ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Радиоэлектроника ва электротехника саноати. Асбобсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.1992 й. 514-сон "Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги абтомобиль машинасозлиги концерни ва "ДЭУ корпорейшн" компанияси томонидан Тошкент "Зенит" заводи негизида "ЎзДЭУ электроникс" қўшма корхонаси ташкил этилиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.1992 й.

N 514



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ АБТОМОБИЛЬ МАШИНАСОЗЛИГИ

КОНЦЕРНИ ВА "ДЭУ КОРПОРЕЙШН" КОМПАНИЯСИ

ТОМОНИДАН ТОШКЕНТ "ЗЕНИТ" ЗАВОДИ НЕГИЗИДА

"ЎЗДЭУ ЭЛЕКТРОНИКС" ҚЎШМА КОРХОНАСИ

ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги давлатлараро шартномага мувофиқ ва аҳолини маиший электроника буюмлари билан тўлароқ таъминлаш мақсадида ҳамда "ДЭУ электроникс" компанияси билан қўшма корхона ташкил этиш нияти ҳақида"ги баёнотни эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги ва автомобиль машинасозлиги концерни уч ой муддат ичида "ЎзДЭУ электроникс" қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатларини тайёрлашни ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтишини тугалласин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси қўшма корхонада телевизор, радио ҳамда мураккаб маиший аппаратлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритсин.


3. "ЎзДЭУ электроникс" қўшма корхонаси тайёргарлик кўриш ва ишлаб чиқаришни ўзлаштириш даврида ва маҳсулот ишлаб чиқариш бошлангандан кейин 5 йил давомида, маҳсулот экспорт қилиш бўйича эса - 5 йилга Ўзбекистон ҳудудида амал қилувчи барча солиқлардан озод қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки "ЎзДЭУ электроникс" қўшма корхонасига устав фондига қўшиш учун 15 миллион АҚШ доллари ва оборот маблағлар ташкил этиш учун 20 миллион АҚШ доллари ажратиш масаласини ҳал қилсинлар.

6. "ДЭУ" фирмасининг "ЎзДЭУ электроникс" қўшма корхонаси масалалари бўйича ишлаш учун келувчи мутахассисларига Ўзбекистон ҳудудида яшашлари ва юришлари учун сўмларда ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош Вазирнинг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов



























Время: 0.1883
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск