ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.1992 й. 491-сон "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.1992 й.

N 491


ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ

УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетини тузиш тўғрисида" 1992 йил 23 сентябрдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Сиёсий ижроия қўмитасининг розилигига кўра тугатилган Сиёсатшунослик ва бошқарув институтининг бинолари ва иншоотлари мол-мулки, кутубхонаси ва архиви билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси томонидан Университет учун сотиб олинади.


2. Белгилаб қўйилсинки, Университет мустақил юридик шахс ҳамда Ўзбекистоннинг ташқи алоқалари билан боғлиқ ихтисослар бўйича мутахассислар, илмий ва илмий-педагогик ходимлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича бош ташкилот ҳисобланади, республика ва хорижий банк муассасаларида ўз ҳисобларига, шу жумладан, валюта ҳисобларига, муҳр ва тамғаларга эга бўлади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

а) ўқув-методик қўлланмалар ва асарларни чиқариш, МДҲ мамлакатларининг даврий матбуотига обунани расмийлаштириш, спутник алоқаси тизимлари воситаларини сотиб олиш, халқаро ахборот шохобчаларига қўшилиш, Университет ходимларини таъминлаш ва унинг профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш учун, ташкилий даврда, 1994-1995 ўқув йили бошлангунга қадар, зарур маблағлар;

б) биноларни жиҳозлаш ва асосли тузатиш учун, шунингдек, ўқув ва илмий асбоб-анжомларни сотиб олиш учун 1992 йил ва кейинги йилларда зарур бюджетдан ажратиладиган маблағлар;

в) 1993 йилдан бошлаб ҳар йили вазирликлар ва идораларнинг буюртмаларига кўра Университет ҳузуридаги Бошқарув институти базасида мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш, "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетида ўқиганлик учун талабаларнинг ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида"ги Низомга мувофиқ ҳақ тўлашдан озод қилинадиган талабаларни ўқитишга сарфланган харажатларни қоплаш учун зарур бюджетдан ажратиладиган маблағлар ажратсин.

4. Университетга Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан қуйидагилар ажратилсин:

1992 йилда хорижий тиллардаги ўқув адабиётларини сотиб олиш ва чет мамлакатларнинг даврий матбуотига обунани расмийлаштириш учун 150 минг АКШ доллари миқдорида сум билан қопланадиган валюта;

1993 йилда замонавий коммуникация ва ўқитиш воситаларини сотиб олиш ва чет эллик олимлар ва мутахассисларнинг ўқитувчилик ва консультатив фаолиятига ҳақ тўлаш учун 300 минг АҚШ доллари.


5. Белгилаб қўйилсинки, Университетда ўқиш ҳам шартнома асосида, ҳам Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

6. Университет республика ва маҳаллий валюта жамғармаларига мажбурий валюта ажратмалари тўлашдан 1996 йилгача озод қилинсин.

7. Университет раҳбариятига мавжуд маблағлар доирасида қуйидагиларни мустақил амалга ошириш ҳуқуқи берилсин:

жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Университетда ишлаш учун мутахассисларни, шу жумладан чет эл мутахассисларини жалб қилишнинг турли иқтисодий шаклларидан фойдаланиш;

уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, шу жумладан, чекланмаган миқдорларда эркин алмаштириладиган валютада ҳақ тўлаш, юқори малакаси, хорижий тилларни билганлиги, компьютер техникасида ишлаш кўникмаларига эга бўлганлиги учун махсус устамалар шартларини белгилаш;

тузилмани, ўқув, илмий-методик режалар ва дастурларни, шунингдек, Университетнинг штат жадвалини тасдиқлаш;

Университетга талабалар, тингловчиларни қабул қилиш, бир ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар ва тингловчилар нисбатини белгилаш;

ўкитувчилик ва тадқиқотчилик иши учун таклиф қилинган чет эллик олимлар ва мутахассисларнинг яшаш ва транспорт харажатларини сўмларда тўлаш;

раҳбар ходимларни, бошқарув бўғинларининг ходимларини ўриндошлик, шунингдек, шартнома асосида ҳамкорлик қилишга жалб этиш.


8. Университетга ўқув жараёнининг амалий йўналишини таьминлаш ҳамда хўжалик ва тижорат фаолиятини амалга ошириш учун ўқув мақсадларида инновация-инвестиция компанияси ва тижорат банки очишга рухсат берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар Бошқармаси ўқитувчилик ва тадқиқотчилик ишига таклиф қилинган чет эллик мутахассислар учун Университет талабномаларига кўра ўзининг меҳмонхона фондидан жой ажратсин.

11. Университетга ўқув жараёнини ва ишлаб чиқариш-техника эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган миқдорда юк ташийдиган ва енгил автотранспорт ажратилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги ва Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси алоҳида мавзу бўйича лекциялар тайёрлашда ва ўқишда Университетга тегишли равишда ёрдам берсинлар, талабалар ва тингловчиларни ҳарбий ва жисмоний жиҳатдан тайёрлаш бўйича махсус дастур тайёрлашни ва амалга оширишни таъминласинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Олий аттестация комиссияси Университет тақдимномасига мувофиқ ташқи алоқалар бўйича кадрлар тайёрлашни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетида жамлаб, ихтисослар ва олий ўқув юртларини ихтисослаштириш рўйхатига илмий ходимлар мутахассислиги номенклатурасига ўзгартиришлар киритсинлар.


14. 1992 йил 30 декабргача Университет ўқув гуруҳларини Олий ўқув юртларининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабалари орасидан ихтиёрий асосда тест танлови йўли билан тўлдириш тугаллансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

бир ой муддат ичида республиканинг хорижий муассасаларида ишлаш учун кадрлар таркиби резервини шакллантириш тўғрисида Низом ишлаб чиқсинлар, бунда меҳнат муносабатларини ўрнатишнинг контракт шаклини назарда тутсинлар;

1993 йил январдан бошлаб Университетнинг дипломатия курсларида республиканинг чет эллардаги муассасаларида ишлаш учун кадрлар резерви биринчи гуруҳини тайёрлашни таъминласинлар;

Университетни битирувчиларни ҳар йили ўз тузилма бўлинмаларига, шу жумладан, контракт асосида тақсимлашни, уларни ўқитиш харажатларини ўз маблағлари ҳисобига қоплашни имконияти билан амалга оширсинлар.


16. "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Давлат божхона қўмитаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг 1993 йил январдан бошлаб Жаҳон иқтисодиети ва дипломатия Университетининг Бошкарув институтида ушбу ташкилотларнинг ташқи муносабатлар мутахассисликлари бўйича ходимларини шартнома асосида ўқитиш ҳақидаги таклифларига розилик билдирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:

Университетни махфий бўлмаган матбаа асарларининг ва китоб маҳсулотларининг назорат нусхаларини (2 нусха) кутубхонани тўлдириш учун бепул олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин;

Университетнинг ўқув-услубий ва илмий маҳсулотларини тезкорлик билан нашр қилишни ташкил этсин;

1993 йилда Университетнинг ўз матбаа ва таҳририят-нашриёт базасини барпо этишга ёрдам берсин.


18. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган Университет раҳбариятига ва доимий ишловчи ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Дипломатия мартабалари ва унвонлари бериш тартиби тўғрисида"ги Фармони, шунингдек, тегишли чет эл паспортларини бериш тартиби татбиқ қилинсин.

Университет ректори лавозими Фавқулодда ва Мухтор элчи мартабасига тенглаштирилсин.


19. Университет ректорига Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудирига, ректор ўринбосарларига ва тузилма асосий бўлинмаларининг раҳбарларига - котибият мудири ўринбосари учун белгиланган маиший таъминот шароитлари жорий қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси Университет ректори ўринбосарларини ва тузилма асосий бўлинмаларининг раҳбарларини, ўқув бўлиималари раҳбарларини, профессор-ўқитувчилар таркибини, ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини шартнома асосида тиббий хизмат кўрсатишга қабул қилсин.

20. Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Университетга талабаларнинг ўз тузилма бўлинмаларида, шу жумладан, чет элда тажриба орттиришларига молиявий ва ташкилий техникввий ёрдам берсинлар.

21. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети ҳузуридаги Бошқарув институтида 1993-1994 йилларда қайта тайёрланадиган мансабдор шахсларнинг илова қилинаётган рўйхати тасдиқлансин.

Университет раҳбарияти 1992 йил 30 декабрга қадар турли бўғинлардаги кадрларни махсус дастурлар бўйича ўқитиш ва қайта тайёрлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва концернлар билан шартномалар тузсин.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети ҳузурида Бошқарув институти ташкил этилиши муносабати билан ўрток М.Қ. Қорабоевга 15 кун муддат ичида кадрлар малакасини ошириш идоравий институтларининг амалдаги тизимини тартибга солиш юзасидан таклифлар киритиш юклатилсин.


22. Молия вазирлиги, Автомобиль транспорти вазирлиги Университетга иккита енгил автомобиль сақлаш учун зарур лимитлар ажратсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Университетни зарур замонавий алоқа турлари ва воситалари билан, шу жумладан, спутник ва ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


24. Тошкент вилояти ҳокими Университетнинг доимий ишловчи илмий-ўқув маркази ва спорт-соғломлаштириш зонасини қуриш учун ер участкаси ажратиш масаласини ҳал қилсин.


25. Университет Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши сессиясининг материаллари бир нусхада албатта юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


26. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва таълим бўлимига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазарлар Маҳкамасининг

1992 йил 24 октябрдаги

491-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети

ҳузуридаги ошқарув институтида 1993-1994 йилларда

қайта тайёрланадиган мансабдор шахслар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходимлари;


2. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари;


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари, комиссиялари ва қўмиталарининг раислари ва аъзолари;


4. Вилоятлар, шаҳарлар, туманларнинг ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;


5. Вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари ва уларнинг ўринбосарлари;


6. Давлат назорати ташкилотлари аппаратининг раҳбарлари ва ходимлари;


7. Вазирликлар, идоралар, миллий компанияларнинг ҳайъат аъзолари, аппарат ходимлари;


8. Концернлар, ишлаб чиқариш бирлашмалари ва корхоналарининг раҳбарлари ва ходимлари;


9. Марказий муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимлари;


10. Валюта-молия ташкилотлари ва банкларининг раҳбарлари ва ходимлари;


11. Ташқи иқтисодий ва ташқи савдо ташкилотлари аппаратанинг раҳбарлари ва ходимлари;


12. Олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик муассасаларининг раҳбарлари;


13. Жамоат ташкилотларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари;


14. Ижодий ташкилотлар ва уюшмаларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари;


15. Республика, вилоят ва туман газеталари ва журналларнинг муҳаррирлари.



















Время: 0.2155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск