ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.1992 й. 359-сон "Паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот бериш бюролари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тариф ставкаларини ўзгартиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.08.1992 й.
N 359
ПАСПОРТ БЎЛИНМАЛАРИ ВА МАНЗИЛ-
МАЪЛУМОТ БЕРИШ БЮРОЛАРИ ТОМОНИДАН
КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР УЧУН ТАРИФ
СТАВКАЛАРИНИ ЎЗГАРТИШ ТЎҒРИСИДА
"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги Қонунга мувофиқ ва янги иқтисодий муносабатларга ўтилиши сабабли Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот бериш бюролари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун фуқаролар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан олинадиган тариф ставкалари тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
2. Белгилансинки, СССР Министрлар Советининг 1974 йил 28 августдаги 677-сон қарорининг паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот бериш бюролари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун олинадиган тариф ставкаларининг миқдорини белгилаш қисми қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
1992 йил 3 августдаги
359-сон қарорига
ИЛОВА
Паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот бериш
бюролари кўрсатадиган хизматлар учун
ТАРИФ СТАВКАЛАРИ
Пошлина олинадиган ҳужжатлар ва ҳаракатларнинг номи |
Ставкаларнинг миқдори |
Паспортини берганлик учун |
50 сўм |
Қишлоқ, овул ва посёлка Кенгашлари учун 200 варақли уй дафтарларини берганлик учун |
20 сўм |
Якка тартибдаги уй-жой эгаларига уй дафтарларини берганлик учун |
10 сўм |
Фуқароларни прописка қилганлик ва пропискадан чиқарганлик учун |
10 сўм |
Чегара зонасига кириш учун пропусклар берганлик учун ва рухсатномаларни расмийлаштирганлик учун |
10 сўм |
Паспорт йўқолганда, фамилиялар, исмлар, туғилган йил ўзгартирилганда қилинган ишлар учун |
50 сўм |
Йўқолган паспортнинг ўрнига вақтинча берилган 9-сон маълумотнома учун |
3 сўм |
Манзил-маълумот бериш бюроси томонидан бериладиган маълумотнома учун: |
|
фуқаролар учун |
1 сўм |
корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун |
3 сўм |
Алиментлар ва давлат қарзларини тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларни маҳаллий қидиришни ташкил этиш ва амалга ошириш учун |
200 сўм |
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсидаги қидирувлар учун |
шартномавий нарх бўйича |
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 8-сон, 21-модда