язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.1992 й. 567-сон "Идораларга қарашли кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтлари ва факультетларининг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.1992 й.

N 567



ИДОРАЛАРГА ҚАРАШЛИ КАДРЛАР

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ИНСТИТУТЛАРИ ВА

ФАКУЛЬТЕТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда вазирликлар ва идоралар ходимларининг малакасини ошириш институтлари фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар (Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ташқари) ва идоралар, концернлар, уюшмалар 1993 йил 1 январга қадар тармоқ малака ошириш институтлари ва факультетларини 1-иловага мувофиқ тугатсинлар.


2. Тугатилаётган кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтлари ва факультетларининг асосий фондлари ва моддий негизидан самарали фойдаланиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссия 20 кун муддат ичида мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзига қарашли олий ўқув юртларида кадрларни қайта тайёрлаш тизимини тартибга солсин ва зарур ҳолларда шартнома асосида янги мутахассислар малакасини ошириш факультетлари очсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар ва идоралар, концернлар ва уюшмалар, йирик корхоналар ва хўжаликларнинг раҳбарлар бўғинини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фақат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Бошқарув институти негизида, ўрта бўғинга мансуб ва корхоналар раҳбарлари малакаси - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги Малака ошириш институтида амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раҳбарияти бир ой муддат ичида Идоравий ёшлар институтининг ишлаши мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқсин.


6. Молия вазирлиги ва Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси бюджетга ва статистика ҳисоботига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ижтимоий масалалар, фан ва таълим мажмуи зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 3 декабрдаги

567-сон қарорига

1-ИЛОВА



1993 йилнинг 1 январигача тугатилиши керак бўлган

малака ошириш институтлари ва факультетларининг

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлигининг раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш Бош институти.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитасининг қурилиш мажмуи раҳбар ходимлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқлараро институти.


3. "Ўзсувқурилиш" давлат концернининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш институти.


4. "Ўзбексавдо" давлат уюшмасининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш институти.


5. Алоқа тармоқлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш институти.


6. "Ўзбекистонтур" Республика экскурсиялар концерни ҳузуридаги туризм малака ошириш институти.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг ҳисоб-китоб, иқтисодиёт ва бошқарув соҳаси раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш институти.


8. "Ўзсаноатқурилишбанк" ҳузуридаги Олий тижорат мактаби.


9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигини маданият ходимлари малакасини ошириш институти.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги деҳқончилик бизнеси институти.


11. Ўрмон хўжалиги раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш Тошкент факультети.


12. "Эколог" илмий-ишлаб чиқариш марказининг техника ижодкорлиги институти.


13. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Қўмитаси ва Меҳнат вазирлигининг Ёшлар институти (Меҳнат вазирлиги иштирок этадиган қисми бўйича).






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 3 декабрдаги

567-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тугатилган малака ошириш институтлари

ва факультетларининг асосий фондларидан

ва моддий негизидан самарали фойдаланиш

бўйича комиссия

ТАРКИБИ


М.Қ. Қорабоев - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Ш.Ю. Абдуллаев - Молия вазирининг ўринбосари


Ў.А. Абдулхаиров - Давлат мулки қўмитаси раисиниг ўринбосари


У.А. Усмонов - Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари


К.Ф. Бакирхонов - Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий масалалар, фан ва таълим бўлими мудирининг ўринбосари


Б.П. Қаюмов - Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари