Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.1992 й. 485-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш ва уларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.1992 й.

N 485



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ,

ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИНИ ЖАЛБ ЭТИШ

ВА УЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш ва уларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонга биноан, республиками ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда инвестициялар йўналтириладиган республика ҳаётининг энг долзарб муаммоларини ҳал этишни, унинг иқтисодий қудратини ва экспорт имкониятларини жадал ривожлантиришни таъминлайдиган ўта аҳамиятли лойиҳаларнинг рўйхати ва техникавий-иқтисодий тавсифини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг чет эл инвестицияларини ҳимоя қилишни кўзда тутувчи ва шу масалалар бўйича низоларни ҳакамлик судида кўриб чиқиш тартибини белгиловчи тегишли халқаро-ҳуқуқий битим ва аҳдлашувларга қўшилиши ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


3. Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда бир ой муддат ичида чет эл инвестицияларини ҳимоя қилиш миллий суғурта жамғармаси ҳақидаги низом лойиҳасини, чет эл капитали иштирок этадиган суғурта компанияларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ва чет эл инвестицияларини суғурта қилиш бўйича аъмоллар ўтказган пайтда мазкур компаниялардан солиқ олишда уларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.


4. Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмаси:

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг розилиги билан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда сўм ва валютага чет эл товарлари сотадиган хорижий юридик ва жисмоний шахсларни ва фуқароларни жалб этувчи савдо корхоналари тармоғини барпо этиш учун зарур бўлган объект (бино, хона)лар рўйхатини аниқласин, чет эл фирмалари билан Ўзбекистон Республикасида савдо уйлари, фирма дўконлари очиш юзасидан тегишли иш олиб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасига товар сотиш ва хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда хорижий компаниялар ва халқаро молия ташкилотларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда халқаро пахта биржасини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқсин. Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддат ичида тегишли таклифларни тақдим этсин;

Ташқи савдо аъмолларига хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги, Ўзбекистоннинг "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддат ичида транспорт-экспедиторлик акционерлик компаниясини тузсин ва унинг халқаро транспорт-экспедиторлик муассасалари ва ташкилотлари тизимига киришига доир чора-тадбирларни кўрсин.


9. Қуйидагилар тасдиқлансин:

5-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиш тақиқланган буюмлар рўйхати.

10. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетиш чеклаб қўйилган халқ истеъмол моллари рўйхати Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси томонидан, савдодан ташқари оборотда қўлланиладиган божхона тўловлари ставкалари, божхона ишлари учун ҳақ эса - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги _ва Давлат божхона қўмитаси билан келишиб, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси билан ягона божхона иттифоқи тузган ёки эркин савдо зонасига кирадиган давлатлардан чиқадиган товарларга нисбатан импорт учун бож тўловлари бўйича уларни бундай тўловдан озод қилиш шаклидаги имтиёзлар жорий этиш тўғрисида, ставкаларни ўзгартириш ёки имтиёзли олиб кириш учун квоталар белгилаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

13. Дунё жамоатчилигиня, хорижий ишбилармонлар доираларини республикада жамиятни янгилаш, уни ижтимоий-иқтисодий ислоҳ қилиш, савдо, ташқи иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кўзда тутувчи ҳуқуқий асосларни яратиш, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан техникааий ҳамкорлигини ахборот хизмати билан таьминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар билан кенг миқёсда таништириш мақсадида, шунингдек, маҳаллий ва хорижий шериклар ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминлайдиган консультациявий ва бошқа хизматлар кўрсатувчи, Ўзбекисюн Республикасининг халқаро алоқаларини ахборот билан таъминловчи хўжалик ҳисобидаги идоралараро Марказ тузиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига, Адлия вазирлигига, Ташқи иқтисодий фаолият миллим банкига, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига, Матбуот давлат қўмитасига, Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига, Миллий ахборот агентлигига бошқа манфаатдор республика ва чет эл ташкилотлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг халқаро алоқаларини ахборот билан таьминловчи Марказ ташкил қилишда ҳисса қўшиш асосида иштирок этиш тавсия қилинсин.

Мазкур Марказга ноширлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилсин, унга республикада ва чет элларда тарқатиш мақсадида махсус даврий нашрлар, ахборот ва реклама маҳсулотлари чиқаришга рухсат этилсин.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро алоқаларинн ахборот билан таъминлаш Марказининг манзили қилиб мазкур комплекснинг объекти ҳуқуқлари билан Республика халқаро савдо обьектлари комплекси белгилансин.

Ўзбекисюн Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро алоқаларини ахборот билан таьминлаш Марказини керакли телекоммуникация алоқаси жиҳозлари билан шартнома асосида таьминласин.

Вазирликлар, идоралар, концернлар, уршмалар, иттифоқлар, маҳаллий бошқарув органлари Марказга унинг уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш учун зарур ахборотларни олишида ёрдам кўрсатсинлар.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидовга юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1992 йилнинг декабрь ойида кўриб чиқилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Муталов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 10, 30-модда.


































Время: 0.1444
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск