Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.

ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.11.1992 й. 538-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 17 ноябрдаги

538-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий

алоқалар вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик ёки ТИАВ деб аталади) республиканинг барча ташқи иқтисодий алоқаларини мувофиқлаштиришни, тартибга солишни, назорат қилишни ҳамда бошқаришни амалга оширувчи, республикадан ташқарида, шунингдек, чет элларда Ўзбекистон Республикасининг вакили бўлувчи, барча ташқи иқтисодий масалаларда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлари борасида республика номидан ҳамда республика манфаатларини кўзлаб қатнашувчи давлат органи ҳисобланади. Вазирлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширади.

2. Вазирлик ягона ташқи иқтисодий сиёсатни ҳамда уни ривожлантириш стратегиясини шакллантириш ҳамда амалга ошириш, ҳам ички, ҳам ташқи бозорда умумдавлат манфаатларини таъминлаш, чет эл мамлакатлари билан иқтисодий, илмий-техникавий, савдо-сотиқ, спорт, маданий ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш, туристик ва бошқа хил алоқаларни, ҳамкорлик қилишнинг янги шаклларини ривожлантириш, бу соҳадаги бошқарувни такомиллаштириш ҳамда халқаро майдонда самарали иш олиб боришлари учун ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига зарур шароитлар яратиб бериш мақсадида тузилгандир.

3. Вазирлик ўз фаолиятида халқаро ҳуқуқ меъёрларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузган битимларига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, Вазирлик фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.

4. Вазирлик ўз фаолиятини ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг умумдавлат, савдо-сиёсий, иқтисодий, режавий, валюта-кредит, молиявий ва таҳлилий масалаларига, уларнинг самарадорлигини оширишга, ана шундай алоқалар тартибини такомиллаштиришга ҳамда вазирликлар, идоралар, ташқи иқтисодий ташкилотлар, бирлашмалар ва корхоналар, жамоат ташкилотлари, консорциумлар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бошқа давлат ҳамда жамоат корхоналарига, мулкчиликнинг барча шаклидаги ташкилотларга, шу жумладан жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда "Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари" ёки "Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари" деб юритилади) уларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга кўмаклашишга қаратади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг асосий вазифалари:

ташқи иқтисодий соҳада Ўзбекистон Республикаси давлат истиқлоли ва иқтисодий мустақиллиги қоидаларини рўёбга чиқаришдан;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи алоқаларини ҳар томонлама ва тенг ҳуқуқли асосда ривожлантиришни таъминлаш замирида ягона ташқи иқтисодий, валюта-кредит, инвестиция ва нарх-наво сиёсати юритишни, республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришда бу алоқаларнинг самарадорлигини оширишни таъминлашдан;

ташқи иқтисодий, валюта-кредит сиёсати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ва бундай алоқалар истиқболини белгилаш тизими ҳамда уларни ривожлантириш дастурларининг муҳим масалалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда фаол қатнашишдан;

иқтисодий, молиявий, илмий-техникавий масалалар ва ҳамкорликнинг ўзга турлари бўйича, шу жумладан тўлов ҳисоб-китоб муносабатлари, чет эл кредитларини олиш ва давлат кредитларини бериш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг чет эл мамлакатлари билан, халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномаларини тайёрлашда иштирок этишдан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига биноан музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузишдан;

давлат, банк ва тижорат кредитларини жалб этиш ишларида иштирок этишдан, уларнинг ҳисобини юритиш ва улардан қандай фойдаланилаётганлигини назорат қилишдан, кредит эвазига аъмоллар бажариш учун ўз тасарруфидаги ташқи иқтисодий ташкилотларга топшириқлар бериш ҳамда кредитлар ҳисобига тузилаётган битимлар берилган кредитларнинг шартларига мос эканлиги тезликда назорат этилишини таъминлашдан;

Ўзбекистон Республикасининг савдо иқтисодий ҳамкорлик борасидаги халқаро шартномалари юзасидан томонларнинг мажбуриятларни бажариши устидан назоратни таъминлашдан;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда давлатларнинг Ўзбекистон ҳам аъзо бўлган ўзга иттифоқлари таркибига кирган давлатларнинг идоралари билан ташқи иқтисодий соҳада ўзаро ҳамжиҳат сиёсат юритишда биргаликда ҳаракат қилишдан, шу жумладан бошқа чет эл мамлакатларининг ташқи иқтисодий ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишдан;

умумдавлат аҳамиятига молик моллар (ишлар, хизматлар) билан экспорт-импорт аъмоллари ўтказишни ташкил этишдан;

тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда чет элларда ҳамда республика ҳудудида чет эл ташкилотлари ва фирмалари иштирокида объектлар қурилишини йўлга қўйиш ва амалга оширишдан;

ташқи иқтисодий фаолиятни, шу жумладан меъёрий-ҳуқуқий фаолиятни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва унинг давлат томонидан тартибга солиб борилишини такомиллаштиришдан, ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг ички ва ташқи бозорда Ўзбекистоннинг давлат манфаатларига, шу соҳада амал қилиб турган қоида ва меъёрларга риоя этишларини назорат қилиш, уларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириб туриш ва таҳлил этиб боришдан;

сиёсий-иқтисодий ва молия-кредит ҳолатини, иқтисодий ривожланиш дастурларини, ташқи иқтисодий алоқаларнинг хусусиятларини, чет эл мамлакатларининг тегишли қонунларини, чет эллик шерикларнинг ишончли ва ишбилармонлик нуфузини ўрганиш ва таҳлил этишдан;

Ўзбекистоннинг экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда республиканинг импорт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан;

республика иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб этишнинг ва улардан самарали фойдаланиш устидан, республика сармоясини чет элларда оқилона жойлаштириш устидан назорат ўрнатишнинг умумдавлат сиёсатини ишлаб чиқишда ва бу сиёсатни юритишда фаол иштирок этишдан;

талаб-эҳтиёжларни ўрганиш ва шу асосда жаҳон товарлар бозорининг, инвестиция, инжиниринг, консалтинг, маркетинг бозорларининг ва бошқа ишлар ҳамда хизматлар бозорининг, халқаро иқтисодий алоқаларнинг ривожланиш тамойиллари истиқболини белгилаш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини нарх-наво, валюта, молия, кредит, ҳуқуқий масалалар юзасидан, ташқи бозорнинг чет элга чиқарилаётган маҳсулотлар сифатига, техникавий хусусиятларига бўлган талаблар юзасидан тижорат асосида услубий, ахборот ва маслаҳат йўсинидаги маълумотлар билан таъминлашдан;

тижорат сирига риоя этган ва уни сақлаган ҳолда мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўртасида тузилаётган савдо-иқтисодий шартномалар, битимлар ва аҳдлашувларни муқаррар тарзда экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олишдан;

мулкчилик шакли ва кимнинг тасарруфида эканлигидан қатъи назар юридик ва жисмоний шахсларни, шу жумладан чет эл ташкилотлари ва халқаро ташкилотларни ташқи иқтисодий, алоқалар қатнашчилари сифатида рўйхатга олиш тартибини белгилаш ҳамда уларни рўйхатга олиш, чет эл фирмалари, компаниялари ва ташкилотларини аккредитациядан ўтказишдан;

ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига моллар (ишлар, xизматлар)ни экспорт-импорт қилиш учун, шу жумладан экспорт ва импорт ҳамда транзит юкларни ташиш учун лицензиялар бериш тартибини белгилаш ва уларга лицензиялар беришдан;

моллар (ишлар, хизматлар)ни экспорт ва импорт қилиш квотаси юзасидан таклифларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва юритишдан;

республика ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг моллар (ишлар, xизматлар)ни лицензиялаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этишларини назорат қилишдан;

ноанъанавий экспорт дастурларини, шу жумладан илм-фанни кўп талаб қиладиган маҳсулотларни, технологиялар ва хизматларни, бутлов маҳсулотларини етказиб бериш, ишлаб чиқариш-технология кучларини жамлаш ва илмий ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда иштирок этишдан;

экспорт дастурларини ҳамда чет эл инвестицияларини суғурта қилиш ташкилотлари тузишдан;

Вазирлик кўрсатмаси билан чет эл мамлакатларига қисқа муддатли ва узоқ муддатли хизмат сафарига юборилаётган халқ хўжалиги мутахассисларининг чет элга чиқиши тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш, чет эл паспортлари белгиланган тартибда расмийлаштирилиши, берилиши ҳамда сақланишини таъминлашдан, зарур рухсатномаларни олиш, Вазирлик тизимидаги ходимларнинг чет элда бўлиш муддатларини, чет эл паспортларининг, республика ва чет эл рухсатномаларининг амал қилиш муддатларини назорат қилишдан, чет элга бориши Вазирлик томонидан расмийлаштирилаётган шахсларга тегишли тушунтириш ва йўл-йўриқ беришдан;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси томонидан бериб қўйилган ҳуқуқлар доирасида акцияли жамиятларда давлатга тегишли акцияларни (улушларни, пайларни) идора этишдан;

миллий аҳамиятга молик бўлган кенг кўламдаги лойиҳалар бўйича халқаро савдо-сотиқларни (тендерларни) танлов асосида ўтказишдан;

қўшма корхоналар ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг бошқа қатнашчилари фаолиятини текшириш учун аудиторлик хизматини, йирик ташқи иқтисодий лойиҳалар ва дастурларнинг холис экспертизасини йўлга қўйишдан;

қўшма корхоналар ва чет эл корхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, умумлаштириш ва бу фаолият самарадорлигини таҳлил этишдан;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таркибига кирган мамлакатларда ва чет элларда республиканинг савдо ваколатхоналарини очиш, уларнинг кадрлар таркибини белгиланган тартибда қарор топтириш, Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда ўз вакилларини Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналари ҳузурида иқтисодий маслаҳатчи этиб тайинлашдан;

Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналари ҳузуридаги савдо ваколатхоналари ҳамда иқтисодий маслаҳатчилар фаолиятига раҳбарлик қилишдан;

Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг савдо вакилларини ва уларнинг ўринбосарларини, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда республиканинг чет эллардаги элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчиларни тайинлаш ҳамда вазифасидан озод этиш (чақириб олиш) тўғрисидаги тақдимномаларни ва таклифларни киритишдан;

Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Вазирликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ваколатли вакиллари фаолиятига раҳбарлик қилиш, уларнинг ишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириб боришдан;

республикада ва чет элларда ташқи иқтисодий фаолият учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва стажировкадан ўтказишни амалга оширишдан;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тасарруфидаги ташқи иқтисодий бирлашмалар, фирмалар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларни чет элларга хизмат сафарига юбориш ва ташқи иқтисодиёт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги ишларини мувофиқлаштириб боришдан ҳамда ана шу иш самарадорлигини таҳлил қилишдан;

Ташқи иқтисодий алоқаларнинг хўжалик ва ташкилий-ҳуқуқий тартиботини такомиллаштириш юзасидан қонунлар негизини ишлаб чиқишда ва такомиллаштириш тадбирларини амалга оширишда фаол қатнашишдан, республиканинг иқтисодий идоралари, вазирликлари, давлат қўмиталари, идораларнинг, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириб боришдан;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ республика ташқи иқтисодий ташкилотларининг, шунингдек, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг чет эллардаги фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг савдо ва иқтисодий ваколатхоналари орқали мувофиқлаштириб боришдан;

транспортнинг барча турларида халқаро миқёсда юк ташиш, шу жумладан, транзит юкларни ташишни амалга ошириш юзасидан мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар идоралар ва ташкилотларнинг ишларини мувофиқлаштириб боришдан, шунингдек, ташқи савдо юкларини ташишни тартибга солишнинг ҳуқуқий, тарифга доир ва бошқа тадбирларини ишлаб чиқишда, келишиб олишда ва амалга оширишда қатнашишдан;

хоҳ республика ҳудудида бўлсин, хоҳ ўз ваколатхоналари орқали Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида бўлсин, чегара пунктларида (портларда, темир йўл станцияларида, юклар тушириб, қайта ортиладиган базаларда, шунингдек, аэропортларда) экспорт-импорт юкларининг ҳолати устидан давлат назоратини йўлга қўйишда қатнашишдан;

ташқи савдо юкларига кўрсатиладиган транспорт-экспедиторлик хизмати тизимини такомиллаштириш, республика ҳудудида шунингдек, асосий денгиз портларида, темир йўл чегара станцияларида ташқи савдо юкларини омборга жойлашдан, қайта ишлаш ва молларнинг эълон қилинадиган рўйхати ҳақидаги маълумотларни ёзишни ташкил этиш тадбирларини амалга оширишдан, экспорт-импорт юклари ва транзит юкларнинг ҳаракатини назорат қилишдан;

ташқи бозорда умумдавлат манфаатларига риоя этилиши устидан назорат натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилишдан, шу асосда ташқи иқтисодий алоқалардаги, шу жумладан ҳамкорликнинг янги шакллари борасидаги, хусусан қўшма тадбиркорлик, бевосита ишлаб чиқариш ва илмий-техника алоқалари, мол алмашув аъмоллари, соҳил бўйи ва чегара бўйи савдоси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин иқтисодий тегралар барпо этиш борасидаги салбий ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида таклифлар тайёрлашдан;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалари самарадорлигини оширишни, шу жумладан бу ишни экспорт ва импорт тузилмасини яхшилаш, Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини рағбатлантириш ва кенгайтириш йўли билан таъминлаш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ўзлаштириш, валюта маблағларидан оқилона фойдаланиш ҳамда республика кредитлари қайтарилишини таъминлаш устидан назорат қилиб боришдан;

Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш учун қулай шароит яратиб беришдан, республика ташкилотларининг, мулкчилик шакли турлича бўлган корхоналарнинг ташқи иқтисодий соҳадаги амалий фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи умумий иқтисодий ва ҳуқуқий муҳитни юзага келтиришда қатнашишдан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш учун қулай шароит яратиб беришдан, республика ташкилотларининг, мулкчилик шакли турлича бўлган корхоналарнинг ташқи иқтисодий соҳадаги амалий фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи умумий иқтисодий ва ҳуқуқий муҳитни юзага келтиришда қатнашишдан иборат;

ўзининг ихтисослаштирилган ташқи савдо фирмалари орқали кичик ва ўрта бизнес корхоналари чиқарадиган маҳсулотларни экспортга сотишни ташкил қилиш, уларга хорижий бозорлар маркетинг тадқиқотларини ўтказишда кўмаклашиш.

6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Вазирликнинг республика вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйича ваколатли вакиллари бошқармалари, улар ҳузурида барпо этилган хўжалик ҳисобидаги тижорат тизимлари, ҳам республика ҳудудидаги, ҳам ундан ташқаридаги айрим минтақаларда, пунктларда ва объектларда очилган филиаллар, чет эллардаги савдо ва иқтисодий ваколатхоналар, республиканинг хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий, ташқи савдо бирлашмалари ва фирмалари, тижорат-реклама маркази (Республика халқаро савдо мажмуи), транспорт ваколатхоналари ва вазирлик тасарруфидаги бошқа ташкилотлар ҳамда чет эллардаги муассасалар юридик шахс ҳуқуқида Вазирликнинг ягона тизимини ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг ягона ташқи иқтисодий сиёсати доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги раҳбарлиги остида амалга оширади.

7. Минтақавий ваколатли вакиллар бошқармалари (матнда бундан кейин "Вакиллар бошқармалари" деб юритилади) ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг маҳаллий идоралари ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги ўз фаолиятини ўзаро жипс ҳамкорликда олиб борадилар.

Вазирликнинг ваколатли вакили бошқармаси тўғрисидаги Низомни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, ваколатли вакиллар бошқармаларининг таркибий тузилиши ва штатлари сони, улар ҳузурида барпо этилган хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фирмалари ҳамда ташкилотларининг уставлари, низомлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири томонидан белгилаб қўйилади ва тасдиқланади.

8. Вазирлик тасарруфида бўлган ташкилотлар ва бўлинмаларнинг уставлари ва низомларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири тасдиқлайди.

9. Вазирлик тасарруфида бўлган ташқи иқтисодий ва ташқи савдо бирлашмалари, фирмалари фаолиятни тўла хўжалик ҳисоби шароитида амалга оширадилар.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий, ташқи савдо бирлашмалари ва фирмалари, Вазирлик тасарруфидаги бошқа ташкилотлар қўшимча даромад манбаларига эга бўлиш мақсадида акцияли жамиятлар, уюшмалар, қўшма корхоналар, концернлар ва тадбиркорликнинг (тижоратнинг) бошқа шаклларида қатнашиш, шу жумладан бундай корхоналар, концернларни ва тадбиркорликнинг (тижоратнинг) бу хилдаги шаклларини ўзлари таъсис этиш, қолаверса фаолиятнинг бошқа турларида иштирок этиш учун, Вазирликнинг розилигини оладилар.

10. Вазирлик ўз тасарруфидаги хўжалик ҳисобидаги ва бошқа хил ташқи иқтисодий ташкилотларнинг мажбуриятлари юзасидан мулкий жавобгар бўлмайди, ташқи иқтисодий ташкилотлар эса Вазирлик мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва. ижтимоий ривожлантиришнинг тамойиллари ва асосий йўналишларини, шунингдек, истиқболга мўлжалланган дастурлар ва бошқа ечимларнинг Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини ҳам яхлит ҳолатда, ҳам айрим мамлакатлар, бир гуруҳ мамлакатлар ва минтақалар бўйича ривожлантиришга доир қисмини ишлаб чиқишда қатнашади;

экспорт-импорт бўйича валюта режаси лойиҳаси юзасидан квота ажратиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ишлаб чиққан узоқ муддатга мўлжалланган режаларига, вазирликлар, идоралар, концернлар, ташкилотлар, "Ўзшартномасавдо" буюртманомаларига мувофиқ ускуналар, материаллар, хом ашёни, шу жумладан халқ хўжалигининг ижтимоий мажмуи тармоқлари учун ҳам ускуналар, материаллар, хом ашёни, халқ истеъмол моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳоказоларни четдан олиб келишнинг давлат режаси лойиҳасини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг эҳтиёжларини қондириш учун валюта маблағларига бўлган талабни инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ажратадиган тегишли квоталар асосида, корхоналар, ташкилотларнинг чет элга мол чиқаришини рағбатлантириш учун Молия вазирлиги экспорт дотациялари ва бошқа керакли маблағлар ажратишини назарда тутиб, экспорт ва импорт қилиш режасининг ва чет элга мол чиқариш борасидаги давлат буюртмасининг лойиҳасини тайёрлайди;

давлат буюртмаси экспорт ва импорт режасининг мувозанатлаштирилган лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги статистика ҳисоботи шакл-андозаларини, Стандартлаштириш давлат қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Республика уйғунлашган тизимини, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда эса экспорт-импорт аъмолларини тариф асосида ва тарифсиз бошқариш тадбирларини ишлаб чиқади;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа тижорат банклари билан биргаликда товар-молия кредитларининг, уларга хизмат кўрсатишнинг, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда ўзининг валюта харажатини ўзи қоплаш қоидалари асосидаги йирик инвестиция маблағларининг миқдорлари ва йўналишларини белгилайди, кредитлардан фойдаланиш устидан назорат олиб боради;

ташқи иқтисодий алоқалар давлат назорати, бошқариш ва уларга оид ахборотлар тизимининг ягона ахборот тармоғини тузишни таъминлайди ва унинг ишини йўлга кўяди, ташқи иқтисодий алоқаларга доир маълумотларнинг республика жамғармасини вужудга келтиради;

вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, мулкчиликнинг ҳамма шаклидаги корхоналар ва ташкилотларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисоботлари ва тақдимномалари, шунингдек юкларнинг эълон қилинган рўйхати тўғрисида божхона томонидан бериладиган маълумотлар асосида экспорт ва импорт юзасидан давлат буюртмаси бажарилишини назорат қилиб боради;

экспорт ва импортнинг суръати, мутаносиблиги ва самарадорлигини натура ҳолида ва нарх-наво ифодасида таҳлил қилади ҳамда  истиқболни белгилайди;

савдо ва тўлов балансининг Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги фаолияти турларига доир қисми юзасидан истиқбол нархларини ишлаб чиқади ва уларнинг ҳолатини таҳлил қилади;

вазирликлар, идоралар ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар бошқа қатнашичилари Вазирликка юборадиган ахборотлар асосида улар ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги давлат топшириқларини қандай бажараётганликларини таҳлил этади, республиканинг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари қандай бажарилаётгани ҳақида жамлама ҳисоботлар тайёрлайди, ташқи савдо битимлари ҳисоботини юритади;

мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар ташқи иқтисодий алоқалар субъектларининг, шу жумладан белгиланган тартибда республика ҳудудида ҳам, чет элларда ҳам чет эл жисмоний ва юридик шахсларининг фаолиятини муайян йўналишда ва кенг кўламда текширишни ташкил этади ҳамда ўтказади (зарур ҳолларда бу иш Молия вазирлиги, давлат солиқ инспекцияси, махсус юрисдикцияга эга бўлган идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида ўтказилади), ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари республика қонунларини бузаётган ва Ўзбекистон манфаатларига зарар етказаётган ҳолларда, шу жумладан ғирром рақобат, лицензияларнинг шартлари бузилган ҳолларда экспорт-импорт аъмолларнинг олдини олади, тезлик билан тўхтатиб қўяди, Вазирлар Маҳкамасига ташқи иқтисодий фаолиятни тўхтатиб қўйиш, судларга эса ташқи иқтисодий фаолиятни тўхтатиш ва бундай иш қилган ташкилотга нисбатан бошқа тегишли тадбирлар кўриш ҳақида, шунингдек, тўхтатиб қўйилган аъмолларни тиклаш тўғрисида таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чет эл савдо ваколатхоналари билан, чет эл мамлакатлари элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчилар билан биргаликда иш олиб боради;

чет эл мамлакатлари ҳукуматлари, ташкилотлари ва фирмаларининг ташқи иқтисодий алоқалар масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади, зарур ҳолларда шу масалалар юзасидан таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади, товар оборот ва тўловлар, етказиб бериладиган молларининг ҳажми ва навбати тўғрисида, экспорт ва импорт ишига кредит бериб туриш тўғрисида манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида музокаралар олиб боради ҳамда ўз ҳуқуқ доирасида зарур ҳужжатларни имзолайди;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисод соҳасидаги ҳукуматлараро шартномаларининг асл нусхаларини ўзида сақлайди;

белгиланган тартибда чет эл ташкилотлари ва фирмаларига Ўзбекистонда савдо-иқтисодий ваколатхоналар очишга руxсатномалар беради, шунингдек, бундай ваколатхоналар ўз фаолияти тўғрисида берадиган ахборотларни кўриб чиқади;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи республика бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари иштирокида хорижий мамлакатларда ташкилотлар тузишга кўмаклашади;

чет эл ташкилотлари ва фирмалари иштирокида чет элларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида объектлар қуриш учун инвестиция ажратишдан олдинги ҳужжатларни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилади;

чет элларда барпо этилаётган, шунингдек, чет эл ташкилотлари ва фирмалари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган объектлар учун ажратилган экспорт товар фондлари ҳамда валюта маблағларидан оқилона фойдаланиш ва уларни расамади билан сарфлаш устидан назоратни таъминлайди;

экспорт ва импорт бўйича режа асосидаги ҳисоб-китоб баҳоларини ишлаб чиқишда ҳамда валюта-кредит масалалари юзасидан тадбирларни амалга оширишда, шунингдек, ташқи савдодаги баҳо ва тарифларни белгилашнинг қоидалари ва усулиётини ишлаб чиқишда иштирок этади, асосий экспорт ва импорт моллари юзасидан ташқи савдо баҳолари даражасини назорат қилиб боради;

экспорт молларини ортиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан чет эл транзит юклари олиб ўтиш учун рухсатномалар беради;

ўз тасарруфидаги ташқи иқтисодий фирмалар ва бирлашмалар орқали шартнома асосида ташқи савдо юкларини ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан олиб ўтиладиган чет эл транзит юкларини ташиш ва уларга транспорт экспедиторлик хизмати кўрсатишни йўлга қўяди, ташқи савдо юклари ташишни такомиллаштириш, бундай юклар сақланишини яхшилаш ва уларни асрашни таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширишда қатнашади;

халқаро иқтисодий ташкилотлар ва идоралар, чет эл мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик юзасидан ҳукуматлараро комиссиялар ва қўмиталарда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради ва уларнинг ишида иштирок этади, халқаро иқтисодий муносабатлар масалаларига доир конференцияларда, конгрессларда, симпозиумлар ва йиғилишларда қатнашади, ташқи иқтисодий алоқаларга доир масалаларни муҳокама этиш ва ҳал қилиш учун Ўзбекистонга келадиган чет эл делегацияларини қабул қилади;

чет эл мамлакатлари билан иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик юзасидан Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари белгиланган тартибда бажарилишини таъминлайди;

айрим моллар (ишлар, xизматлар)га, мамлакатлар ва бир гуруҳ мамлакатларга муайян даврга экспорт-импортни лицензиялаш ва квоталашни жорий этиш тўғрисида, шунингдек, тўлов имкониятлари ҳолати ва бошқа иқтисодий ҳамда сиёсий шароитлар тақозо қилган тақдирда Ўзбекистон Республикасига нисбатан бир тарафлама камситувчи чекловлар киритган айрим давлатларга нисбатан экспорт-импорт аъмолларини тақиқлаш, чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

чет эл давлатларининг амалий фаолиятида Ўзбекистон Республикасига нисбатан чеклаш йўлига ўтган ёки республика ташкилотлари олдида зиммасига олган мажбуриятларини ҳалол бажармаётган компаниялари рўйхатини юритади, бу рўйхат мазмуни юзасидан ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига маслаҳатлар бериб боради;

республикадаги ва чет эллардаги оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиб, чет эл мамлакатлари ва шу мамлакатлардаги савдо-сотиқ доиралари билан Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш юзасидан тарғибот-ахборот ишларини, шу жумладан аксилтарғибот ишларини олиб боради;

республика ташқи иқтисодий алоқалар субъектларининг халқаро иқтисодий ва бошқа ташкилотлардаги фаолиятини мувофиқлаштириб туради, ташқи бозорда аъмоллар ўтказишда ҳамда ҳамкорликнинг янги шаклларини ўзлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади, ишнинг кўзини биладиган шерикларни излашда кўмаклашади, ташқи иқтисодий фаолият масалалари, ташқи савдо қонунлари, анъаналари, расм-русмлари ва қоидалари юзасидан тегишли ахборотлар беради;

инвестиция ҳамкорлиги лойиҳаларини биргаликда рўёбга чиқариш мақсадида республикадаги ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига, банкларга, жамғармаларга ва бошқа ташкилотларга чет эл фирмалари билан ўзаро фойдали асосда алоқалар ўрнатишга кўмаклашади;

республика тадбиркорларининг бошқа мамлакатларнинг корхоналари, ташкилотлари ва фирмалари билан ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий ҳамкорлик ўрнатишларига, шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик ишларини биргаликда олиб боришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудида эркин иқтисодий тегралар барпо этишда қатнашади;

чет эл савдо-сотиқ доиралари ва жамоат ташкилотларининг вакилларини республикага таклиф этади ва келганларида қабул қилади, иш ва тадбиркорлик билан боғлик туризмни ривожлантиришга кўмаклашади, ҳам чет элларда, ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учрашувлар, симпозиумлар, конференциялар, конгресслар ташкил этади ва ўтказади, Вазирлик ҳуқуқи доирасига киритилган масалалар юзасидан амалий алоқалар ўрнатиш учун ўз вакилларини чет элларга юборади;

ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг ташқи иқтисодий фаолиятини таҳлил қилади, уларнинг иш тажрибасини, шу соҳада амал қилиб келаётган меъёрий ҳужжатларни қўлланиш тартибини ўрганади, уларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади ҳамда ижобий тажрибани оммалаштиради;

ўз тасарруфидаги хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фирмалари, бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг меъёрий негизини ишлаб чиқишда уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда назорат этиб туради, уларнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотларини, молия режалари ҳамда товар ҳисоб-китобларини жамлайди ва умумлаштиради;

республикада ва чет элларда халқаро кўргазмалар, ярмаркалар, ким ошди савдолари ва бошқа тадбирлар уюштиради, тижорат-ахборот ва реклама ишлари олиб боради;

Вазирлик ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар юзасидан вақтли нашрлар, ахборот-реклама ва бошқа хил материаллар чоп этади, ташқи иқтисодий алоқалар муаммолари юзасидан фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказади;

ихтиролар, саноат намуналари, товар белгилари ҳамда саноат мулкининг бошқа объектларига муҳофаза этувчи ҳужжатлар олиш юзасидан, шунингдек, республика қонунлари ва халқаро шартномалардан келиб чиқиб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан республика ва чет эл юридик ҳамда жисмоний шахсларига маслаҳатлар беради;

четдан олиб келинган молни қайта экспорт қилиш аъмолларига рухсатномалар беради, республикадан олиб чиқилаётган молларнинг яратилиши тўғрисидаги гувоҳномаларни (сертификатларни), шу молларга илова қилинган ҳужжатларни тасдиқлайди, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни тасдиқлаб беради;

экспорт ва импорт моллар, хом ашёлар, ускуналарнинг сифати, бутлиги ва миқдори юзасидан, шунингдек, молларнинг ўраб жойланиши ва хос белгилари ҳолати юзасидан мустақил экспертиза ва назорат ўтказилишини ташкил этади;

ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномаларнинг шартларига мувофиқ фавқулодда ва кутилмаган ҳодисалар, ҳолатлар (форс-мажор) тўғрисида далолат беради;

режалаштириш, ҳисоб ва статистика ҳужжатларини юритиш, меъёрий негиз ишлаб чиқиш, аудиторлик фаолияти ва ташқи иктисодий фаолиятга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқаларининг бошқа барча масалалари юзасидан раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;

ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг чет эл фирмалари аккредитация қилинган ваколатхоналарининг, халқаро хўжалик, иқтисодий ташкилотларнинг Давлат рўйхатини юритади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги балансида турувчи, Ўзбекистон ҳудудидаги ва чет эллардаги давлат мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади;

ихтисослашган ташқи иқтисодий ташкилотларни ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги таркибидаги бошқа ташкилотларни шифрли алоқа билан таъминлайди;

Вазирлик таркибига кирувчи муассасалар ва ташкилотлар ходимларини, энг аввало бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш, бюджетдан ташқари қўшимча маблағларга эга бўлиш мақсадида Вазирлик тизимида хўжалик юритишнинг янги шаклларини ўзлаштириш тадбирларини амалга оширади;

Вазирлик тизимида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш устидан мунтазам назоратни амалга оширади, мамлакат ичкарисидаги ва чет эллардаги ўз тасарруфида бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг тижорат ҳамда молия-хўжалик фаолиятини текшириб туради ва тафтишлар ўтказади;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ келувчи, амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа вазифаларни бажаради.

11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва. ижтимоий ривожлантиришнинг тамойиллари ва асосий йўналишларини, шунингдек, истиқболга мўлжалланган дастурлар ва бошқа ечимларнинг Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини ҳам яхлит ҳолатда, ҳам айрим мамлакатлар, бир гуруҳ мамлакатлар ва минтақалар бўйича ривожлантиришга доир қисмини ишлаб чиқишда қатнашади;

экспорт-импорт бўйича валюта режаси лойиҳаси юзасидан квота ажратиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ишлаб чиққан узоқ муддатга мўлжалланган режаларига, вазирликлар, идоралар, концернлар, ташкилотлар, "Ўзшартномасавдо" буюртманомаларига мувофиқ ускуналар, материаллар, хом ашёни, шу жумладан халқ хўжалигининг ижтимоий мажмуи тармоқлари учун ҳам ускуналар, материаллар, хом ашёни, халқ истеъмол моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳоказоларни четдан олиб келишнинг давлат режаси лойиҳасини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг эҳтиёжларини қондириш учун валюта маблағларига бўлган талабни инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ажратадиган тегишли квоталар асосида, корхоналар, ташкилотлернинг чет элга мол чиқаришини рағбатлантириш учун Молия вазирлиги экспорт дотациялари ва бошқа керакли маблағлар ажратишини назарда тутиб, экспорт ва импорт қилиш режасининг ва чет элга мол чиқариш борасидаги давлат буюртмасининг лойиҳасини тайёрлайди;

давлат буюртмаси экспорт ва импорт режасининг мувозанатлаштирилган лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги статистика ҳисоботи шакл-андозаларини, Стандартлаштириш давлат қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Республика уйғунлашган тизимини, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда эса экспорт-импорт аъмолларини тариф асосида ва тарифсиз бошқариш тадбирларини ишлаб чиқади;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа тижорат банклари билан биргаликда товар-молия кредитларининг, уларга хизмат кўрсатишнинг, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда ўзининг валюта харажатини ўзи қоплаш қоидалари асосидаги йирик инвестиция маблағларининг миқдорлари ва йўналишларини белгилайди, кредитлардан фойдаланиш устидан назорат олиб боради;

ташқи иқтисодий алоқалар давлат назорати, бошқариш ва уларга оид ахборотлар тизимининг ягона ахборот тармоғини тузишни таъминлайди ва унинг ишини йўлга қўяди, ташқи иқтисодий алоқаларга доир маълумотларнинг республика жамғармасини вужудга келтиради;

вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, мулкчиликнинг ҳамма шаклидаги корхоналар ва ташкилотларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисоботлари ва тақдимномалари, шунингдек юкларнинг эълон қилинган рўйхати тўғрисида божхона томонидан бериладиган маълумотлар асосида экспорт ва импорт юзасидан давлат буюртмаси бажарилишини назорат қилиб боради;

экспорт ва импортнинг суръати, мутаносиблиги ва самарадорлигини натура ҳолида ва нарх-наво ифодасида таҳлил қилади ҳамда  истиқболни белгилайди;

савдо ва тўлов балансининг Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги фаолияти турларига доир қисми юзасидан истиқбол нархларини ишлаб чиқади ва уларнинг ҳолатини таҳлил қилади;

вазирликлар, идоралар ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар бошқа қатнашчилари Вазирликка юборадиган ахборотлар асосида улар ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги давлат топшириқларини қандай бажараётганликларини таҳлил этади, республиканинг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари қандай бажарилаётгани ҳақида жамлама ҳисоботлар тайёрлайди, ташқи савдо битимлари ҳисоботини юритади;

мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар ташқи иқтисодий алоқалар субъектларининг, шу жумладан белгиланган тартибда республика ҳудудида ҳам, чет элларда ҳам чет эл жисмоний ва юридик шахсларининг фаолиятини муайян йўналишда ва кенг кўламда текширишни ташкил этади ҳамда ўтказади (зарур ҳолларда бу иш Молия вазирлиги, давлат солиқ инспекцияси, махсус юрисдикцияга эга бўлган идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида ўтказилади), ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари республика қонунларини бузаётган ва Ўзбекистон манфаатларига зарар етказаётган ҳолларда, шу жумладан ғирром рақобат, лицензияларнинг шартлари бузилган ҳолларда экспорт-импорт аъмолларнинг олдини олади, тезлик билан тўхтатиб қўяди, Вазирлар Маҳкамасига ташқи иқтисодий фаолиятни тўхтатиб қўйиш, судларга эса ташқи иқтисодий фаолиятни тўхтатиш ва бундай иш қилган ташкилотга нисбатан бошқа тегишли тадбирлар кўриш ҳақида, шунингдек, тўхтатиб қўйилган аъмолларни тиклаш тўғрисида таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чет эл савдо ваколатхоналари билан, чет эл мамлакатлари элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчилар билан биргаликда иш олиб боради;

чет эл мамлакатлари ҳукуматлари, ташкилотлари ва фирмаларининг ташқи иқтисодий алоқалар масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади, зарур ҳолларда шу масалалар юзасидан таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади, товар оборот ва тўловлар, етказиб бериладиган молларининг ҳажми ва навбати тўғрисида, экспорт ва импорт ишига кредит бериб туриш тўғрисида манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида музокаралар олиб боради ҳамда ўз ҳуқуқ доирасида зарур ҳужжатларни имзолайди;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисод соҳасидаги ҳукуматлараро шартномаларининг асл нусхаларини ўзида сақлайди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилишни ва кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарнинг хорижий ходимларини шахсан аккредитация қилишни белгиланган тартибда амалга оширади, шунингдек, бундай ваколатхоналар томонидан тақдим этиладиган ўзлари тўғрисидаги ахборотларни кўриб чиқади;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи республика бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари иштирокида хорижий мамлакатларда ташкилотлар тузишга кўмаклашади;

чет эл ташкилотлари ва фирмалари иштирокида чет элларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида объектлар қуриш учун инвестиция ажратишдан олдинги ҳужжатларни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилади;

чет элларда барпо этилаётган, шунингдек, чет эл ташкилотлари ва фирмалари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган объектлар учун ажратилган экспорт товар фондлари ҳамда валюта маблағларидан оқилона фойдаланиш ва уларни расамади билан сарфлаш устидан назоратни таъминлайди;

экспорт ва импорт бўйича режа асосидаги ҳисоб-китоб баҳоларини ишлаб чиқишда ҳамда валюта-кредит масалалари юзасидан тадбирларни амалга оширишда, шунингдек, ташқи савдодаги баҳо ва тарифларни белгилашнинг қоидалари ва усулиётини ишлаб чиқишда иштирок этади, асосий экспорт ва импорт моллари юзасидан ташқи савдо баҳолари даражасини назорат қилиб боради;

экспорт молларини ортиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан чет эл транзит юклари олиб ўтиш учун рухсатномалар беради;

ўз тасарруфидаги ташқи иқтисодий фирмалар ва бирлашмалар орқали шартнома асосида ташқи савдо юкларини ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан олиб ўтиладиган чет эл транзит юкларини ташиш ва уларга транспорт экспедиторлик хизмати кўрсатишни йўлга қўяди, ташқи савдо юклари ташишни такомиллаштириш, бундай юклар сақланишини яхшилаш ва уларни асрашни таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширишда қатнашади;

халқаро иқтисодий ташкилотлар ва идоралар, чет эл мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик юзасидан ҳукуматлараро комиссиялар ва қўмиталарда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради ва уларнинг ишида иштирок этади, халқаро иқтисодий муносабатлар масалаларига доир конференцияларда, конгрессларда, симпозиумлар ва йиғилишларда қатнашади, ташқи иқтисодий алоқаларга доир масалаларни муҳокама этиш ва ҳал қилиш учун Ўзбекистонга келадиган чет эл делегацияларини қабул қилади;

чет эл мамлакатлари билан иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик юзасидан Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари белгиланган тартибда бажарилишини таъминлайди;

айрим моллар (ишлар, xизматлар)га, мамлакатлар ва бир гуруҳ мамлакатларга муайян даврга экспорт-импортни лицензиялаш ва квоталашни жорий этиш тўғрисида, шунингдек, тўлов имкониятлари ҳолати ва бошқа иқтисодий ҳамда сиёсий шароитлар тақозо қилган тақдирда Ўзбекистон Республикасига нисбатан бир тарафлама камситувчи чекловлар киритган айрим давлатларга нисбатан экспорт-импорт аъмолларини тақиқлаш, чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

чет эл давлатларининг амалий фаолиятида Ўзбекистон Республикасига нисбатан чеклаш йўлига ўтган ёки республика ташкилотлари олдида зиммасига олган мажбуриятларини ҳалол бажармаётган компаниялари рўйхатини юритади, бу рўйхат мазмуни юзасидан ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига маслаҳатлар бериб боради;

республикадаги ва чет эллардаги оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиб, чет эл мамлакатлари ва шу мамлакатлардаги савдо-сотиқ доиралари билан Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш юзасидан тарғибот-ахборот ишларини, шу жумладан аксилтарғибот ишларини олиб боради;

республика ташқи иқтисодий алоқалар субъектларининг халқаро иқтисодий ва бошқа ташкилотлардаги фаолиятини мувофиқлаштириб туради, ташқи бозорда аъмоллар ўтказишда ҳамда ҳамкорликнинг янги шаклларини ўзлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади, ишнинг кўзини биладиган шерикларни излашда кўмаклашади, ташқи иқтисодий фаолият масалалари, ташқи савдо қонунлари, анъаналари, расм-русмлари ва қоидалари юзасидан тегишли ахборотлар беради;

инвестиция ҳамкорлиги лойиҳаларини биргаликда рўёбга чиқариш мақсадида республикадаги ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига, банкларга, жамғармаларга ва бошқа ташкилотларга чет эл фирмалари билаи ўзаро фойдали асосда алоқалар ўрнатишга кўмаклашади;

республика тадбиркорларининг бошқа мамлакатларнинг, корхоналари, ташкилотлари ва фирмалари билан ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий ҳамкорлик ўрнатишларига, шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик ишларини биргаликда олиб боришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудида эркин иқтисодий тегралар барпо этишда қатнашади;

чет эл савдо-сотиқ доиралари ва жамоат ташкилотларининг вакилларини республикага таклиф этади ва келганларида қабул қилади, иш ва тадбиркорлик билан боғлик туризмни ривожлантиришга кўмаклашади, ҳам чет элларда, ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учрашувлар, симпозиумлар, конференциялар, конгресслар ташкил этади ва ўтказади, Вазирлик ҳуқуқи доирасига киритилган масалалар юзасидан амалий алоқалар ўрнатиш учун ўз вакилларини чет элларга юборади;

ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг ташқи иқтисодий фаолиятини таҳлил қилади, уларнинг иш тажрибасини, шу соҳада амал қилиб келаётган меъёрий ҳужжатларни қўлланиш тартибини ўрганади, уларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади ҳамда ижобий тажрибани оммалаштиради;

ўз тасарруфидаги хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фирмалари, бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг меъёрий негизини ишлаб чиқишга, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда назорат этиб туради, уларнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотларини, молия режалари ҳамда товар ҳисоб-китобларини жамлайди ва умумлаштиради;

республикада ва чет элларда халқаро кўргазмалар, ярмаркалар, ким ошди савдолари ва бошқа тадбирлар уюштиради, тижорат-ахборот ва реклама ишлари олиб боради;

Вазирлик ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар юзасидан вақтли нашрлар, ахборот-реклама ва бошқа хил материаллар чоп этади, ташқи иқтисодий алоқалар муаммолари юзасидан фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказади;

ихтиролар, саноат намуналари, товар белгилари ҳамда саноат мулкининг бошқа объектларига муҳофаза этувчи ҳужжатлар олиш юзасидан, шунингдек, республика қонунлари ва халқаро шартномалардан келиб чиқиб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан республика ва чет эл юридик ҳамда жисмоний шахсларига маслаҳатлар беради;

четдан олиб келинган молни қайта экспорт қилиш аъмолларига рухсатномалар беради, республикадан олиб чиқилаётган молларнинг яратилиши тўғрисидаги гувоҳномаларни (сертификатларни), шу молларга илова қилинган ҳужжатларни тасдиқлайди, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни тасдиқлаб беради;

экспорт ва импорт моллар, хом ашёлар, ускуналарнинг сифати, бутлиги ва миқдори юзасидан, шунингдек, молларнинг ўраб жойланиши ва хос белгилари ҳолати юзасидан мустақил экспертиза ва назорат ўтказилишини ташкил этади;

ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномаларнинг шартларига мувофиқ фавқулодда ва кутилмаган ҳодисалар, ҳолатлар (форс-мажор) тўғрисида далолат беради;

режалаштириш, ҳисоб ва статистика ҳужжатларини юритиш, меъёрий негиз ишлаб чиқиш, аудиторлик фаолияти ва ташқи иктисодий фаолиятга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқаларининг бошқа барча масалалари юзасидан раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;

ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг чет эл фирмалари аккредитация қилинган ваколатхоналарининг, халқаро хўжалик, иқтисодий ташкилотларнинг Давлат рўйхатини юритади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги балансида турувчи, Ўзбекистон ҳудудидаги ва чет эллардаги давлат мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади;

ихтисослашган ташқи иқтисодий ташкилотларни ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги таркибидаги бошқа ташкилотларни шифрли алоқа билан таъминлайди;

Вазирлик таркибига кирувчи муассасалар ва ташкилотлар ходимларини, энг аввало бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш, бюджетдан ташқари қўшимча маблағларга эга бўлиш мақсадида Вазирлик тизимида хўжалик юритишнинг янги шаклларини ўзлаштириш тадбирларини амалга оширади;

Вазирлик тизимида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш устидан мунтазам назоратни амалга оширади, мамлакат ичкарисидаги ва чет эллардаги ўз тасарруфида бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг тижорат ҳамда молия-хўжалик фаолиятини текшириб туради ва тафтишлар ўтказади;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ келувчи, амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа вазифаларни бажаради.

11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг тамойиллари ва асосий йўналишларини, шунингдек, истиқболга мўлжалланган дастурлар ва бошқа ечимларнинг Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини ҳам яхлит ҳолатда, ҳам айрим мамлакатлар, бир гуруҳ мамлакатлар ва минтақалар бўйича ривожлантиришга доир қисмини ишлаб чиқишда қатнашади;

экспорт-импорт бўйича валюта режаси лойиҳаси юзасидан квота ажратиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ишлаб чиққан узоқ муддатга мўлжалланган режаларига, вазирликлар, идоралар, концернлар, ташкилотлар, "Ўзшартномасавдо" буюртманомаларига мувофиқ ускуналар, материаллар, хом ашёни, шу жумладан халқ хўжалигининг ижтимоий мажмуи тармоқлари учун ҳам ускуналар, материаллар, хом ашёни, халқ истеъмол моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳоказоларни четдан олиб келишнинг давлат режаси лойиҳасини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг эҳтиёжларини қондириш учун валюта маблағларига бўлган талабни инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ажратадиган тегишли квоталар асосида, корхоналар, ташкилотларнинг чет элга мол чиқаришини рағбатлантириш учун Молия вазирлиги экспорт дотациялари ва бошқа керакли маблағлар ажратишини назарда тутиб, экспорт ва импорт қилиш режасининг ва чет элга мол чиқариш борасидаги давлат буюртмасининг лойиҳасини тайёрлайди;

давлат буюртмаси экспорт ва импорт режасининг мувозанатлаштирилган лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги статистика ҳисоботи шакл-андозаларини, Стандартлаштириш давлат қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Республика уйғунлашган тизимини, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда эса экспорт-импорт аъмолларини тариф асосида ва тарифсиз бошқариш тадбирларини ишлаб чиқади;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа тижорат банклари билан биргаликда товар-молия кредитларининг, уларга хизмат кўрсатишнинг, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда ўзининг валюта харажатини ўзи қоплаш қоидалари асосидаги йирик инвестиция маблағларининг миқдорлари ва йўналишларини белгилайди, кредитлардан фойдаланиш устидан назорат олиб боради;

ташқи иқтисодий алоқалар давлат назорати, бошқариш ва уларга оид ахборотлар тизимининг ягона ахборот тармоғини тузишни таъминлайди ва унинг ишини йўлга кўяди, ташқи иқтисодий алоқаларга доир маълумотларнинг республика жамғармасини вужудга келтиради;

вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, мулкчиликнинг ҳамма шаклидаги корхоналар ва ташкилотларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисоботлари ва тақдимномалари, шунингдек юкларнинг эълон қилинган рўйхати тўғрисида божхона томонидан бериладиган маълумотлар асосида экспорт ва импорт юзасидан давлат буюртмаси бажарилишини назорат қилиб боради;

экспорт ва импортнинг суръати, мутаносиблиги ва самарадорлигини натура ҳолида ва нарх-наво ифодасида таҳлил қилади ҳамда  истиқболни белгилайди;

савдо ва тўлов балансининг Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги фаолияти турларига доир қисми юзасидан истиқбол нархларини ишлаб чиқади ва уларнинг ҳолатини таҳлил қилади;

вазирликлар, идоралар ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар бошқа қатнашчилари Вазирликка юборадиган ахборотлар асосида улар ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги давлат топшириқларини қандай бажараётганликларини таҳлил этади, республиканинг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари қандай бажарилаётгани ҳақида жамлама ҳисоботлар тайёрлайди, ташқи савдо битимлари ҳисоботини юритади;

мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар ташқи иқтисодий алоқалар субъектларининг, шу жумладан белгиланган тартибда республика ҳудудида ҳам, чет элларда ҳам чет эл жисмоний ва юридик шахсларининг фаолиятини муайян йўналишда ва кенг кўламда текширишни ташкил этади ҳамда ўтказади (зарур ҳолларда бу иш Молия вазирлиги, давлат солиқ инспекцияси, махсус юрисдикцияга эга бўлган идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида ўтказилади), ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари республика қонунларини бузаётган ва Ўзбекистон манфаатларига зарар етказаётган ҳолларда, шу жумладан ғирром рақобат, лицензияларнинг шартлари бузилган ҳолларда экспорт-импорт аъмолларнинг олдини олади, тезлик билан тўхтатиб қўяди, Вазирлар Маҳкамасига ташқи иқтисодий фаолиятни тўхтатиб қўйиш, судларга эса ташқи иқтисодий фаолиятни тўхтатиш ва бундай иш қилган ташкилотга нисбатан бошқа тегишли тадбирлар кўриш ҳақида, шунингдек, тўхтатиб қўйилган аъмолларни тиклаш тўғрисида таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чет эл савдо ваколатхоналари билан, чет эл мамлакатлари элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчилар билан биргаликда иш олиб боради;

чет эл мамлакатлари ҳукуматлари, ташкилотлари ва фирмаларининг ташқи иқтисодий алоқалар масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади, зарур ҳолларда шу масалалар юзасидан таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади, товар оборот ва тўловлар, етказиб бериладиган молларининг ҳажми ва навбати тўғрисида, экспорт ва импорт ишига кредит бериб туриш тўғрисида манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида музокаралар олиб боради ҳамда ўз ҳуқуқ доирасидд зарур ҳужжатларни имзолайди;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисод соҳасидаги ҳукуматлараро шартномаларининг асл нусхаларини ўзида сақлайди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилишни ва кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарнинг хорижий ходимларини шахсан аккредитация қилишни белгиланган тартибда амалга оширади, шунингдек, бундай ваколатхоналар томонидан тақдим этиладиган ўзлари тўғрисидаги ахборотларни кўриб чиқади;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи республика бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари иштирокида хорижий мамлакатларда ташкилотлар тузишга кўмаклашади;

чет эл ташкилотлари ва фирмалари иштирокида чет элларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида объектлар қуриш учун инвестиция ажратишдан олдинги ҳужжатларни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилади;

чет элларда барпо этилаётган, шунингдек, чет эл ташкилотлари ва фирмалари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган объектлар учун ажратилган экспорт товар фондлари ҳамда валюта маблағларидан оқилона фойдаланиш ва уларни расамади билан сарфлаш устидан назоратни таъминлайди;

экспорт ва импорт бўйича режа асосидаги ҳисоб-китоб баҳоларини ишлаб чиқишда ҳамда валюта-кредит масалалари юзасидан тадбирларни амалга оширишда, шунингдек, ташқи савдодаги баҳо ва тарифларни белгилашнинг қоидалари ва усулиётини ишлаб чиқишда иштирок этади, асосий экспорт ва импорт моллари юзасидан ташқи савдо баҳолари даражасини назорат қилиб боради;

экспорт молларини ортиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан чет эл транзит юклари олиб ўтиш учун рухсатномалар беради;

ўз тасарруфидаги ташқи иқтисодий фирмалар ва бирлашмалар орқали шартнома асосида ташқи савдо юкларини ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан олиб ўтиладиган чет эл транзит юкларини ташиш ва уларга транспорт экспедиторлик хизмати кўрсатишни йўлга қўяди, ташқи савдо юклари ташишни такомиллаштириш, бундай юклар сақланишини яхшилаш ва уларни асрашни таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширишда қатнашади;

халқаро иқтисодий ташкилотлар ва идоралар, чет эл мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик юзасидан ҳукуматлараро комиссиялар ва қўмиталарда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради ва уларнинг ишида иштирок этади, халқаро иқтисодий муносабатлар масалаларига доир конференцияларда, конгрессларда, симпозиумлар ва йиғилишларда қатнашади, ташқи иқтисодий алоқаларга доир масалаларни муҳокама этиш ва ҳал қилиш учун Ўзбекистонга келадиган чет эл делегацияларини қабул қилади;

чет эл мамлакатлари билан иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик юзасидан Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари белгиланган тартибда бажарилишини таъминлайди;

айрим моллар (ишлар, xизматлар)га, мамлакатлар ва бир гуруҳ мамлакатларга муайян даврга экспорт-импортни лицензиялаш ва квоталашни жорий этиш тўғрисида, шунингдек, тўлов имкониятлари ҳолати ва бошқа иқтисодий ҳамда сиёсий шароитлар тақозо қилган тақдирда Ўзбекистон Республикасига нисбатан бир тарафлама камситувчи чекловлар киритган айрим давлатларга нисбатан экспорт-импорт аъмолларини тақиқлаш, чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

чет эл давлатларининг амалий фаолиятида Ўзбекистон Республикасига нисбатан чеклаш йўлига ўтган ёки республика ташкилотлари олдида зиммасига олган мажбуриятларини ҳалол бажармаётган компаниялари рўйхатини юритади, бу рўйхат мазмуни юзасидан ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига маслаҳатлар бериб боради;

республикадаги ва чет эллардаги оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиб, чет эл мамлакатлари ва шу мамлакатлардаги савдо-сотиқ доиралари билан Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш юзасидан тарғибот-ахборот ишларини, шу жумладан аксилтарғибот ишларини олиб боради;

республика ташқи иқтисодий алоқалар субъектларининг халқаро иқтисодий ва бошқа ташкилотлардаги фаолиятини мувофиқлаштириб туради, ташқи бозорда аъмоллар ўтказишда ҳамда ҳамкорликнинг янги шаклларини ўзлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади, ишнинг кўзини биладиган шерикларни излашда кўмаклашади, ташқи иқтисодий фаолият масалалари, ташқи савдо қонунлари, анъаналари, расм-русмлари ва қоидалари юзасидан тегишли ахборотлар беради;

инвестиция ҳамкорлиги лойиҳаларини биргаликда рўёбга чиқариш мақсадида республикадаги ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига, банкларга, жамғармаларга ва бошқа ташкилотларга чет эл фирмалари билаи ўзаро фойдали асосда алоқалар ўрнатишга кўмаклашади;

республика тадбиркорларининг бошқа мамлакатларнинг корхоналари, ташкилотлари ва фирмалари билан ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий ҳамкорлик ўрнатишларига, шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик ишларини биргаликда олиб боришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудида эркин иқтисодий тегралар барпо этишда қатнашади;

чет эл савдо-сотиқ доиралари ва жамоат ташкилотларининг вакилларини республикага таклиф этади ва келганларида қабул қилади, иш ва тадбиркорлик билан боғлиқ туризмни ривожлантиришга кўмаклашади, ҳам чет элларда, ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учрашувлар, симпозиумлар, конференциялар, конгресслар ташкил этади ва ўтказади, Вазирлик ҳуқуқи доирасига киритилган масалалар юзасидан амалий алоқалар ўрнатиш учун ўз вакилларини чет элларга юборади;

ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг ташқи иқтисодий фаолиятини таҳлил қилади, уларнинг иш тажрибасини, шу соҳада амал қилиб келаётган меъёрий ҳужжатларни қўлланиш тартибини ўрганади, уларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади ҳамда ижобий тажрибани оммалаштиради;

ўз тасарруфидаги хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фирмалари, бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг меъёрий негизини ишлаб чиқишга, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда назорат этиб туради, уларнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотларини, молия режалари ҳамда товар ҳисоб-китобларини жамлайди ва умумлаштиради;

республикада ва чет элларда халқаро кўргазмалар, ярмаркалар, ким ошди савдолари ва бошқа тадбирлар уюштиради, тижорат-ахборот ва реклама ишлари олиб боради;

Вазирлик ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар юзасидан вақтли нашрлар, ахборот-реклама ва бошқа хил материаллар чоп этади, ташқи иқтисодий алоқалар муаммолари юзасидан фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказади;

ихтиролар, саноат намуналари, товар белгилари ҳамда саноат мулкининг бошқа объектларига муҳофаза этувчи ҳужжатлар олиш юзасидан, шунингдек, республика қонунлари ва халқаро шартномалардан келиб чиқиб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан республика ва чет эл юридик ҳамда жисмоний шахсларига маслаҳатлар беради;

четдан олиб келинган молни қайта экспорт қилиш аъмолларига рухсатномалар беради, республикадан олиб чиқилаётган молларнинг яратилиши тўғрисидаги гувоҳномаларни (сертификатларни), шу молларга илова қилинган ҳужжатларни тасдиқлайди, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни тасдиқлаб беради;

экспорт ва импорт моллар, хом ашёлар, ускуналарнинг сифати, бутлиги ва миқдори юзасидан, шунингдек, молларнинг ўраб жойланиши ва хос белгилари ҳолати юзасидан мустақил экспертиза ва назорат ўтказилишини ташкил этади;

ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномаларнинг шартларига мувофиқ фавқулодда ва кутилмаган ҳодисалар, ҳолатлар (форс-мажор) тўғрисида далолат беради;

режалаштириш, ҳисоб ва статистика ҳужжатларини юритиш, меъёрий негиз ишлаб чиқиш, аудиторлик фаолияти ва ташқи иктисодий фаолиятга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқаларининг бошқа барча масалалари юзасидан раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;

ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг чет эл фирмалари аккредитация қилинган ваколатхоналарининг, халқаро хўжалик, иқтисодий ташкилотларнинг Давлат рўйхатини юритади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги балансида турувчи, Ўзбекистон ҳудудидаги ва чет эллардаги давлат мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади;

ихтисослашган ташқи иқтисодий ташкилотларни ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги таркибидаги бошқа ташкилотларни шифрли алоқа билан таъминлайди;

Вазирлик таркибига кирувчи муассасалар ва ташкилотлар ходимларини, энг аввало бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш, бюджетдан ташқари қўшимча маблағларга эга бўлиш мақсадида Вазирлик тизимида хўжалик юритишнинг янги шаклларини ўзлаштириш тадбирларини амалга оширади;

Вазирлик тизимида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш устидан мунтазам назоратни амалга оширади, мамлакат ичкарисидаги ва чет эллардаги ўз тасарруфида бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг тижорат ҳамда молия-хўжалик фаолиятини текшириб туради ва тафтишлар ўтказади;

хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ келувчи, амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа вазифаларни бажаради.

12. Вазирлик:

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг маҳаллий идораларидан, шунингдек, бевосита корхоналар, бирлашмалар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқаларининг мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар бошқа қатнашчиларидан ташқи иқтисодий алоқалар масалаларига доир бухгалтерия, ҳисобот, статистика маълумотлари, таклифлар ва хулосалар ҳамда бошқа материаллар, давлат буюртмасини ҳамда экспорт ва импорт бўйича валюта режасини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижросини текшириш учун керакли материаллар, шу жумладан идоравий статистика материаллари ва бошқа ахборот материаллари олиш ҳамда зиммасига юклатилган функция ва вазифаларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан ёзишмалар олиб бориш;

Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган ташқи иқтисодий консорциумлар, концернлар, акцияли компаниялар, халқаро ташкилотлар ва лойиҳаларнинг муассиси бўлиш, уларнинг фаолиятида қатнашиш;

ягона ташқи иқтисодий сиёсат ўтказиш, ташқи бозорда республика манфаатларига риоя этиш, унинг экспорт имкониятларини кенгайтириш ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларга доир бошқа масалалар юзасидан тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг, маҳаллий идоралари, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг, ҳамда бошқа давлат, кооператив ва жамоат корхоналари, бирлашмалари ҳамда ўзга ташкилотларнинг раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш;

республикадаги ва чет эллардаги ўз тасарруфида бўлган хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий, ташқи савдо бирлашмалари, фирмалар, марказлар, агентлар, жамғармалар, ўқув юртлари ва бошқа ташкилотларни, шу жумладан, чет эллик шериклар иштирокидаги ана шундай ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш;

Вазирлик ўз вазифаларини янада тўлиқроқ ва самаралироқ бажаришига кўмаклашиши мумкин бўлган иттифоқлар, уюшмалар, федерациялар ва бошқа бирлашмалар таркибга кириш, шу жумладан бирлашмалар барпо этиш;

бўлинмалар, бўлимлар барпо этиш, ўз фирма ва бирлашмаларининг филиаллари ҳамда ваколатхоналарини очиш, шу жумладан уларни чет элларда очиш;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалари муаммолари юзасидан мувофиқлаштирувчи, илмий-техникавий ва бошқа хил кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялари тузиш, шунингдек, махсус кенгашлар чақириш;

ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг энг муҳим муаммолари юзасидан таклифлар тайёрлаш учун олимлар, халқ хўжалиги мутахассислари орасидан заруратга қараб муваққат ишчи гуруҳлари тузиш, ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида маслаҳат олиш, бу соҳадаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш учун хоҳ республикадан, хоҳ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан, шу жумладан чет эллардан олимларни, мутахассисларни ва экспертларни шартнома (битим) асосида жалб этиш;

ривожлантириш, рағбатлантириш, кадрлар тайёрлаш жамғармалари ҳамда бошқа марказлашган жамғармалар барпо этиш учун ўз тасарруфидаги ташкилотлар, фирмалар, корхоналар, марказларнинг даромадларида сўм ва валютадаги ажратмаларнинг меъёрларини белгилаб қўйиш;

ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг даромадларидан марказлашган махсус, шу жумладан валютадаги истеъмол ва жамғарма фондларини ташкил этиш тартибини ҳамда уларни таркиб топтириш миқдорларини белгилаб қўйиш, суғурта фондлари ҳосил этиш ва улардан фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаб бериш;

йиллик сарф-харажатларга мўлжалланган сметадан тежаб қолинган маблағларни ўз тасарруфида қолдириш, Вазирлик ва унинг бўлинмалари республиканинг ўзида ва унинг сарҳадларидан четда турли хизмат ва фаолият кўрсатишдан олган, бюджетдан ташқари маблағлардан тўлиқ фойдаланиш, ўз моддий-техника негизларини ривожлантиришни пул билан таъминлаш ва ижтимоий мақсадлар учун ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари сифатида рўйхатга олганлик, чет эл юридик шахсларига лицензиялар берганлик ва аккредитациядан ўтказганлик учун тўлов олиш;

махсус ва шахсий унвонлар, мартаб даражалари, илмий даражалар, чет тилларини билганлик ва маълум хизмат муддати учун лавозим маошларига устама ҳақ белгилаш;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг, унинг тасарруфида бўлган бирлашмалар, фирмалар ва ташкилотларнинг (Вазирликнинг розилиги билан) расмий таклифига кўра Ўзбекистон Республикасига келган чет эл делегацияларининг республика ҳудудида бўлиши ва транспорт харажатларини сўмларда тўлаш;

чет эл мамлакатлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари билан ўзаро келишиб техникавий ва иқтисодий ахборотлар алмашиш, шу мақсадда вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларидан зарур материаллар олиш;

белгилаб қўйилган миқдор ва иш ҳақи фонди доирасида Вазирлик марказий аппаратининг таркибий тузилишига ўзгаришлар киритиш;

ўз ҳуқуқ доирасида Ўзбекистоннинг ўзида ҳам, чет элларда ҳам давлат идоралари, муассасалари, корхоналари, ташкилотлари, мансабдор ва хусусий шахслар билан боғланиш;

валюта кимошди савдоларини ташкил этиш ва ўтказишда қатнашиш;

ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига моллар, хом ашё, ишлар ва хизматлар учун танлов асосида лицензиялар бериш, шу жумладан квоталанган молларни зкспортга чиқариш лицензияларини кимошди савдоси орқали сотиш ҳуқуқига эга.

13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши тасдиғига тақдим этиладиган Вазир бошчилик қилади.

Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарлари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлади. Ўринбосарлар ўртасида вазифаларни Вазирнинг ўзи тақсимлайди.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ваколатли вакилларининг ваколат доирасини белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар вазири Вазирлик зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши ва унинг ўз вазифаларини адо этиши учун шахсан жавобгардир. У ўз ўринбосарларининг ҳамда Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлик фаолиятининг айрим йўналишларига раҳбарлик қилишдаги жавобгарлик даражасини белгилаб беради.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги таркибидаги мулкчиликнинг барча шаклидаги ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради, хусусан:

зарур ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, кўрсатмалари, йўл-йўриқларини бекор қилади ёки уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўяди;

Вазирлик ҳуқуқ доирасига тааллуқли масалалар юзасидан қарор қабул қилади;

Вазирлик ва унинг тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади;

Вазирлик бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

белгилаб қўйилган таркибий тузилиш миқдор ва иш ҳақи фонди доирасида Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлайди;

марказий аппарат ходимларини, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ваколатли вакилларини, Вазирлик тасарруфида бўлган муассасалар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг раҳбар ходимларини, савдо вакиллари ва уларнинг чет эллардаги аппарати ходимларини, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчиларни лавозимга тайинлайди ва вазифасидан озод қилади;

Вазирлик ходимларини, шунингдек, ўз тасарруфидаги муассасалар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг раҳбар ходимларини чет элга хизмат сафарига юбориш масалаларини ҳал этади.

14. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), Вазир ўринбосарлари (лавозимига кўра) Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири (лавозимига кўра), Вазирликнинг, унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг бошқа раҳбар ходимлари, шунингдек, республика ҳуқуқ-тартибот, божхона, молия идораларининг ҳамда ўз вазифалари доирасида Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалари бошқарувида қатнашувчи бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотларнинг вакилларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъатнинг миқдори ва унинг таркиби Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ҳайъати ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида:

ягона ташқи иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва ўтказиш;

Вазирлар Маҳкамасининг ташқи иқтисодий алоқалар масалаларига доир муҳим қонунчилик актлари ва қарорларининг лойиҳаларини тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташқи иқтисодий шартномаларини тайёрлаш, тузиш, ижро этиш ва бекор қилиш (денонсация);

вазирликлар, идоралар, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар ҳамда тадбиркорлар ташқи бозорда давлат манфаатларига риоя этиши устидан, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, ташқи иқтисодий фаолиятда келишилган тарзда сиёсат олиб бориш мақсадида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчилари бўлган бошқа давлатларнинг ташқи иқтисодий идоралари билан ишни мувофиқлаштириб туриш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш;

савдо ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчилар фаолияти;

Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда ўз тасарруфида бўлган бирлашмалар, фирмалар, марказлар ва ташкилотлар фаолияти;

Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг раҳбарларини, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири ва вазир ўринбосарини, хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фирмалари ҳамда бирлашмаларнинг, марказларнинг ва ўз тасарруфидаги бошқа ташкилотларнинг бош директорларини, бош директор ўринбосарларини, директорларини, савдо вакилларини, уларнинг ўринбосарларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчиларни тасдиқлаш;

ҳукумат топшириқларини, Вазирликнинг валютага оид ва бошқа режаларини бажариш масалаларини кўриб чиқади.

Ҳайъат ўз мажлисларида Вазирлик ҳуқуқ доирасига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади.

Ҳайъат мажлисида унинг таркибига кирганларнинг ярмидан кўпи қатнашган тақдирдагина мажлис ваколатли ҳисобланади.

Муҳокама этилаётган масала юзасидан қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарори, одатда, Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Вазир билан ҳайъат ўртасида тафовут келиб чиққан такдирда Вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилиб, ўз қарорини ҳаётга татбиқ этади, ҳайъат аъзолари эса ўз навбатида фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.

15. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўз ҳуқуқ доирасида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ва уларни бажариш юзасидан вазирликлар, давлат, қўмиталари, идоралар, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ҳамда тадбиркорлар, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг маҳаллий идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Вазирликнинг ваколатли вакиллари, ўз тасарруфидаги ташқи иқтисодий бирлашмалар, фирмалар, ваколатхоналар, муассасалар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининт савдо ваколатхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг чет эл мамлакатларидаги элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчилар аппаратлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, йўл-йўриқлар, меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқади, кўрсатмалар беради, уларнинг ижросини ташкил этади ва текшириб боради. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўзига берилган ваколатлар доирасида ишлаб чиққан ва тасдиқлаган меъёрий ва услубий ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг маҳаллий идоралари ижро этиши учун ҳам мажбурийдир.

Вазирлик зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ёки идоралар билан биргаликда ёхуд улар билан келишиб, буйруқлар ва йўл-йўриқлар чиқаради.

16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги марказий аппаратининг таркибий тузилиши, иш ҳақи фонди ва ходимларининг сонини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди. Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвали, шунингдек, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири томонидан тасдиқланади.

17. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.

Время: 0.2164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск