Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.1992 й. 479-сон "Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишни таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.1992 й.

N 479



ХЎЖАЛИКЛАР ИХТИЁРИДА ҚОЛДИРИЛАДИГАН

ПАХТА ТОЛАСИ, ПИЛЛА, ЖУН ВА ҚОРАКЎЛ ТЕРИНИ

СОТИШНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКА ВА ВИЛОЯТ УЮШМАЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишни таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 7 октябрдаги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмалари:

хўжалик ҳисобидаги воситачи-сотувчи ташкилот бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда уюшманинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Намунавий уставига амал қиладилар;

хўжаликлар билан ўз муносабатларини ихтиёрий равишда, шартномавий ва ўзаро манфаатли асосда юритадилар, ўз зиммаларига юкланган вазифалар ҳамда юмушларнинг бажарилиши учун жамоа, давлат ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уюшма таркибига кирган бошқа корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек вилоят ҳокимияти олдида жавобгар бўладилар;

республика Ҳукумати томонидан 1992 йил 12 майда тасдиқланган (11-23-63-сон) тартибга мувофиқ жамоа, давлат ва деҳқон хўжаликларининг ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишда уларга воситачилик хизмати кўрсатадилар;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўзбошенгилтаъминотсотиш" билан биргаликда ички ва ташқи бозорларда ана шу маҳсулот турларига бўлган бозор коньюнктурасини ўрганадилар, мазкур маҳсулотларни экспортга чиқариш чоғида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги орқали лицензияларни расмийлаштирадилар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ажратган квоталар асосида уларнинг МДҲ ҳудудида сотилишини таъминлайдилар;

юқорида кўрсатилган маҳсулот турларини сотиш юзасидан ҳар ойда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига ва "Ўзбошенгилтаъминотсотиш"га белгиланган ҳисоботни тақдим этадилар.


2. Муассисларнинг умумий йиғилиши уюшманинг юқори органи ҳисобланиб, у бошқарув сайлайди. Бошқариш аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сонини, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини уюшма бошқаруви белгилайди ва тасдиқлайди. Бошқарув ҳузуридаги аппарат унинг хўжалик ҳисобидаги фаолияти эвазига сақланади. Уюшманинг Намунавий устави ва тузилмаси 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқариш ходимларига неча киши ажратиш тўғрисидаги масалани ҳал қилсин.

Бошқарув раиси ва унинг ўринбосари вилоят ҳокимининг тақдимномасига биноан уюшма муассисларининг йиғилишида сайланадилар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимлари ташкил этилган уюшмалаони жойлаштириш, уларни телефон ва телетайп алоқаси, мебель, асбоб-ускуналар, ташкилий техника, автотранспорт билан таъминлаш масаласини ҳал қилсинлар.


4. Ўрта Осиё темир йўл Бошқармаси (ўртоқ Желтоухов) ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги (ўртоқ Ахметов) 1992 йил 7 октябрдаги 477-сон Фармоннинг ва ушбу қарорнинг талабларини қатъий бажара бориб, уюшмаларнинг талабномалари бўйича транспорт воситалари ажратишни таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш, ўрток И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин. Унинг амалга оширилиши йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати мажмуи мажлисида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов






Вазирлар Мҳкамасининг

1992 йил 17 октябрдаги

479-сон қарорига

2-ИЛОВА



Пахта толаси, жун ва қоракўл тери харид қилувчи

ва етказиб берувчи вилоят (Қорақалпоғистон

республика) уюшмаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ




























УЮШМА БОШҚАРУВИ

РАИСИ











































Пахта толаси, жун, пилла ҳамда қоракўл тери харид қилиш ва сотиш бўлими

3 ўрин

Бошқарув раисининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари

1 ўрин


Кадрлар бўйича мутахассис

1 ўрин
























Ташқи алоқалар ва транспорт бўлими

3 ўрин








Бухгалтерия ва хўжаликлар ҳамда истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб бўлими

5 ўрин



































































































































Шартнома-ҳуқуқ ва лицензия бўлими

3 ўрин
































































































































Иш юритиш бўлинмаси, машинкада ёзиш хонаси билан

3 ўрин

































































Время: 0.2059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск