Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 15.01.2007 й. 1654-сон билан рўйхатга 12.01.2007 й. Адлия вазирлигининг 2/1-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 15 январда 1654-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирлиги ва

Ички ишлар вазирлигининг

2007 йил 12 январдаги

2/1, 2-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Судга келишдан бош тортган шахсларни

мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини

ижро этиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома, Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Фуқаролик процессуал кодекси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Судга келишдан бош тортган шахсларни келтириш Жиноят-процессуал кодекси ва Фуқаролик процессуал кодексига мувофиқ мажбурлов чораси ҳисобланади.


2. Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш, ваколатли давлат органлари томонидан шахснинг судга ихтиёрий келишидан бош тортганида қўлланиладиган чораларни амалга оширишдан иборат.


3. Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари(кейинги ўринларда матнда ички ишлар органлари ходимлари деб аталади) томонидан амалга ошрилади.



II. МАЖБУРИЙ КЕЛТИРИШНИ

ИЖРО ЭТИШ ТАРТИБИ


4. Суднинг ажрими шахсни мажбурий келтириш учун асос бўлиб ҳисобланади.


5. Шахсни мажбурий келтириш тўғрисидаги суднинг ажрими у чиқарилган кундан бошлаб бир кун давомида иш кўриладиган жой бўйича ички ишлар органларига ижро учун берилади(жўнатилади).

Ажримда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

унинг процессуал мавқеи;

мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахснинг яшаш ёки иш жойи;

мажбурий келтиришни қўллаш учун асос;

мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахснинг қаерга ва қачон олиб борилиши лозимлиги;

мажбурий келтиришни амалга ошириш кимга топширилаётганлиги.


6. Ички ишлар органларининг бўлим бошлиқлари мажбурий келтириш тўғрисидаги суднинг келиб тушган ажримини зудлик билан кўриб чиқади ва унинг аниқ ва ўз вақтида ижросини ташкил этади. Ички ишлар органлари бўлим бошлиқлари йўқ бўлган пайтда суд ажримининг ижросини унинг ўринбосарларидан бири амалга оширади.


7. Мажбурий келтириш тўғрисидаги ажрим у келиб тушган кундан бошлаб бир кун ичида махсус журналда рўйхатга олинади ва ички ишлар органлари ходимларига ижро учун имзо чектирилиб, топширилади.


8. Мажбурий келтириш соат 6-00 дан 22-00 гача амалга оширилади, куннинг бошқа пайтларида қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилади.


9. Ички ишлар органлари ходими ёки ходимлари гуруҳи мажбурий келтирилиш кунида шахснинг ҳақиқий турган жойига боради.

Ички ишлар органлари ходими мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахсни топганида, уни судга мажбурий келтириш тўғрисидаги ажрим билан таништириб, имзо чектиради. Бунда шахс топилган жой ва вақт, шахсни етказиш вақти, шунингдек мажбурий келтириши лозим бўлган шахснинг ариза, шикоят ва илтимосномалари ҳақида далолатнома тузилади.


10. Ички ишлар органлари ходими шахснинг қочиб кетганлиги, таътилдалиги, сафардалиги, оғир касаллиги ёки бошқа сабаблар (табиий офатлар, кичик ёшдаги фарзандларининг мавжудлиги ва уларни парваришлашни бошқа бировга топширишнинг иложи бўлмаганда, транспорт ҳаракатида узоқ муддатли танаффус ва ҳ.к) туфайли келтиришнинг имкони йўқлигини белгилагач, далолатнома тузади ва у фуқаролар йиғини раиси томонидан имзоланади. Далолатномага ички ишлар органлари бўлим бошлиғи томонидан тасдиқланган билдирги ва узрли сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова қилинади.

Далолатнома, илова қилинган тегишли ҳужжатлар билан бирга, суд раисига ёки мажбурий келтириш тўғрисида ажрим чиқарган судьяга топширилади.


11. Ички ишлар органлари ходимлари мажбурий келтиришни амалга ошираётганда, судга келтирилаётган шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига амал қилишга, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбур.


12. Қонуний талабларга қаршилик кўрсатилганда ёки ашаддий бўйсунмаслик ҳолатларида ички ишлар органлари ходимлари "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний куч, махсус восита ва ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолда баённома тузилади ва унда ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, вақти ва жойи ҳамда шахсга нисбатан қўлланилган чоралар кўрсатилади. Баённома қонунда назарда тутилган чоралар қўлланилганлиги тўғрисидаги билдирги билан бирга ички ишлар органи бўлим бошлиғига тақдим этилади. Бу ҳақда ажрими бўйича мажбурий келтириш амалга оширилган судья хабардор қилинади.

Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида жисмоний ёхуд юридик шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида, шунингдек ўқотар қурол қўлланилган барча ҳоллар тўғрисида прокурорга дарҳол хабар берилади.

13. Бошқа шаҳарда, туманда ёки вилоятда яшовчи шахсга нисбатан мажбурий келтириш суднинг ажримига биноан, шахсларнинг яшаш жойидан қатьи назар, иш юритуви жойидаги ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилади. Бошқа вилоятда яшовчи шахсни мажбурий келтириш Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


14. Вояга етмаган шахсларни мажбурий келтириш уларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари орқали амалга оширилади. Ички ишлар органи ходими мажбурий келтиришни амалга ошираётганида келтирилиши лозим бўлган вояга етмаган шахснинг ота-онасини мажбурий келтириш тўғрисидаги суд ажрими билан таништириб, бу ҳақда имзо чектиради.


15. Судга мажбурий тартибда келтирилган шахс ички ишлар органлари ходимининг билдиргиси билан ажрим чиқарган судъяга топширилади. Билдирги ажрим чиқарган судъя томонидан имзоланади.


16. Ички ишлар органлари ходими судья талабига мувофиқ, сўнгги суд ҳаракатлари бажарилгунига қадар мажбурий келтирилган шахсни назорат қилиши шарт.


17. Суд ажримини бажармаган шахс қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.


18. Мажбурий келтириш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни қоплаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 3-сон, 30-модда.

































Время: 0.1914
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск