Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.1992 й. 484-сон "Ўзбектуризм" Миллий компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.1992 й.

N 484



"ЎЗБЕКТУРИЗМ" МИЛЛИЙ КОМПАНИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбектуризм" миллий компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 27 июлдаги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда бир ой муддат ичида амалдаги қонунчиликка мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар мулки эгалари билан ўзаро ҳисоб-китоблар масалаларини кўриб чиқсин, шунингдек, 1-иловага мувофиқ "Ўзбектуризм" компаниясига берилган давлат мулкидан айрим тижорат тузилмаларининг фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида қарор қабул қилсин.


7. "Ўзбектуризм" компаниясининг ташкил этилишига амалий ёрдам кўрсатиш ва унинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида:

1992-1993 йилларда компаниянинг таклифи билан Ўзбекистонга келувчи хорижий делегацияларга хизмат кўрсатиш бўйича уларнинг яшаши ва транспорт харажатлари учун сўмларда ҳақ тўлашга рухсат берилсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида Ҳиндистоннинг "Тата" ва "Ларсен" фирмалари иштирокида Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларида меҳмонхона комплекслари қурилишини тўла тугаллаш учун зарур бўлган товарлар алмашиш тўғрисидаги протоколни бажариш ҳисобидан "Ўзбектуризм" компаниясига валюта маблағлари ўтказсин. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Ўзбектуризм" компанияси билан биргаликда 10 кун муддат ичида ушбу масала бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

"Ўзшартномасавдо" уюшмаси ва республиканинг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари биркитилган турлар бўйича квота қилинадиган моддий ресурслар турларини ажратишни назарда тутсинлар, маҳсулот етказиб берувчилар билан хўжалик алоқалари ўрнатишда компанияга ёрдам кўрсатсинлар;

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясмдаги элчихонаси компаниянинг Москва шаҳридаги ваколатхонасини жойлаштиришга кўмаклашсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги компания учун 4 та енгил автомашинани сақлашга лимит ажратсин, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги эса шартнома асосида транспорт воситалари билан таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги компаниянинг талабномаси бўйича телефон, ҳукумат, телекс ва телефакс алоқасини таъминласин;

"Ўзбектуризм" компанияси бошқаруви ва унинг ишчи аппарати Маданий-ахборот марказининг Тошкент шаҳар, Ҳамза кўчаси, 45-уйдаги биносига жойлаштирилсин.


8. "Ўзбектуризм" миллий компанияси бир ой муддатда:

мазкур қарордан келиб чиқувчи вазифаларни ҳисобга олган ҳолда компания Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

2 ой муддат ичида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларни ҳамда туристик фаолият билан шуғулланувчи хусусий шахсларни қайта рўйхатдан ўтказсин.


9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 20 октябрдаги 351-сон қарорининг 3 ва 4-бандлари, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 9 апрелдаги 168-сон қарорининг 1 ва 7-бандлари ўз кучини йўқотгандеб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўрток Э.С. Самандаров зиммасига юклатилсин. Унинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил апрель ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов


















Время: 0.2080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск