Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.1992 й. 533-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини жорий этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.1992 й.

N 533


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОСИ

ПАСПОРТИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги 1993 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг шахсий кодини ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси аҳолиси регистрини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқсинлар.


3. 1992 йил 1 декабргача республика жамғармасидан зарур валюта маблағлари ажратилсин ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германиянинг "Гезике ва Девриент" фирмаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг бланкасини тайёрлаш ва уларни персонализациялаш учун асбоб-ускуналар етказиб бериш тўғрисида 1992 йил 29 августда тузилган шартномаларга мувофиқ бўнак (аванс)лар ўтказиш ва аккредитив очиш топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги 1993 йил 1 январга қадар республикага паспортлар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш ҳамда уларни ўзларига қарашли бўлинмалар ўртасида тақсимлаш жадвалини тузсинлар ва тасдиқласинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳокимлари 1993 йил 1 январгача визалар ва чет элликларни рўйхатга олиш хизматлари ҳамда паспорт бўлинмалари учун тегишли бинолар, тасдиқланган жадвалларга мувофиқ уларни кейинчалик тақсимлаш учун келаётган асбоб-ускуналар ва паспортларни омборларга жойлаштиришга махсус майдонлар ажратсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида паспорт тизими масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси жиноят ва маъмурий қонунчилигига ўзгаришлар, қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


7. СССР Министрлар Советининг "СССРда паспорт системаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1974 йил 28 августдаги 677-сон қарори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., 11-сон, 34-модда












































Время: 0.1426
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск