ариза тушмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш кечиктирилади.

Иккинчи марта чақиртирилганда томонларнинг узрли сабаб бўлмагани ҳолда келмаслиги ерга оид низонинг кўриб чиқилишини тўхтатмайди.


21. Комиссия зарур ҳужжатлар, ерларни ҳисобга олишнинг график материаллари билан танишиб чиқиш ва маслаҳатлашиш учун турли тармоқлар, илмий ва лойиҳалаш ташкилотлари, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг ходимларини жалб этиш ҳуқуқига эгадир.


22. Агар шу материаллар ерга оид низоларни манфаатдор томонларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш имкониятини берса, комиссия томонлар билан келишилган ҳолда низони уларнинг вакилларини чақиртирмай кўриб чиқиши мумкин.


23. Томонлар муросага келиб қолган ҳолларда уларнинг биргаликдаги ёки иш қўзғатган томоннинг илтимосномасига кўра ерга оид низонинг кўриб чиқилиши тўхтатилади. Бироқ ерга оид низони кўриб чиқаётган комиссия корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш хуқуқларига риоя этиш қисмидаги муросага келиш шартларини текшириши мумкин. Агар бу шартлар бузилган бўлса, давлат бошқаруви тегишли органининг қарори қабул қилинади.


24. Ерга оид низоларни кўриб чиқиш натижалари комиссия томонидан ҳужжатлаштирилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:

ерга оид низо қараб чиқилган сана ва жой;

низони кўриб чиқишда иштирок этган раис, комиссия аъзолари, томонларнинг вакиллари ва бошқа шахсларнинг фамилияси ва лавозими;

ерга оид низонинг моҳияти, комиссия хатти-ҳаракатларининг тафсилоти, қарор қабул қилиш чоғида комиссия амал қилган экспертиза хулосалари, далиллар;

комиссиянинг хулосалари;

илова этилаётган материаллар ва ҳужжатларнинг рўйхати;

раис ва комиссия аъзоларининг имзолари.


25. Комиссия тайёрланган материалларни давлат бошқаруви тегишли органига кўриб чиқиш учун белгиланган муддатда тақдим этади.



V. ЕРГА ОИД НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ВА УЛАР

УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


26. Ерга оид низоларни ҳал этиш давлат бошқаруви тегишли органининг қарори билан расмийлаштирилади.

Қарорда қуйидагилар бўлиши лозим:

ерга оид низо моҳиятининг қисқача баёни;

Ўзбекистон Республикасининг "Ер тўғрисида"ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ер Қонунининг бошқа меъёрий ҳужжатларига асосланган ҳолда кўриб чиқилаётган масалага доир хулосалар;

ерга оид низони бартараф этиш учун томонлар кўриши лозим бўлган муддатлар ва уларнинг амалда бўлиши.


27. Ерга оид низолар бўйича қарорлар манфаатдор томонларга тарқатилади, зарур бўлган ҳолларда эса улар қабул қилинганидан сўнг узоғи билан беш кун муддат ичида давлат органларига ҳам тарқатилади.


28. Халқ депутатлари қишлоқ ва посёлка Кенгашлари ижроия қўмиталарининг, шунингдек, шаҳарлар, ноҳиялар ва вилоятлар ҳокимларининг ерга оид низолар бўйича қарорлари устидан давлат бошқаруви юқори органларига шикоят қилиниши мумкин.

Ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи, давлат бошқаруви юқори органининг ерга оид низо бўйича қарорига норози бўлса, бу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Бунинг учун томонлардан бири фуқаро ёки колхоз (бошқа жамоа корхонаси) бўлиши керак, ерга оид низо давлат корхонаси, муассасаси, ташкилоти ўртасида келиб чиқса уни ҳакамлик суди кўриб чиқади.


29. Қарор устидан шикоят қилиниши унинг ижросини тўхтатиб қўймайди.

Ерга оид низо юзасидан чиқарилган қарорнинг ижроси бу қарорни чиқарган орган ёки юқори турувчи орган томонидан тўхтатиб қўйилиши ёки кечиктирилиши мумкин.


30. Ерга оид низоларни кўриб чиқиш чоғида комиссия илгари шу масала юзасидан қабул қилинган қоидалар ва қарорларни ҳисобга олмаган ҳолда, ерни эгалик қилишга ёки фойдаланишга топшириш тўғрисида алоқадор органлар қабул қилган қоидалар ва қарорларга амал қилади.

















Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск