Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), улардан фойдаланиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.08.1992 й. 379-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 13 августдаги

379-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон

воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб

олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш),

улардан фойдаланиш ҳамда чет элдан

келтириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), улардан фойдаланиш ҳамда чет элдан келтириш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши:

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, уюшмалари, концернлари, қўшма корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари;

хорижий фирмалар, банклар ва ташкилотларнинг ваколатхоналари ва делегациялари;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган (бериладиган), лойиҳалаштириладиган, қуриладиган (ўрнатиладиган), фойдаланиладиган ҳамда чет элдан келтириладиган радиоэлектрон воситаларга ва юқори частотали қурилмаларга жорий қилинади.

Мазкур Низомнинг амал қилиши, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига ўрнатиладиган радио узатгичларга ҳам жорий қилинади.


2. Мазкур Низомнинг амал қилиши қуйидагиларга жорий этилмайди:

а) телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга мўлжалланган қурилмаларга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан сотиб олинадиган (бериладиган) ва фойдаланиладиган маиший электроника буюмларига, агар бундай қурилмалар ва буюмларни Ўзбекистон Республикасида савдо тармоғи орқали сотишга рухсат этилган бўлса;

б) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати томонидан фойдаланиладиган ёки улар учун мўлжалланган радиоэлектрон воситаларга.


3. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги кўчмас радиоэлектрон воситаларни лойиҳалаштириш ва қуриш (ўрнатиш) фақат Ўзбекистон Республикиси Алоқа вазирлигининг ёки вазирлик томонидан вакил қилинган орган томонидан (давоми Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг матни бўйича) рухсат берилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.

Бу воситаларни қуриш учун ер майдони танлаш қуриладиган воситаларнинг фойдаланилаётган ёки аввал ушбу районда қуриш лойиҳалаштирилган радиоэлектрон воситалар ва электр алоқаси воситаларига электромагнит мослиги таъминланиши ҳисобга олиниб, шунингдек, радиоузатувчи ва радиоэлектрон воситалар жойлаштириладиган зоналар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг розилиги билан амалга оширилади.

Радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослиги экспертизаси лойиҳа ташкилотлари томонидан бу воситаларни қуриш учун майдондан фойдаланиш имкониятларини танлаш ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан келишиш жараёнида бажарилади.


4. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни республикада ишлаб чиқиш, модернизациялаш (радионурланишларнинг техник тавсифлари ўзгартирилган ҳолда), серияли ишлаб чиқариш, чет элдан сотиб олиш, шунингдек, радио частоталардан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан тегишли радио частоталар ажратилгандан ҳамда техникавий топшириқлар ва техникавий шартлар келишиб олингандан кейин амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий юридик шахслар ва фуқароларга, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаваскорлик радио алоқаси ва спорт моделларини радио орқали бошқариш учун радиоэлектрон воситаларни сотиш ихтисослаштирилган магазинлар орқали Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг тегишли рухсатномаси билан амалга оширилади. Рухсатномага савдо ташкилотлари сотилган маҳсулотнинг тури ва завод рақами тўғрисида белги қўйишлари керак.


6. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш, шунингдек, уларнинг бир вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга (шу жумладан, бир вазирлик ёки идора ичида), Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий юридик шахслар ва фуқароларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун бериш Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади.


7. Радиоэлектрон воситаларни магистрал ва халқаро алоқа линиялари учун сотиб олиш, қуриш ва улардан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар олингандан кейин рухсат этилади.


8. Республика ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги (шу жумладан, комплектловчи буюмлар сифатида ҳар хил асбоб-ускуналар ва транспорт воситалари таркибига кирувчи) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни чет элдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг рухсатномаси бўйича хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари ва делегациялари, банклар ва ташкилотлар томонидан радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ваколатхона очишга, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказишга рухсат берган вазирликлар ва идораларнинг илтимосномаларига кўра белгиланган тартибда бу воситалар ва қурилмаларни чет элга қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан пошлинасиз амалга оширилади.

Хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ҳаваскорлик радио алоқаси ва спорт моделларини радио орқали бошқариш бўйича расмий мусобақаларда фойдаланиш учун мўлжалланган радиоэлектрон воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси "Ватанпарвар" мудофаага кўмаклашиш Ташкилоти Марказий кенгашининг илтимосномаси бўйича, қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан пошлинасиз амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг рухсатномаси вазирликлар, идоралар ва "Ватанпарвар" мудофаага кўмаклашиш Ташкилотининг қайд қилинган илтимосномалари учун асос бўлади.


10. Расмий спорт мусобақаларида, шунингдек, кўргазмалар ва ярмаркаларда фойдаланиш учун вақтинча чет элга олиб кетилган радиоэлектрон воситалар ва юқори  частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш бу воситалар ва қурилмаларни қайтариб олиб келиш тўғрисида божхона муассасасига берилган мажбуриятлар асосида бажарилади.


11. Республика фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш таъминланади, мазкур Низомнинг 2-банди "а" кичик бандида, 9 ва 10-бандларида кўрсатилган воситалар ва қурилмалар бундан мустаснодир.


12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг рухсатномаси бўйича бевосита, хорижий фирмалар ваколатхоналари, банклар, ташкилотлар, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан эса - уларни Ўзбекистон Республикасида сотиб олишга рухсат берган вазирликлар ва идораларнинг тегишли хизматлари орқали амалга оширилади.


13. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига ўрнатиладиган радио узаткичлардан Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг рухсати бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали фойдаланилади.


14. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тегишли рухсатномаларсиз тайёрланган ва сотиб олинган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг ёзма кўрсатмаси билан, бу воситалар ва қурилмаларнинг эгалари томонидан сотилиши ёки агар улардан фойдаланиш учун рухсат берилиши мумкин бўлмаса, қиймати тўланмасдан вазирлик томонидан мусодара қилинади.

Мусодара қилинган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни фойдали суратда ишлатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан белгиланади.


15. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар ишини давлат назоратидан ўтказиш Ўзбенистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги бўлинмаларининг вакил қилинган ходимлари вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишлатаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар ўрнатилган жойларга бемалол кириш ҳуқуқига эга бўладилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқлардан фойдаланадилар.


16. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг мансабдор шахсларига уларнинг мазкур Низом билан белгилангаи вазифаларни муваффақиятли бажаришлари учун зарур бўлган ҳар томонлама ёрдамни кўрсатишга мажбурдирлар.


17. Вазирликлар ва идоралар ўзларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мазкур Низомнинг талабларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ бажаришлари учун жавоб берадилар.


18. Давлат автомобиль инспекцияси автомобиль транспорти воситаларини вақти-вақти билан техник кўрикдан ўтказиш пайтида Ўзбекистон Республикаси Давлат автомобиль инспекцияси назорати остидаги автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларида радиоэлектрон воситаларни ўрнатишга Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан берилган рухсатноманинг бор-йўқлигини назорат қилишни амалга оширади.


19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан қонунга зид равишда фойдаланиш ҳолларига барҳам беришда ҳамда Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, фуқаролари томонидан тегишли рухсатномасиз тайёрланган, сотиб олинган ёки фойдаланилаётган ана шундай воситалар ва қурилмаларни мусодара қилишда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг мансабдор шахсларига белгиланган тартибда зарур ёрдам кўрсатадилар.





























Время: 0.1826
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск