ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.1992 й. 465-сон "Фан соҳаси ходимларига имтиёзлар бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.10.1992 й.

N 465



ФАН СОҲАСИ ХОДИМЛАРИГА

ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан соҳаси ходимларига имтиёзлар тўғрисида" 1992 йил 8 октябрдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлари ва идоралар:

жорий йилнинг охиригача фан соҳаси ходимларига ва мутахассисларнинг уларга тенглаштирилган баъзи тоифаларига (1-илова), шунингдек фан соҳасида камида 10 йил иш стажига эга бўлган пенсионерларга улар яшаб турган давлат ва идораларга қарашли уйлар ва квартираларни белгиланган тартибда бепул шахсий мулк қилиб берсинлар;

ходимларнинг юқорида қайд қилиб ўтилган тоифаларига биринчи навбатда ер участкалари ажратилишини ҳамда "Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашув бўлинмалари билан биргаликда якка тартибдаги қурилиш учун бинокорлик материаллари ажратилишини таъминласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси Фанлар академияси, тармоқ академиялари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида фан соҳасининг 1, 2-иловаларда қайд этилган ходимларига уй-жойни бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ижтимоий масалалар, фан ва таълим мажмуига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 8 октябрдаги

465-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан соҳаси

ходимларига имтиёзлар тўғрисида" 1992 йил 8 октябрдаги

Фармонининг амал қилиши ходимларига татбиқ этиладиган

фанлар академиялари, вазирликлар ва идоралар

РЎЙХАТИ


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси


Олий аттестация комиссияси


Фан ва техника давлат қўмитаси


Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган илмий-тадқиқот ва конструкторлик ташкилотлари бўлган вазирликлар, идоралар, концернлар, ҳокимликлар.






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 8 октябрдаги

465-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан соҳаси

ходимларига имтиёзлар тўғрисида" 1992 йил 8 октябрдаги

Фармонида назарда тутилган имтиёзлар бериладиган фан

соҳаси ходимларининг лавозимлари

РЎЙХАТИ


Илмий-тадқиқот муассасаси, ташкилоти ва конструкторлик бўлинмаси раҳбари (директор, директор ўринбосари, илмий котиб), таркибий бўлинма (бошқарма, бўлим, бўлинма, лаборатория, шўъба) мудири.

Илмий-тадқиқот институтлари, уларнинг филиаллари ва бошқа илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари (бош илмий ходим, етакчи илмий ходим, катта илмий ходим, илмий ходим, кичик илмий ходим, стажёр-тадқиқотчи), докторантлар, аспирантлар, илмий ва илмий-ёрдамчи ташкилотларнинг мутахассислари ва хизматчилари.

Фанлар академияси Раёсати, Қишлок хўжалиги фанлари академияси, ОАК, ФТДҚ бошқарув аппаратининг асосий вазифаси илмий-ташкилий фаолият ҳисобланган ходимлари.



























Время: 0.1960
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск