ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суди қарорлари /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 17.01.2007 й. "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 74-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2007 й.


"АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ

ВА АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 74-МОДДАСИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ЛОЙИҲАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раис ўринбосари Б. Мирбобоев, судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимовадан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига ва "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига амал қилган ҳолда, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 74-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақида"ги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.

Масала "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бош директори Х. Муҳитдинов ва "ЎзМАДпарранда-холдинг" компаниясининг бош директори А. Содиқовнинг Конституциявий судга мурожаатлари муносабати билан "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимованинг ташаббуси билан киритилди.

Конституциявий суд маърузачи судья У. Бозоровнинг ахборотини эшитиб, мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик бўлимининг мудири Б. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б. Жамолов, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари Н. Аҳмонов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Х-М. Исоқов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Р. Мухитдинов, Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгаши раисининг ўринбосари, Тошкент давлат юридик институти Халқаро хусусий ҳуқуқ кафедрасининг мудири Х. Раҳмонқулов, шу кафедра профессори вазифасини бажарувчи С. Гулямов, шу кафедра катта ўқитувчиси В. Эргашевнинг фикрларини таҳлил этиб, иш бўйича мавжуд материалларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларни аниқлади:

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига йўлланган мурожаатларда "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 74-моддасининг учинчи қисми билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 135 ва 138-моддалари ўртасида номувофиқлик мавжудлиги ва бу номувофиқлик амалиётда жиддий қийинчиликларга сабаб бўлаётганлиги кўрсатиб ўтилган.

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг биринчи қисмида "Акциядорлик жамиятини тузиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаган юридик ва жисмоний шахслар акциядорлик жамиятининг муассислари деб тан олинади", деб кўрсатилган.

Мазкур Қонун 74-моддасининг учинчи қисмида "Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма ишончнома асосида иш кўради. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи, турар жойи ёки жойлашган манзили, паспорт маълумотлари) акс эттирилган бўлиши лозим. Овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозим", деб мустаҳкамланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 134-моддасининг биринчи қисми ва 135-моддасининг биринчи қисмида бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланиши ҳамда ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаштирилиши назарда тутилган.

Ушбу Кодекс 135-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ "Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, ушбу Кодекснинг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар ва қонун ҳужжатлари билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган бошқа ҳоллар бундан мустасно".

Шу Кодекс 138-моддасининг биринчи қисмида "Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилади", деб кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг юқорида кўрсатилган нормалари юридик шахс номидан берилган ишончнома нотариал шаклда расмийлаштирилиши эмас, балки раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилиши кераклигини, аммо "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 74-моддасининг учинчи қисми эса акциядор томонидан овоз беришга доир берилган ишончнома, у жисмоний шахс ёки юридик шахс бўлишидан қатъи назар, нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозимлигини назарда тутади.

Бу ҳолат эса "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 74-моддасининг учинчи қисми билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 135-моддасининг иккинчи қисми ва 138-моддасининг биринчи қисми ўртасида номувофиқлик мавжудлигини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нормалари фуқаролик қонун ҳужжатларининг барча тизими учун муҳим негиз бўлиб ҳисобланган қоидалар йиғиндиси эканлиги нуқтаи назаридан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 3-моддасининг иккинчи қисмидаги "Бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормалари ушбу Кодексга мос бўлиши шарт"лиги ҳақидаги қоидага асосан "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кўрсатилган нормалари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг нормаларига мувофиқлаштирилиши лозим.

Баён қилинганларга асосланиб ва "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 25, 26, 27-моддаларига, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 26-моддаларига амал қилган ҳолда Конституциявий суд


ҚАРОР ҚИЛДИ:


1. "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 74-моддасининг учинчи қисмини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 135-моддасининг иккинчи қисми ва 138-моддасининг биринчи қисмига мувофиқлаштириш мақсадида "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 74-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилсин (илова қилинади).


2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси У. Бозоров ушбу Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда иштирок этиш учун вакил этиб тайинлансин.


3. Ушбу Қарор "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Ахборотномаси"да эълон қилинсин.





Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий судининг

2007 йил 17 январдаги қарорига

ИЛОВА


Лойиҳа


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ


"АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ВА АКЦИЯДОРЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

74-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан __________да қабул қилинган

Сенат томонидан _______________да маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Респуб ликаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда) 74-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


учинчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланади";


учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Юридик шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилади".



2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 3-сон, 28-модда.




































Время: 0.1509
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск