Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 15.01.2007 й. 1655-сон билан рўйхатга олинган 12.01.2007 й. Адлия вазирлигининг 2/2-сон, Ички ишлар вазирлигининг 3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 15 январда 1655-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирлиги ва

Ички ишлар вазирлигининг

2007 йил 12 январдаги

2/2, 3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг

хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома АВ 15.03.2018 й. 1655-1-сон билан рўйхатга олинган АВ, ИИВ Қарорига мувофиқ АВ 15.01.2007 й. 1655-сон билан рўйхатга олинган АВ, ИИВ Қарори ўз кучини йўқотганлиги сабабли ўз кучини йўқотган


Муқаддима

I. Умумий қоидалар

II. Судлар хавфсизлигини таъминлаш

III. Суд процесслари хавфсизлигини таъминлаш

IV. Суд процесслари иштирокчиларини ҳимоя қилиш

V. Якуний қоидалар



Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Судлар, суд процесслари ва суд процесслари иштирокчилари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.


2. Алоҳида ҳолларда, хавфсизлик ва ҳимояни таъминлаш чоралари қонунчиликка мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин.


3. Ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида фуқароларниннг ҳуқуқ ва эркинларига риоя этиши, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши ва уларга берилган ваколатлар доирасидан четга чиқмаслиги лозим.



II. СУДЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


§-1. Судлар хавфсизлигини

таъминлашни ташкил этиш


4. Судлар хавфсизлигини таъминлаш суд биноларини қўриқлашдан иборат. Суд биноларини қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 январдаги 18-сон "Ўзбекистон Республикаси адлия ва суд органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда матнда - Суд департаменти) судлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида суд биноларининг қўриқлаш ишини ташкил этади ва бунинг учун белгиланган тартибда ички ишлар органлари ходимлари жалб этилади.


6. Суд биноларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Суд департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари Суд департаментига тегишли суд биноларини қўриқлаш ишини ташкил этиш бўйича хат жўнатади. Хатда қўриқланиши лозим бўлган суд биноларининг миқдори кўрсатилади.


7. Суд департаменти тегишли хатларни олган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда уларни умумлаштиради ва ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри) бўйича қўриқланиши лозим бўлган суд бинолари миқдорини аниқлайди.


8. Суд департаменти қўриқланиши лозим бўлган суд бинолари миқдори аниқланганидан сўнг ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги "Қўриқлаш" бирлашмаси (кейинги ўринларда матнда - Бирлашма) билан суд биноларини қўриқлаш тўғрисида шартнома тузади. Суд биноларини қўриқлаш тўғрисидаги шартнома ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри) бўйича алоҳида тузилади.


9. Суд биноларини қўриқлаш тўғрисидаги шартномада қўриқлаш бўйича хизматлар қийматини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тарифлар қўлланилади.


10. Суд биноларини қўриқлаш тўғрисидаги шартномалар тузилганидан сўнг беш кунлик муддат ичида шартномалар нусхалари Суд департаментининг ҳудудий бошқармаларига ва Бирлашманинг ҳудудий бўлимларига юборилади. Юборилган шартнома нусхалари Бирлашманинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд биноларини қўриқлаш бўйича хизматларни кўрсатишга асос бўлиб хизмат қилади.


11. Суд биноларини қўриқлаш хизматлари учун тўловлар Суд департаменти томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.



§-2. Суд биноларини қўриқлашни

таъминлаш тартиби


12. Бирлашманинг тегишли ҳудудий бўлимлари шартнома нусхасини олгандан сўнг уч кунлик муддатда Суд департаментининг ҳудудий бошқармалари билан бирга суд биноларини қўриқлаш ишини ташкил этади.


13. Суд биноларини қўриқлашни ташкил этиш учун Бирлашманинг ҳудудий бўлими суд биноларини қўриқлашни амалга ошириш учун ходимларни (кейинги ўринда матнда - қўриқлаш бўлими ходимлари) ажратади.


14. Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан суд биноларини қўриқлаш кечаю-кундуз амалга оширилади.


15. Суд биноларини қўриқлашни таъминлаш учун қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан қуйидаги чоралар амалга оширилади:

суд биносига кириш ва чиқишнинг қўриқланиши таъминланади;

суд раиси билан келишилган ҳолда назорат-рухсатнома пункти ташкил этилади;

суд ҳудудига хизмат гувоҳномаси ёки рухсатнома бўйича кириш жорий этилади;

суд биносидаги хоналарни қўриқлаш сигнализацияси ҳолати назорат қилинади, суд раисига камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритилади.


16. Қўриқлаш бўлими ходими қўриқланаётган суд биносини ўзига хослигини, сигнализация ва ёнғинга қарши кураш воситаларининг жойлашган жойлари ва улардан фойдаланишни билиши ҳамда уларни соз ҳолатда эканлигини текшириб, аниқланган барча камчиликлар бўйича дарҳол суд раисига хабар бериши лозим.


17. Етарли асослар мавжуд бўлганида қўриқлаш бўлими ходими жамоат тартибининг бузилишига йўл қўйган шахсларни ушлаши ва уларни туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларига топшириши мумкин.



III. СУД ПРОЦЕССЛАРИ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


§-1. Суд процесслари хавфсизлигини

таъминлашни ташкил этиш


18. Суд процесслари хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бевосита суд мажлиси ўтказилишида комплекс чора-тадбирлар қўллаш йўли билан тартибни сақлашдан иборат.


19. Суд процесслари хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш ички ишлар органлари ходимлари (кейинги ўринларда матнда - ходим) томонидан амалга оширилади.


20. Суд муҳокамасини ўтказишда тўсқинликлар вужудга келиши эҳтимолини тасдиқловчи етарли асослар мавжуд бўлганида, суд мажлисига раислик қилувчи судья (кейинги ўринда матнда - раислик қилувчи) ёки суд раиси суд мажлиси ўтказилишига камида уч кун қолганда, суд процесслари хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар кўриш тўғрисида туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларига ёзма хабарнома жўнатади.


21. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари суднинг ёзма хабарномасини олганидан сўнг, хабарномада кўрсатилган муддатларда суд процесси хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш учун ходимлар ажратади.



§-2. Суд процесслари хавфсизлигини

таъминлаш тартиби


22. Суд процесслари хавфсизлигини таъминлаш учун ходимлар томонидан қуйидаги чоралар амалга оширилади:

раислик қилувчи ёки суд раиси билан келишувга биноан суд мажлиси хонаси ва маслаҳатхона хавфсизлиги таъминланади;

суд мажлисидан олдин суд мажлиси хоналари ва маслаҳатхонанинг уларда эгасиз ашёлар, ёнувчи, портловчи, заҳарловчи ва бошқа хавфли буюмларни аниқлаш юзасидан текшируви ташкиллаштирилади;

ташқи кўриниши ёки юриш-туришидан шубҳа туғдирувчи шахсларни текшириш ташкил этилади. Кўрсатилган шахслар етарли асослар мавжуд бўлганда ушланиши ва юқорида санаб ўтилган буюм ва ашёлар юбориладиган туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларига топширилиши мумкин.


23. Ходим суд мажлиси вақтида доимий равишда суд мажлиси залида бўлади. Суд мажлиси залини тарк этиш фақатгина раислик қилувчининг фармойиши (рухсати) билан рухсат этилади.


24. Ходим суд процесслари хавфсизлигини таъминлашда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда жисмоний куч, махсус воситалар ва ўқотар қуролини қўллаш;

суд раиси ёки раислик қилувчининг фармойишига биноан суд мажлиси тартибини бузувчи шахсларни суд мажлиси залидан чиқариб юбориш;

зарур ҳолларда қўшимча ёрдам чақириш.


25. Суд процессида хавфсизликни таъминлашда ходимлар:

раислик қилувчи ёки суд раисининг суд мажлиси вақтида ва суд биносида тартибни таъминлаш билан боғлиқ бўлган фармойишларига бўйсунишга;

суд мажлиси хонасида ва маслаҳатхонада жамоат тартибини таъминлашга мажбурдирлар.


26. Зарур ҳолларда ходим раислик қилувчи ёки суд раисининг фармойишига биноан суд девонхонасидан суд мажлиси ўтказиладиган жойга ёки судъя хонасига суд ишлари ва ашёвий далиллар етказиб берилишида уларнинг қўриқланиши ва сақланишини таъминлайди.


27. Ходим суд ишини ва ашёвий далилларни қўриқлаш ва уларни суд мажлисига етказиш тўғрисидаги фармойишни олгандан сўнг, суд мажлиси девонхонасига суд мажлиси котиби билан бирга келади. Котиб суд иши ва ашёвий далилларни олгандан сўнг ходим уни суд мажлисини ўтказиш жойига кузатиб қўяди.


28. Ходим суд мажлиси якунида қилинган ишлар, суд раиси ёки раислик қилувчи томонидан келиб тушган мурожаатлар, шунингдек суд залидаги барча ҳодисалар ва кўрилган чоралар ҳақида тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига ёзма ҳисобот тақдим этади. Ходимнинг суд мажлиси якунланганлиги ҳақидаги ёзма ҳисоботи суд раиси ёки раислик қилувчи томонидан имзоланади.



IV. СУД ПРОЦЕССЛАРИ

ИШТИРОКЧИЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


§-1. Хавфсизлик чораларини

қўллаш асослари ва тартиби


29. Суд процесслари иштирокчилари, уларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларининг (кейинги ўринларда матнда - қўриқланаётган шахслар) хавфсизлигини таъминлаш кўрсатилган шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига суиқасд қилиш хавфи мавжуд бўлганда ички ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган комплекс чоралардан иборат.


30. Қўриқланаётган шахсларга нисбатан таҳдиднинг мавжудлигини тасдиқловчи етарли далилларнинг борлиги хавфсизлик чораларини қўллашга асос бўлиб ҳисобланади.


31. Қўриқланаётган шахсларга нисбатан хавфсизлик чоралари суд томонидан ушбу шахсларнинг таҳдид қилувчи хавф ва бошқа ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги оғзаки (ёзма) аризасига асосан ёки суднинг ташаббуси билан қўлланилади.


32. Қўриқланаётган шахсларга нисбатан хавфсизлик чоралари суд томонидан ажрим чиқариш орқали қўлланилади. Ушбу ажрим туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларига юборилади, нусхалари эса қўриқланаётган шахсларга берилади.


33. Суд ажримида қўриқланаётган шахсларга нисбатан қўлланилаётган аниқ хавфсизлик чоралари ва уларни амалга ошириш вақтлари кўрсатилган бўлиши лозим.

Бунда, ички ишлар органлари ишда мавжуд маълумотлар, хавф таҳдид солаётган шахслар, таҳдид солаётган хавфнинг эҳтимолий хусусияти, манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатлари тўғрисида хабардор қилинади.


34. Ички ишлар органлари суд ажримини олиши билан дарҳол қўриқланаётган шахсларга нисбатан хавфсизлик чораларини кўришлари шарт.


35. Қўриқланаётган шахслар хавфсизлигини таъминловчи ички ишлар органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахслари томонидан ижро этилиши мажбурийдир.


36. Алоҳида ҳолларда ички ишлар органлари қўриқланаётган шахсларга, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун риоя этилиши мажбурий бўлган муайян кўрсатмалар бериши мумкин.


37. Қўриқланаётган шахсларга таҳдид солаётган хавф бартараф этилганда ёки хавфсизлик чораларини бекор қилиш учун бошқа асослар вужудга келганда суд томонидан қўриқланаётган шахсларга нисбатан бу ҳақда асослантирилган ажрим чиқарилади. Ушбу ажрим ички ишлар органларига юборилади, нусхалари эса қўриқланаётган шахсларга берилади.



§-2. Хавфсизлик чоралари


38. Қўриқланаётган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек улар мулкларининг сақланишини таъминлаш мақсадида қуйидаги хавфсизлик чоралари қўлланилиши мумкин:

қўриқланаётган шахслар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни чеклаш - қўриқланаётган шахсларнинг розилиги билан уларнинг шахси, шунингдек уларнинг яқин қариндошлари, яшаш жойи ва улар ҳақидаги бошқа маълумотларни беришга вақтинчалик чеклов қўйилиши мумкин;

ёпиқ суд мажлисини ўтказиш - қўриқланаётган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпиқ суд мажлислари ўтказилиши мумкин;

шахсни, уй-жой ва мол-мулкни ҳимоя қилиш - қўриқланаётган шахснинг ҳаётига ёки соғлиғига ёхуд мол-мулкига тахдид хавфи мавжуд бўлганда уларни шахси, уй-жой ва мол-мулки ҳимоя қилинади.

Қўриқланаётган шахсларни ҳаётига, соғлиғига ёхуд мол-мулкига зарар етказилиш ёки йўқ қилиниш таҳдиди хавфининг характери ва даражасининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бир вақтнинг ўзида бир неча хавфсизлик чоралари қўлланилиши мумкин.


39. Судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга Ўзбе кистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Адлия вазири томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича ўқотар қурол берилади.

Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.


40. Қўриқланаётган шахснинг шахсий хавфсизлигини ва ишончли ҳимоясини таъминлаш учун суд процессида қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:

қўриқланаётган шахс унга хавф таҳдид солиб турган пайтда ходим талабларига бўйсуниши шарт;

шахсни ҳимоя қилиш қўриқланаётган шахс бўлган барча жойларда, шунингдек ёпиқ суд мажлисларида ҳам амалга оширилади;

ходим зарурат юзага келганида қўриқланаётган шахснинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда қурол қўллаши мумкин;

суд мажлисидан олдин суд мажлиси биноси, суд муҳокама хоналари ва қўриқланаётган шахс бўлиши мумкин бўлган бошқа хоналар кўздан кечирилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


41. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 3-сон, 31-модда.













































Время: 0.1744
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск