Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.1992 й. 523-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.1992 й.

N 523


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 1992 йил 8 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Адлия вазирлиги ҳузурида қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институт ива "Адолат" юридик адабиётлар нашриёти ташкил этилсин.

Адлия вазирлиги институт ва нашриётнинг фаолиятини тартибга солувчи тегишли меъёрий актларни ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.

5. Ўзбекистон Ресупбликаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари:

давлат ва хўжалик идоларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Адлия вазирлиги билан ҳар йили битим тузишни таъминласинлар.

7. Адлия вазирлиги бир ой муддат ичида:

Вазирлар Маҳкамасига: вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий актларини ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида; тегишли юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида; ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш Республика жамғармасини ташкил эти шва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тайёрласин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзшартномасавдо", Молия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси ва "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти, "Адолат" нашриёти ташкил этилиши ва "Ҳаёт ва қонун" журнали чиқарилиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Адлия вазирлиги иштирокида икки ой муддат ичида судлар, адлия идолари, нотариат муассасалари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш бўлимлари муассасаларини бинолар, транспорт воситалари ва замонавий ташкилий теҳника билан таъминлашнинг аниқ дастурини амалга оширсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидаларини тасдиқлаш, уларнинг рўйхатга олинганлик учун тўловларини йиғиш тартиби ва миқдорлари тўғрисида" 1991 йил 2 апрелдаги 83-сон қарорининг 5-бандига ўзгариш киритилиб қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур қарога мувофиқ жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олганлик ва уларга кейинчалик ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилганлиги учун олинадиган тўловлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ихтиёрида қолади ва белгиланган тартибда фойдаланилади".


10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Юстиция министрлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 1972 йил 27 сентябрдаги 427-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1972 й., N , 57-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг Биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.

Қарорнинг қандай амалга оирилаёганлиги 1993 йилнинг апрель ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 11, 32-модда.






























Время: 0.1363
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск