ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Давлат чегараси /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.1992 й. 437-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.1992 й.

N 437



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

ЧЕГАРАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Мудофаа тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини мустаҳкамлаш ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, Автомобиль йўллари вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Алоқа вазирлиги, "Ўздеҳқончиликқурилиш", "Тошкентбошқурилиш", "Обиҳаёт" ишлаб чиқариш бирлашмаси 1992-1993 йилларда заставалар, сержантлар таркиби мактаблари, йўллар, газопроводлар ва водопроводлар ҳамда чегара қўшинларининг ижтимоий-маиший аҳамиятга эга бўлган бошқа объектлари қурилишини ва уларнинг ўз вақтида ишга туширилишини 1-иловага мувофиқ таъминласинлар.

"Ўртаосиёқўриқурилиш", "Ўзгипроқишлоққурилиш", "Ўзқишлоқэнерголойиҳа", "Ўзгипроавтойўл", "Ўзгипрогаз", "Ўзгипроалоқа", Ўзбекистон шаҳарсозлик, лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти, "Ўзгипроқишлоқсувтаъминот" лойиҳа институтлари кўрсатиб ўтилган объектларни қуриш ва қайта қуришнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини уч ой муддат ичида ишлаб чиқсинлар.


2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Миллий хавфсизлик хизмати билан биргаликда ўн кун муддат ичида янги чегара заставалари қурилишига ер участкалари ажратилишини таьминласин.


3. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси 1992-1993 йилларда чегара қўшинлари объектлари қурилиши учун 1-иловага* мувофиқ капитал маблағлар лимитлари ажратилишини белгиланган тартибда назарда тутсин.


4. "Ўзшартномасавдо", Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги, "Ўзбексавдо" уюшмаси, Нефть маҳсулотлари давлат қўмитаси, Алоқа вазирлиги тегишли номенклатура бўйича 2-6-иловаларга мувофиқ моддий-техника ресурслари, асбоб-ускуналар ва инвентарь ажратилишини назарда тутсинлар.

Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинлари эҳтиёжлари учун моддий бойликларни, истисно тариқасида, ҳақини олдиндан тўламасдан беришга рухсат этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Миллий хавфсизлик хизматига 7-иловага мувофиқ қурол-яроғ, шунингдек, унинг талабномалари бўйича ҳарбий техника ва ашёвий мулк ажратишни назарда тутсин, чегара қўшинларининг шахсий таркибини зарур озиқ-овқат билан марказлаштирилган тартибда таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига МДҲнинг тегишли республикалари билан 8-иловага мувофиқ махсус ҳарбий техника сотиб олиш учун шартномалар тузишга рухсат берилсин.


7. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари бўлинмаларини унинг талабномалари бўйича машина ва механизмлар учун зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси 1992 йил 20 октябргача чегара қўшинларининг 6 та заставаси бино ва иншоотларини асосли тузатишни ҳамда 3 та заставасини жорий тузатишни тугалласин. Ҳақиқатда бажарилган ишлар учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан бир марталик баҳолар бўйича ҳақ тўлашга рухсат берилсин.


9. "Ўздавметаллконцерн" 1992 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси МДҲ Чегара қўшинлари бошқармасининг талабномалари ва ишчи чизмаларига мувофиқ республика Давлат чегараси чизиғини белгиловчи чегара тўсинларига ўрнатиш учун 100 дона Ўзбекистон Республикаси Гербини тайёрласин.


10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқармасининг зобитлар таркиби учун 16 та квартира ажратсин ҳамда 1993 йилда Тошкент шаҳрида 56 квартирали уй қурилишини назарда тутсин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси 1993 йилда кўрсатиб ўтилган қурилиш учун капитал маблағлар лимитлари ажратсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1992-1993 йилларда 1-8-иловаларда назарда тутилган қурилиш, қайта қуриш ва асосли тузатиш, қурол-яроғ, ҳарбий техника, алоқа воситалари, муҳандислик-техника воситалари ва моддий ресурслар сотиб олиш учун Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқармасига зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


12. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг эҳтиёжлари учун валютага электрон-ҳисоблаш техникаси, алоқа воситалари ва бошқа муҳандислик-техника воситалари сотиб олишга доир таклифлар киритсинлар.


13. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги вилоят ҳудудида жойлаштирилган ички қўшинлар чегара заставалари ва қисмлари хизматчиларига кундалик эҳтиёж товарлари келтирилишини ташкил этсин, ҳар бир чегара заставасига ноҳия ҳокимликларини биркитиб қўйсин, уларнинг ижтимоий-маиший масалаларини ҳал этишга ҳар томонлама ёрдам берсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (ўртоқ Алиев), Мудофаа вазирлиги (ўртоқ Аҳмедов) республика Давлат чегарасининг ишончли қўриқланишини таъминласинлар, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини оширсинлар, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни яхшиласинлар, моддий-техника воситаларига эҳтиётлик билан муносабатда бўлиш бўйича қаттиқ чоралар кўрсинлар.


15. Республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари раҳбарларига, Сурхондарё вилояти ҳокимига қарорнинг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.

Вазирликлар ва идоралар, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Республика Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турсинлар.


16. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.




























Время: 0.2131
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск