ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /Ўзбекистон Республикасининг 15.01.2007 й. ЎРҚ-78-сон "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.06.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2006 й. маъқулланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
15.01.2007 й.
N ЎРҚ-78
"ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ
ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 28 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 30 ноябрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги 541-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 1, 10-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органларининг ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Халқ сўзи", 2007 йил 16 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 3-сон, 20-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 1-сон, 4-модда