ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / ижодий ва тиббий ходимларга /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.1992 й. 399-сон "Республиканинг ижодкор ва тиббиёт ходимларига имтиёзлар бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.1992 й.

N 399



РЕСПУБЛИКАНИНГ ИЖОДКОР ВА ТИББИЁТ

ХОДИМЛАРИГА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ

ТЎFРИСИДА



"Ўзбекистон мустақиллигининг 1 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан республиканинг ижодкор ва тиббиёт ходимларига имтиёзлар бериш тўғрисида" 1992 йил 28 июлдаги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар ва идоралар:

жорий йилнинг охиригача тиббиёт, ижодкор ходимларга ва уларга тенглаштирилган айрим тоифадаги мутахассисларга (1, 2, 3-иловалар), шунингдек, юқорида қайд қилинган тоифаларга мансуб бўлган, камида 10 йил узлуксиз иш стажига эга пенсионерларга улар яшаб турган давлат ва идораларга қарашли уйлар ва квартираларни белгиланган тартибда текин шахсий мулк қилиб берсинлар;

қайд этилган тоифалардаги ходимларга биринчи навбатда ер участкалари ҳамда "Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашув бўлинмалари билан биргаликда якка тартибдаги қурилиш учун бинокорлик материаллари ажратилишини таъминласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ижодий уюшмалар ва жамиятлар билан биргаликда бир ой муддат ичида 1, 2, 3-иловаларда қайд этилган ижодкор ва тиббиёт ходимларига уй-жойни шахсий мулк қилиб бериш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.С. Самандаров ва М.Қ. Қорабоев ўртоқлар зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 27 августдаги

399-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон

мустақиллигининг 1 йиллиги байрам қилиниши муносабати

билан республиканинг ижодкор ва тиббиёт ходимларига

имтиёзлар бериш тўғрисида" 1992 йил 28 июлдаги Фармони

аъзоларига татбиқ этиладиган Ўзбекистон ижодий

уюшмалари ва жамиятлари

РЎЙХАТИ


Ёзувчилар уюшмаси

Адиблар иттифоқи

Журналистлар уюшмаси

Кинематографчилар уюшмаси

Фотосуратчилар уюшмаси

Дизайнерлар уюшмаси

Меъморлар уюшмаси

Композиторлар уюшмаси

Рассомлар уюшмаси

Театр арбоблари уюшмаси

Мусиқа жамияти






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 27 августдаги

399-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон

мустақиллигининг 1 йиллиги байрам қилиниши муносабати

билан республиканинг ижодкор ва тиббиёт ходимларига

имтиёзлар бериш тўғрисида" 1992 йил 28 июлдаги Фармонида

назарда тутилган имтиёзлар татбиқ қилинадиган

мутахассислар тоифалари

РЎЙХАТИ


Маданий-оқартув муассасалари бўйича - маданият тарихи ёдгорликларини таъмирлаш билан шуғулланувчи таъмирловчи рассомлар, халқ ижодиёти илмий-методик марказларининг, музейларнинг, кутубхоналарнинг илмий ходимлари, "халқ", "намунали", совриндор унвонига эга бўлган ҳаваскорлик жамоаларининг рассомлари, муҳаррирлари, режиссёрлари, балетмейстерлари, хормейстерлари, раҳбарлари, артистлари, дирижёрлари, саҳналаштирувчи рассомлар, аккомпаниаторлар, тўгараклар, бўлимлар (секциялар)нинг раҳбарлари, режиссёр, дирижёр, балетмейстер, хормейстер ассистентлари, экспонатларни сақловчилар, музей назоратчилари;

театр-томоша муассасалари бўйича - вокалчи артистлар (яккахон хонандалар), балет артистлари, драма артистлари, оркестр артистлари, хор ва ёрдамчи таркиб артистлари, бадиий раҳбарлар, режиссёрлар, дирижёрлар, балетмейстерлар, саҳналаштирувчи рассомлар, саҳналаштирувчи режиссёрлар, адабий-драматик қисмлар раҳбарлари, бадиий-саҳналаштирувчи қисмларнинг, мусиқий қисмларнинг, труппаларнинг мудирлари, бадиий раҳбар (бош режиссёр) нинг ёрдамчилари: вокал класси бўйича, балет класси бўйича концертмейстерлар, вокал, балет, нутқ техникаси бўйича режиссёрлар, овоз режиссёрлари, хормейстерлар, репетиторлар, бош директорлар, директорлар, тижорат директорлари, бошқарувчи директорлар;

симфоник, камер оркестрларнинг артистлари, ашула ва рақс ансамблларининг, рақс ва хор жамоаларининг, халқ чолғу асбоблари, эстрада-симфоник духовой оркестрларнинг артистлари, эстрада оркестрлари ва ансамблларининг артистлари, вокалчи (опера ва камер) артистлари, концертларни олиб борувчилар, эстрада-чолғу ансамблларининг артистлари, ижодий жамоаларнинг директорлари, барча жанрлар артистлари, манеж инспекторлари (томошани олиб борувчилар), йиртқич ҳайвонларни ўргатувчи артистлар, оркестрлар артистлари;

Тошкент маданият ходимлари малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчилари таркиби;

илмий ходимлар: Ҳамза номидаги санъатшунослик илмий-тадқиқот институтининг директори, директор ўринбосарлари, илмий котиби, шуъба мудирлари, катта, кичик мутахассислари;

матбуот ходимлари - бирлашмаларнинг бош директорлари, уларнинг муҳаррир, бош муҳаррир ўринбосари, катта муҳаррир, муҳаррир, унинг ўринбосарлари, бош рассом, катта рассом ва рассом, таҳририят мудири, таҳририят мудирининг ўринбосари, масъул котиб, масъул котибнинг ўринбосари, бўлим мудири, мухбир, сахифаларнинг нашр этилишини назорат қилувчи ходимлар;

телерадиоэшиттириш ходимлари-муҳаррирлар, режиссёрлар, режиссёр ассистентлари, дикторлар, эфирга қўювчилар кинотелеоператорлар, саҳналаштирувчи рассомлар, таржимонлар, дирижёрлар, телеоператорлар, овоз режиссёрлари, овоз режиссёри ассистентлари, овоз операторлари, овоз оператори ассистентлари, саҳналаштирувчи режиссёрлар, кинорежиссёрлар, кинооператорлар, артистлар;

кинематография ходимлари - кино артистлари, саҳналаштирувчи  кинорежиссёрлар, кинорежиссёрлар, монтажчилар, саҳналаштирувчи операторлар, кинооператорлар, кинорежиссёр  ва кинооператор ассистентлари, кинооператор ва кинорежиссёр ёрдамчилари, саҳналаштирувчи рассомлар, рассомлар, овоз операторлари, мусиқий безакчи, безакчилар, товуш безакчиси, кинога олиш гуруҳларининг директорлари, кинога олиш гуруҳи директорининг ўринбосарлари, администраторлар, кинофильм муҳаррирлари, матнларни жойлаштирувчи, киностудияларнинг бош директорлари, киностудиялар директори ўринбосарлари, ижодий бирлашмаларнинг тижорат директорлари, директорлари;

кино тармоғи ва кино ижараси ходимлари - киномеханиклар, фильмларни текшириб кўрувчилар, фильм нусхаларини таъмирловчилар, шаҳар, ноҳия кино дирекцияси директорлари, кинони ижарага бериш ташкилотларининг, фильм базаларининг директорлари, кинотеатрлар директорлари, уларнинг ўринбосарлари, кинотеатрларнинг бош администраторлари, администраторлари.






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 27 августдаги

399-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон

мустақиллигининг 1 йиллиги байрам қилиниши муносабати

билан республиканинг ижодкор ва тиббиёт ходимларига

имтиёзлар бериш тўғрисида" 1992 йил 28 июлдаги

Фармонида имтиёзлар бериш назарда тутилган

тиббиёт ходимларининг лавозимлари

РЎЙХАТИ



Соғлиқни сақлаш муссасалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (бош врач, директор, бошлиқ, мудир).

Таркибий бўлинма (бўлим, кабинет, лаборатория ва ҳоказолар) мудирлари.

Врач (мутахассислигининг номи қандай бўлишидан қатъи назар).

Ўрта тиббиёт ходим (бош тиббиёт ҳамшираси), катта тиббиёт ҳамшираси, тиш доктори, катта фельдшер, фельдшер, тиббиёт ҳамшираси, акушерка, лаборант, йўриқчи, тиббиёт статистиги, дизенфектор, тиббий рўйхатга олувчи, тиш техниги ва ҳоказолар).

Дорихона муассаси мудири ва унинг ўринбосари.

Дорихона муассасаси мудири ва унинг ўринбосари.

Дорихона муассасаси мудири ва унинг ўринбосари.

Дорихона муассасаси бўлими мудири ва унинг ўринбосари - провизор ва доришунос (фармацевт).

Провизор

Фармацевт

Кичик тиббий ва кичик доришунос ходим.

Соғлиқни сақлаш муассасалари мутахассислари ва хизматчилари.

Соғлиқни сақлаш муассасаларининг педагог ходимлари (ўқитувчилар, логопедлар, дефектолог-ўқитувчилар, тарбиячилар, маданий тадбирлар ташкилотлари, концертмейстрлар, аккомпаниаторлар ва бошқалар).

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг профессор-ўқитувчилар таркиби.

Илмий ходимлар: олий ўқув юртлари ва уларнинг филиалларининг илмий-тадқиқот бўлими (бўлинмалари, лабораториялари) мудирлари (бошлиқлари), олий ўқув юртларининг илмий котиблари; олий ўқув юртлари ва уларнинг филиалларининг илмийтадқиқот бўлимлари, (бўлинмалари лабораториялари) таркибига кирувчи илмий-тадқиқот шуъбаси (лабораторияси) мудирлари (бошлиқлари), олий ўқув юртлари филиалларининг илмий котиблари, тиббиёт илмий муассасаларнинг илмий ходимлари, катта лаборантлари, техник ходимлари.

Соғлиқни сақлаш органлари (Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бўлимлари, шаҳар, ноҳия соғлиқни сақлаш бўлимларининг ва фармацевтика хизматининг ходимлари.

Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмаси қўмиталари (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаларининг МҚ, соғлиқни сақлаш ходимлари шаҳар, вилоят ва ноҳия касаба уюшмалари қўмиталари) ходимлари.

























Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск