Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.1992 й. 585-сон "Ўзбекистон табиий газ узатиш "Ўзгазузатиш" давлат бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.1992 й.

N 585



ЎЗБЕКИСТОН ТАБИИЙ ГАЗ УЗАТИШ

"ЎЗГАЗУЗАТИШ" ДАВЛАТ БИРЛАШМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика ичида ва унинг ташқарисида табиий газ узатишни таъминловчи ихтисослаштирилган корхоналар ва ташкилотларнинг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда улар ишининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекнефтгаз" концернининг "Узбекгазсаноат" ишлаб чиқариш бирлашмасининг республика ҳудудида жойлашган ихтисослаштирилган бўлинмалари негизида тузилаётган "Ўзбекнефтгаз" Миллий корпорацияси таркибида "Ўзгазузатиш" Ўзбекистон давлат бирлашмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

"Ўзгазузатиш" бирлашмаси таркибига 1-иловага* мувофиқ корхона ва ташкилотлар киритилсин. "Ўзбекгазмахсусқурилиш" трести "Газузатишқурилиш" трести деб, "Ўртаосиёгазузатиш" ва "Ўртаосиёгазэнергосервис" корхоналари тегишлича "Урганчгазузатиш" ва "Газэнергосервис" корхоналари деб қайта номлансин.

"Ўзбекнефтгаз" концерни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 20 кун муддат ичида амалдаги қонунчиликка мувофиқ республика ташқарисида жойлашган "Ўзгазузатиш" бирлашмаси таркибига кирувчи корхоналарнинг мақомини аниқлашга оид таклифларни кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзгазузатиш" бирлашмаси:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида газни қувур орқали узатишни, магистрал газ қувурларидан ва тармоқ газ қувурларидан фойдаланиш ва уларни тузатишни амалга оширувчи корхона ва ташкилотларни ўз таркибига олувчи давлат корхонаси ҳисобланади;

юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятини республиканинг амалдаги қонунчилиги, "Ўзбекнефтгаз" концернининг Устави ва бирлашма Устави асосида ташкил этади.


3. Белгилансинки, "Ўзгазузатиш" бирлашмаси:

Ўзбекистон ҳудудида қазиб олинадиган табиий газни республикадаги истеъмолчиларга узатишни шартнома асосида ташкил этишни таъминлайди;

Ўзбекистонда қазиб олинадиган табиий газни бошқа давлатларга ҳукуматлараро шартномаларга мувофиқ истеъмолчилар билан тузилган шартнома асосида узатишни амалга оширади;

газни Ўзбекистон ҳудуди орқали қўшни мамлакатларга ҳукуматлараро шартномаларга мувофиқ газ етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан тузилган шартнома асосида транзит билан узатишни амалга оширади.

"Ўзбекнефтгаз" концерни бир ой муддат ичида қўшни МДҲ мамлакатларининг тегишли органлари билан 1993 йилда табиий газни узатиш, шу жумладан, транзит билан узатиш учун шартномалар тузиш масалаларини ишлаб чиқсин.


4. Қуйидагилар "Ўзгазузатиш" бирлашмаси фаолиятининг асосий йўналишлари деб ҳисоблансин:

магистрал газ қувурларидан, компрессор станциялардан, тармоқ газ қувурларидан, газ тақсимловчи станциялар ва ер ости газ омборларидан фойдаланиш;

бошқа давлатлар ҳудудида жойлашган ва бирлашма таркибига кирувчи магистрал газ қувурлари объектларидан фойдаланищ;

эҳтиёт қисмлар тайёрлаш ҳамда узеллар ва технологик, энергомеханик асбоб-ускуналар деталларини тузатиш;

газ қувурларининг ва тақсимловчи станцияларнинг линия қисмларини асосли тузатиш;

халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш.


5. "Ўзгазузатиш" бирлашмасининг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бошқарувни сайлайди, аппарат тузилмасини, меҳнат ҳақи фондини ва ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди. Аппаратни сақлаш учун харажатлар бирлашма таркибига кирувчи таркибий бўлинмалардан ажратмалар ҳисобига амалга оширилади.

Бирлашма аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тавсия этилсин. "Ўзгазузатиш"нинг бош директори маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш жиҳатидан вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосарлари эса - вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.

Бош директор ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


6. "Ўзгазузатиш" бирлашмаси бир ой муддат ичида бирлашма Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун "Ўзбекнефтгаз" концернига киритсин.


7. "Ўзбекгазузатиш" бирлашмаси бошқаруви аппарати Тошкент шаҳар, Педагогика кўчаси, 31-а уйдаги бинога жойлаштирилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йилнинг январь ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.














































Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск