Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.1992 й. 483-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.1992 й.

N 483



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИ ЯНАДА

МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Солиқ идораларини ташкилий жиҳатдан ва кадрлар билан мустаҳкамлаш, давлат солиқ сиёсатини ҳаётга татбиқ этишда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, бозор муносабатлари шаклланиши шароитида давлат бюджетига тушумларнинг барқарор ва тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика давлат солик органлари тизимида ишлайдиган ходимларнинг чекланган сони 8000 мутахассис, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси аппарати ходимларининг сони 200 киши этиб белгилансин (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси марказий аппарати таркибида Махсус назорат бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари таркибида тегишли бошқармалар тузилсин.

Ўзбекистон Республикасининг солиққа оид қонунчилиги бузилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва йўлини тўсиш, шунингдек, солиқ хизматлари фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш ушбу бўлинмаларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.

Давлат солиқ бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 10 кун муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига Махсус назорат бошқармаси тўғрисидаги низомни тақдим этсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси солиқ органларида:

ходимларнинг махсус унвонлари жорий этилади. Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг махсус унвонлари тўғгрисидаги илова қилинаётган Низом ва 1-иловага мувофиқ давлат солиқ органлари ходимларига шахсий унвонлари учун лавозим маошига қўшимча ҳақ тўлаш миқдорлари тасдиқлансин;

кўп йиллик хизмати учун ходимларнинг маошига ойлик қўшимча пул 2-иловага мувофиқ тўланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда солиқ органлари учун ўқув жараёнини солиқ органларида тажриба ўташ билан бирга қўшиб олиб борган ҳолда ходимларни мақсадли тайёрлашнинг тизимини ва шартларини ишлаб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Алоқа вазирлиги Махсус назорат бошқармасининг бўлинмаларини техник жиҳатдан жиҳозлашга ёрдам берсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси қайта ташкил этилаётган Давлат солиқ бош бошқармасининг Махсус назорат бошқармаси учун Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги "Аленит" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг бўшаб қолган бинолари ҳисобидан хизмат хоналари ажратсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари жорий меъёрлардан келиб чиққан ҳолда 1992 йил 1 ноябргача давлат солиқ бошқармаларига ва инспекцияларига қўшимча хизмат жойлари ажратсинлар, уларга хизмат телефонлари ўрнатишда, транспорт, мебель, жиҳозлар ва ускуналар олишда ёрдам берсинлар.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 августдаги 217-сон карорининг 3-банди учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг уринбосари ўрток Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 20 октябрдаги

483-сон қарорига

1-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари

ходимларининг лавозим маошларига шахсий

унвонлар учун бериладиган қўшимча тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Шахсий унвоннинг номи


Ўзбекистон Республикасида

белгиланган энг кам ойлик

маошга нисбатан қўшимча

тўлов миқдори (коэффициент)


Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси


0,65

Солиқ хизматиминг I даражали давлат маслаҳатчиси


0,6

Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси


0,55

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси


0,5

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси


0,45

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси


0,4

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси


0,35

Солиқ хизматининг I даражали инспектори


0,3

Солиқ хизматининг II даражали инспектори


0,25

Солиқ хизматининг III даражали икспектори


0,2

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 20 октябрдаги

483-сон қарорига

2-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари

ходимларининг лавозим ойлик маошига кўп йил

ишлаганлик учун қўшимча пул тўлаш

МИҚДОРЛАРИ

Давлат солиқ органларидаги иш стажи


Қўшимча пул миқдори (ойлик

маошга нисбатан фоиз ҳисобида)


5 йилдан 7 йилгача


15

7 йилдан 10 йилгача


20

10 йилдан 12 йилгача


25

12 йилдан 15 йилгача


30

15 йилдан 20 йилгача


35

20 йилдан ортиқ


40

Ушбу жадвалга биноан давлат солиқ органлари ходимларига кўп йил ишлаганлик учун қўшимча ойлик пул тўлаш тартиби Давлат солиқ бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари ходимлари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси билан келишилган кўп йил ишлаганлик учун қўшимча пул тўлаш ҳақидаги Низомга мувофиқ Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан белгиланади.
















Время: 0.1535
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск