Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетининг Устави (ЎзР ВМ 12.11.1992 й. 526-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 12 ноябрдаги

526-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия

Университетининг

УСТАВИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 23 сентябрдаги Фармонига биноан барпо этилган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети халқаро муносабатлар, давлатлараро ва ташқи иқтисодий алоқалар, дипломатия, халқаро ҳуқуқ ва халқаро журналистика соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича бош муассаса бўлиб ҳисобланади.



I-МОДДА. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети (кейинги ўринларда "Университет" деб аталади) юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ўзининг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларига, гербли муҳрга, юмалоқ муҳрга, штампга, эмблемага, товар ва фирма белгиларига ва ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа аломатлар ва реквизитларга эга бўлади.

Университет ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва мазкур Уставга мувофиқ амалга оширади.

Университетнинг тўлиқ номи қуйидагича:

ўзбек тилида - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети;

инглиз тилида - University World Economy and of Diplomacy;

рус тилида - Университет мировой экономики и дипломатии.


2. Университетнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

халқаро муносабатлар, дипломатия, Жаҳон иқтисодий ва савдо алоқалари, халқаро ҳуқуқ ва халқаро журналистика соҳасида малакали мутахассислар, таржимон-синхрончилар тайёрлаш;

валюта-кредит ва молиявий муносабатлар, менежмент, маркетинг ва савдо рекламалари, инвестиция фаолияти, халқаро ва савдо, божхона ва маъмурий ҳуқуқ, шунингдек, ҳозирги замон сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг муҳим йўналишлари соҳасида давлат ва тижорат тузилмалари бошқарув кадрларини босқичма-босқич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

халқаро иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий муносабатларнинг ўткир муаммолари соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, уларнинг натижаларини республиканинг турли сиёсий тузилмалари амалий фаолиятларига жорий этиш;

Университетнинг ихтисосини белгиловчи билимлар тармоқлари бўйича юқори сифатли дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ўқув-услубий материаллар ва илмий ишлар яратиш;

халқаро иқтисодий, молиявий, давлатлараро ташкилотлар ва муассасалар, етакчи хорижий илмий ва ўқув марказлари, элчихоналар ва савдо ваколатхоналари билан амалий алоқалар асосида халқаро муносабатлар, иқтисодиёт, менежмент, ташқи иқтисодий алоқалар, халқаро ҳуқуқ, дипломатия ва журналистика соҳаларида мутахассислар тайёрлашнинг жаҳон тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва улардан фаол фойдаланиш;

хорижий мамлакатларнинг шунга ўхшаш ихтисосдаги университетлари билан илмий, маданий ва бошқа амалий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, улар билан ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ёрдамлашиш тўғрисида узоқ муддатли шартномалар тузиш;

юқорида қайд қилинган мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашда бошқа мамлакатларнинг ўқув юртлари, давлат, жамоат ва хусусий тузилмалари, фирмалари, банклари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Университет талабалари, тингловчилари ва ходимларининг чет элларда иш ўрганишларини таъминлаш;

консалтинг хизматлари кўрсатиш;

инновацион фаолиятни амалга ошириш, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни татбиқ қилишда ёрдам кўрсатиш;

банк, суғурта фаолияти;

савдо-воситачилик ва бошқа хил тижорат фаолияти;

юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича ташқи иқтисодий алоқалар фаолиятини амалга ошириш.

Университет Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа ҳар қандай фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.


3. Кадрлар қуйидаги мутахассисликлар бўйича тайёрланади:

халқаро муносабатлар;

халқаро ҳуқуқ;

халқаро иқтисодий муносабатлар;

халқаро журналистика.

Университетни битирувчиларга қуйидаги ихтисосликлар берилади:

қуйидаги соҳалар бўйича фан бакалаврлари:

халқаро муносабатлар;

халқаро ҳуқуқ;

халқаро иқтисодий муносабатлар;

халқаро журналистика;

синхрон таржима;

қуйидаги соҳалар бўйича фан магистрлари:

ҳуқуқ ва дипломатия;

жаҳон иқтисодиёти.

Университетни тамомлаб, фан магистри даражасини олганларга олий ва ўрта ўқув юртларида тегишли фанлардан дарс бериш ҳуқуқи берилади.

Республика эҳтиёжларидан ва Университетнинг устави вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бошқа мутахассисликлар бўйича ҳам кадрлар тайёрлашни амалга ошириш мумкин.


4. Университет ҳузуридаги Бошқарув институти юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ҳамда ижтимоий, сиёсий тизимлар, валюта-кредит ва молиявий муносабатлар, менежмент, маркетинг ва савдо рекламаси, божхона ва маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги ҳамда ҳозирги замон сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг бошқа йўналишлари бўйича давлат муассасалари, корхоналари, жамоат ташкилотлари ва тижорат тузилмаларининг бошқарув кадрларини қайта тайёрлашни таъминлайди.

Институт шартнома асосида фаолият кўрсатади ҳамда ўқув машғулотларининг турли хил замонавий усуллари ва шакллари (компьютер техникалари, замонавий ахборот технологиялари билан ишлаш, муаммоли баҳслар, амалий ўйинлар ўтказиш ва бошқалар) дан фойдаланиш билан ўқитишнинг самарадорлиги ва амалий йўналишини таъминлайди, ўқув факультативлари ва курсларини тугатганлиги ва тегишли мутахассислик ҳамда ихтисослик берилганлиги ҳақида дипломлар ва гувоҳномалар беради.


5. Университет ҳузуридаги дипломатия курслари олий маълумотли мутахассислардан дипломатия ва консуллик хизматлари учун кадрлар тайёрлашни ва қайта тайёрлашни амалга оширади.


6. Университетда кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:

коллежда кундузги ўқиш (бакалавр) - 3-4 йил, ихтисослаштирилган мактабларда кундузги ўқиш (магистр) - коллежни тугатгандан сўнг 2-3 йил, дипломатия кадрларини курс бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, аспирантура (doctor of philosophy), докторантура (doctor of science), бошқарув институтида кундузги ўқиш ва ўқишнинг бошқа шакллари.



II-МОДДА. УНИВЕРСИТЕТНИНГ ҲУҚУҚ ВА ВАЗИФАЛАРИ


7. Университет ўз олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

ўз ҳуқуқ доирасига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва мазкур Уставга зид келмайдиган зарур қарорларни қабул қилиш ва ишларни амалга ошириш;

профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи ва маъмурий-хўжалик соҳаси ходимларининг, талабалар, тингловчилар, докторантлар ва аспирантларнинг маънавий имкониятларидан унумли фойдаланишни таъминлай оладиган меҳнатни ташкил этиш ва рағбатлантириш шаклларини белгилаш;

илмий-педагогик ишларга юқори малакали олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида қабул қилишни амалга ошириш, шунингдек, етакчи ўқув марказларининг вакилларини, шу жумладан, чет элдан жалб қилиш;

Вазирлар Маҳкамаси ва Олий аттестация комиссиясига ва Ўзбекистоннинг бошқа муассасаларига сиёсий-ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатлар соҳасидаги янги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлашга бўлган талабларни ҳисобга олиб, олий ўқув юртлари мутахассисликлари ва ихтисосликлари рўйхатига, илмий ходимлар мутахассисликлари номенклатурасига ўзгаришлар киритиш ҳақида таклифлар тақдим этиш;

ўқув режалари ва дастурларини мустақил равишда тасдиқлаш, махсус курслар, факультетлар мавзуини, профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий, услубий иш кўламлари меъёрлари ва ҳажмларини белгилаш;

Университетнинг ихтисосликлари бўйича, шу жумладан, шартнома асосида илмий марказлар, коллежлар, институтлар, лицейлар, илмий-тадқиқот, ноширлик муассасалари ва ташкилотлари, кенгашлар, бўлимлар, лабораториялар ташкил этиш;

ҳам вақтинчалик, ҳам доимий ишловчи ижодий, ишлаб чиқариш ва бошқа жамоаларни шакллантириш, шунингдек, устав вазифаларини ҳал этиш учун алоҳида фуқароларни жалб қилиш;

Қабул қоидаларини, талабаларни (шу жумладан, хорижликларни) ўқитишга, шунингдек, Университетнинг илмий ва бошқа ишларига шартномавий нархларни тасдиқлаш;

штат жадвалини тасдиқлаш ва ўртача маошлар ҳамда раҳбарлар ва мутахассислар, ўқитувчилар ва талабалар сонининг олий ўқув юртлари учун белгиланган нисбатларини ҳисобга олмаган ҳолда шартномавий маошлар, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валютадаги маошлар белгилаш;

ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизимини аниқлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш учун маблағлардан фойдаланиш йўналишларини танлаш, жамоа ва ҳар бир ходимнинг меҳнат улушини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи фондини тақсимлаш;

ускуналар, приборлар ва қурилмаларни, материаллар ва адабиётларни балансдан балансга ўтказиш ёки сотиш, эскирган ва яроқсиз ҳолга келиб қолган асосий воситаларни баланслардан чиқариб ташлаш;

Университетга ажратилган маблағлар ёки ўзининг хусусий жамғармалари ҳисобидан давлат ёки тижорат корхоналарининг зарур асбоб-ускуналарини ва моддий ресурсларини сотиб олиш, ижарага олиш, уларга буюртма бериш;

ўзига тегишли бўлган мол-мулкка, маънавий ва бошқа мулкларга, хўжалик юритиш ва бошқа фаолият натижасида олинган маҳсулотларга, даромадга, шунингдек, амалдаги қонунчилик билан йўл қўйилиши мумкин бўлган бошқа асослар бўйича олинган мулкка эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш;

ўз номидан шартномалар тузиш, шахсий мол-мулкка эгалик қилиш ва эгалик қилмаслик ҳуқуқларига эга бўлиш, судда, ҳакамлар суди ва холислик судида даъвогар ва жавоб берувчи бўлиш;

Университет олдида турган вазифаларни ҳал этиш мақсадида иттифоқларга, уюшмаларга ва бошқа бирлашмаларга ихтиёрийлик асосида кириш;

Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек, тижорат тусидаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, шунингдек, филиаллар, бўлинмалар, ваколатхоналар таъсис этиш;

Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органлари томонидан қабул қилинган ташқи сиёсат ва иқтисодий дастурлар, битимлар ва қарорлар лойиҳаларининг илмий, иқтисодий ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасида ҳам ва чет элларда ҳам хорижий шериклар билан битимлар тузиш ва бошқа юридик актларни имзолаш;

Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда, республика ва хорижий ташкилотлар билан бирга қўшма корхоналар ва муассасалар ташкил этиш;

турли жамғармалар ташкил этиш иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий тараққиёт жамғармалари, моддий рағбатлантириш жамғармаси, валюта ажратмалари жамғармаси ва Университетни ривожлантиришга ёрдам берувчи бошқа жамғармалар. Кўрсатилган жамғармаларнинг маблағлари мусодара қилинмайди, улар келгусида фойдаланиш учун тўплаб борилиши мумкин;

капитал қурилишни ва асосий фондларни қайта қуришни амалга ошириш;

моддий базани, соғломлаштириш, даволаш-профилактика, маданий, маиший, коммунал муассасаларини ва бошқа муассасаларни, умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотлари тармоқларини ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда ўз фаолиятини амалга ошириш учун корхоналар, шунингдек, турли хилдаги кўчар ва кўчмас мол-мулкларга эгалик қилиш ва уларни ўзидан соқит килиш, уларни ижарага олиш ва бериш;

бюджет маблағлари билан бир қаторда ишлаб топилган ва бошқа шахслардан ҳамда ташкилотлардан олинган маблағларни ўз хоҳишига кўра Университетнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга, меҳнат ҳақи тўлашга, моддий рағбатлантиришга, талабаларнинг, ходимларнинг ва таклиф этилган мутахассисларнинг турар жой-маиший шароитларини яхшилашга, шунингдек, мазкур Уставда кўзда тутилган ижтимоий ва бошқа вазифаларни ҳал қилишга сарфлаш;

банклар ва бошқа молия муассасаларини ташкил этиш, ҳар қандай мамлакатнинг банк муассасаларида барча турдаги ҳисоб-китоб ва жорий счётларни очиш, кредит олиш ва бериш;

реклама-ноширлик ва матбаачилик фаолиятини амалга ошириш;

инновацион ва инвестицион фаолиятни амалга ошириш;

маркетинг, менежментлик, консалтинг, аудит, инжиниринг, инновацион фаолият, ахборот хизмати соҳасидаги ҳар хил молиявий, тижорат, воситачилик хизматларини бажариш;

савдо-воситачилик, савдо-харид қилиш, савдо ва экспорт-импорт аъмолларини, шу жумладан, маънавий мулк объектлари билан, тегишли тузилмаларни яратиш ва ташкил этиш билан, амалга ошириш;

илмий, илмий-техник, ишлаб чиқариш - техника махсулотлари, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва сотиш;

Университет томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, товарлар, буюмларга ҳамда кўрсатиладиган хизматларга мустақил равишда тарифлар, нархлар белгилаш;

қимматбаҳо қоғозлар ишлаб чиқаришни амалга ошириш;

чет эллик олимлар, мутахассислар, сиёсий ва жамоат арбобларига Университетнинг фахрий илмий унвонларини бериш (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетининг Фахрий фан доктори).

Университет республиканинг сиёсий ва маданий ҳаётида, прогрессив халқаро ҳаракатда фаол иштирок этади. Илмий, муҳандис-техник зиёлилар, талаба ёшларнинг кучларини ижтимоий ҳаётни демократлаштиришга, ҳуқуқий давлат барпо этишга, халқларни маънавий ва маданий ривожлантиришга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрўсини оширишга йўналтиради. Бу мақсадда Университет турли жамоатчилик жамғармалари, қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари, шу жумладан, халқаро ҳаракатлар ташкил этиш ҳуқуқига эгадир.



III-МОДДА. УНИВЕРСИТЕТНИ БОШҚАРИШ

ВА УНИНГ ТУЗИЛМАСИ


8. Университетга раҳбарлик қилишни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ректор амалга оширади ва унинг бутун фаолияти натижалари учун тўла жавоб беради. У мазкур Уставдан келиб чиқадиган ва Университет фаолияти билан боғлиқ бўлган барча вазифаларни ҳал қилишга ҳақлидир.

Ректор барча ташкилот ва муассасаларда Университет номидан вакиллик қилади ҳамда кредитларни тақсимловчи ҳисобланади. У ўринбосарлар ва бошқа ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди. Ўз ҳуқуқ ва вазифаларининг маълум қисмини ўринбосарларига беради.

Ректор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ректорнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ректорнинг йўналишлар бўйича ўринбосарлари, таркибий бўлинмаларнинг, шунингдек, Университет таркибига кирувчи муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ шартнома асосида ректор томонидан тайинланадилар.

Университет фаолиятининг самарадорлигини оширишга ва унинг моддий-техника негизини мустаҳкамлашга ёрдам кўрсатиш мақсадида Университет ҳузурида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, турли сиёсий ҳаракатлар, республика ва ҳалқаро иқтисодий ва молиявий муассасалар, ташкилотлар, тижорат тузилмалари вакилларидан иборат васийлар Кенгаши ташкил этилади.


9. Илмий ва ўқув-ишлаб чиқариш масалаларини бамаслаҳат кўриб чиқиш учун Илмий кенгаш ташкил этилади. Унинг таркибига ректор, унинг ўринбосарлари, ўқув ва илмий таркибий бўлинмаларнинг, Университет таркибига кирувчи муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, республиканинг ва хорижий мамлакатларнинг етакчи олимлари ва мутахассислари кирадилар. Илмий кенгашнинг раиси Университет ректори ҳисобланади.

Илмий кенгаш ўқув жараёнини ташкил этиш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий тадқиқотларни режалаштириш, манфаатдор илмий ва ўқув идоралари, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг барча масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади, илмий ва услубий маълумотлар ва ахборотларни муҳокама қилади, илмий ишларни нашр қилиш ва сақлашга тавсия этади, илмий ва фахрий унвонларни бериш тўғрисида илтимосномалар беради, чет эллик олимларга, мутахассисларга, сиёсий ва жамоат арбобларига Университетнинг фахрий илмий унвонларини беради.

Илмий кенгашнинг қарорлари ректор томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.


10. Университетда ижро этувчи орган - ректорат фаолият кўрсатади. Унинг таркиби, вазифалари ва фаолият кўрсатиш тартиби ректор томонидан белгиланади. Ректорат Университет фаолиятининг кундалик масалаларини мунтазам равишда кўриб боради ва улар юзасидан ректор томонидан тасдиқлангандан сўнг бажарилиши шарт бўлган қарорлар қабул қилади. Ректорат зиммасига Университетнинг барча бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ўқув-тарбиявий, илмий-тадқиқот, хўжалик ва бошқа тузилмаларнинг амалий ишларини ташкил этиш ва ҳоказолар юклатилади.


11. Кадрлар тайёрлашнинг асосий йўналишларига мувофиқ Университетда марказлар, коллежлар, лицейлар, факультетлар, институтлар, курслар, кафедралар, бўлимлар, дастурлар ташкил этилади, уларнинг фаолиятига ректор томонидан тайинланган раҳбарлар (директорлар, мудирлар ва бошқалар) бошчилик қиладилар.

Университетнинг, унинг таркибий бўлинмалари, муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарининг тузилмаси ва штат жадвали ректор томонидан тасдиқланади.


12. Университетда ўқув, тарбиявий ва илмий-тадқиқот жараёнларини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни таъминловчи ўқув бўлинмалари, таҳририят-ноширлик бўлими, кутубхона, нашриёт, илмий-ташкилий, муҳандис-техник ва бошқа хизматлар ҳамда бўлинмалар ташкил этилади.



IV-МОДДА. ТАЛАБАЛАР ВА ТИНГЛОВЧИЛАР


13. Талабалар контингенти тест танлови йўли билан бутланади. Бошқарув институти ва дипломатик курсларга қабул қилиш тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат тузилмаларининг йўлланмалари, фуқароларнинг, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари бўйича амалга оширилади.


14. Университетда ўқиш учун ҳақ тўлаш шартлари талабага, ўқишдаги юқори кўрсаткичларни ҳисобга олиб республика бюджетидан ажратилган кредитларни тўлиқ тўлашгача бўлган харажатларни табақалаштирилган ҳолда қоплашни назарда тутади.


15. Бошқа мамлакатлардан талабаларни қабул қилиш шартнома асосида амалга оширилади.



V-МОДДА. ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИ,

ИЛМИЙ ХОДИМЛАР ВА БОШҚА ХИЗМАТЧИЛАР


16. Университет профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг штат лавозимларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, халқаро меъёрлар ва амалиётга мувофиқ мустақил равишда белгилайди.

Илмий-педагог ходимлар лавозимларини эгаллаш, одатда. шартнома асосида амалга оширилади.


17. Университетда профессор-ўқитувчилар таркиби ва ходимларнинг малакасини оширишнинг, шу жумладан, чет эллардаги ўқув ва илмий марказларда иш ўрганишнинг турли шаклларидан фойдаланилади.


18. Университетда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси талабларига мувофиқ диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар ташкил этилиши мумкин.



VI-МОДДА. МОЛ-МУЛКИ ВА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ


19. Университет мол-мулкини ўзининг балансида турган, шу жумладан, хўжалик, тижорат, илмий-техника ва бошқа хўжалик фаолияти натижасида сотиб олинган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулклар ташкил этади.


20. Университет маблағлари қуйидагилар ҳисобига шаклланади:

бюджет маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқитиш шартлари ва тўланадиган ҳақ миқдорлари ҳақидаги Низомга асосан Университетда ўқиш учун тўловлар;

талабаларни тайёрлаш ва мутахассисларни қайта тайёрлаш учун харажатларни қоплаш тартибида вазирликлар ва идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар томонидан Унивқрситет ҳисобига ўтказилган маблағлар;

ижтимоий буюртмалар ва ижодий ишларни бажариш, маҳсулотларни сотиш, Университет ҳузурида ташкил этилган хўжалик ҳисобидаги, тижорат тузилмаларининг ажратмалари бўйича хўжалик ҳисоби фаолиятидан, аҳолига пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;

банк кредитлари;

республика ва хорижий корхоналар, ташкилотлар, тижорат тузилмаларининг, алоҳида шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


21. Хўжалик, илмий-техника ёки бошқа хўжалик ҳисобидаги фаолият натижасида олинган, шунингдек, хайрия, ҳомийлик ва бошқа текин бадал ҳисобига олинган мол-мулк ва маблағлар Университетнинг ўз мулки хисобланади.


22. Бюджет бўйича ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан сўнг Университет тасарруфида қолган даромад зарур жамғармаларни ташкил этишга сарфланади. Университет жамғармаларига ўтказиладиган пулларнинг меъёрлари, ҳажмлари ва тартиби Университет ректори томонидан тасдиқланган жамғармалар ва улардан фойдаланиш ҳақидаги Низом билан белгиланади.


23. Университет жамғармалари тўлалигича Университет ихтиёрида бўлади. Улардан фойдаланиш ҳақидаги шошилинч қарорлар Университет ректори томонидан қабул қилинади.



VII-МОДДА. УНИВЕРСИТЕТ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


24. Университет фаолиятини тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда, қайта ташкил этиш (қўшиш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, қайта ташкил этиш) ёки тугатиш шаклида амалга оширилади.



VШ-МОДДА. УСТАВГА ЎЗГАРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ


25. Уставга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш Университет Илмий кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан ва тегишли ҳокимликда қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ректор томонидан амалга киритилади.


























Время: 0.2114
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск