Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар / Консуллик йиғимлари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.1992 й. 390-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет элликлар учун чет эл паспортлари ва бошқа келиш-кетиш ҳужжатларини расмийлаштиришга доир консуллик хизматларига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.1992 й.

N 390



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИ ВА ЧЕТ ЭЛЛИКЛАР УЧУН ЧЕТ

ЭЛ ПАСПОРТЛАРИ ВА БОШҚА КЕЛИШ-КЕТИШ

ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА

ДОИР КОНСУЛЛИК ХИЗМАТЛАРИГА

ҲАҚ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 1992 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижийлар учун келиш-кетиш ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича консуллик хизматларига ҳақ тўлашнинг янги тарифларини жорий этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан кўрсатиладиган барча хизмат турларидан тушадиган маблағлардан Вазирлик томонидан ўз моддий-техника базасини ривожлантириш, мижозлар, инвентар ва идоравий ашёлар сотиб олиш, жорий ва асосли тузатиш, шунингдек, консуллик хизматини мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланилади.


3. Ходимлари чет эл хизмат сафарига юбориладиган бюджет ташкилотлари уларнинг кетиш ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича хизматларга ҳақ тўлашдан озод қилинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва Молия вазирлигига келгусида зарур ҳолларда консуллик йиғимлари ва хизматлари тарифига ўзгартишлар киритишга рухсат этилсин.


5. Мазкур қарорнинг амалда жорий этилиши билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 15 апрелдаги 98-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасинннг

1992 йил 21 августдаги

390-сон қарорига

ИЛОВА



Хорижий мамлакатларга хизмат ишлари билан сафарга

юбориладиган ходимлар учун чет эл паспортлари ва бошқа

кетиш ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича хизмат ҳақи

ТАРИФИ

(сўм ҳисобида)

1.

Талабномаларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш чет эл паспортлари ва виза анкеталарини расмийлаштириш бўйича консультациялар


100

2.

Чет эл паспортларини (дипломатик паспортлардан ташқари) расмийлаштириш


1000

3.

Хорижий элчихоналарнинг анкеталарини тўлдириш ва бошқа дастлабки ҳужжатларни расмийлаштириш


100

4.

Чет эл паспортининг амал қилиш муддатини узайтириш, болаларни ёзиб қўйиш (чиқариш)


100

5.

" _____________ гача кетилади" рухсат ёзувини қўйиш


100


а) икки марта


200


б) уч марта ва ундан ортиқ


300

6.

Виза бериш ҳақида чет эл элчихонасига хатлар (ноталар) ёзиш ва машинкада ёзиб бериш, ҳужжатларни солиштириш, конвертлаш, элчихонага жўнатиш, виза олиш, визанинг тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш, шунингдек, хорижий келиш (транзит) визасининг амал қилиш муддатини узайтириш


300

7.

Анкетани чет тилга таржима қилиш

(1 бет учун)


50

8.

Ишларни шошилинч равишда расмийлаштириш (ҳужжатларни топшириш муддатларининг бузилиши):




а) ҳужжатларни Ташқи ишлар вазирлигига топшириш муддатларининг бузилиши


тариф ставкаси 100 фоиз кўпаяди



б) ҳужжатларни чет эл элчихонасига топшириш муддатларининг бузилиши


тариф ставкаси 200 фоиз кўпаяди


9.

Корхоналар ва ташкилотларга консультация хизмати, Ўзбекистон Республикасига келувчи хорижий фуқароларга визаларни расмийлаштиришда вакилларнинг йўл-йўриқ кўрсатиши


240

10.

Виза олишни тезлатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун чет эл консуллик муассасаларига мурожаат қилиш


180

11.

Ташкилотларнинг талабномалари бўйича хорижий фуқаролар учун бир марталик келиш-кетиш визаларини расмийлаштириш ва олиш


100

12.

Ташкилотларнинг талабномалари бўйича хорижий фуқаролар учун кўп марталик келиш-кетиш визаларини расмийлаштириш, олиш ва уни узайтириш:




а) 2-3 марталик визалар


200


б) 6 ойлик


250


в) бир йиллик


300

13.

Чет элликларнинг шошилинч равишда келиш бўйича талабномаларини тариф ставкаси кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш


тариф ставкаси 100 ошади

14.

Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари орқали аккредитация қилинмаган хорижий фуқаролар учун муддати ўтган визани узайтириш:




а) 3 кунгача


15 АҚШ доллари



б) 3 кундан 10 кунгача


30 АҚШ доллари



в) 10 кундан ортиқ


45 АҚШ доллари


15.

Имзоларни тасдиқлашни легаллаштириш учун консуллик йиғими


75 АҚШ доллари


Время: 0.2056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск