Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.1992 й. 598-сон "Шаҳар ва шаҳар атрофи автотранспортида йўловчилар ташиш тарифлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.1992 й.

N 598



ШАҲАР ВА ШАҲАР АТРОФИ

АВТОТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР

ТАШИШ ТАРИФЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ёқилғи, энергия манбалари, техника ва асбоб-ускуналарга сарфланаётган харажатлар муттасил ўсиб бораётган шароитда республика шаҳар ва шаҳар атрофи йўловчилар транспортининг барқарор ишлаши учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1993 йилнинг 5 январидан бошлаб метро, трамвай, троллейбус ва автобусда бир марта юриш учун чекланган тариф - 3 сўм қилиб белгилансин.


2. 1993 йилнинг 5 январидан бошлаб шаҳар атрофига йўловчиларни автомобилда ташиш тарифларининг амалдаги чекланган миқдори 1,5 баравар оширилсин.


3. Аҳолининг айрим тоифаларига шаҳар ва шаҳар атрофи йўловчилар автомобиль транспортида юриш учун ҳозирги вақтда амал қилиб турган имтиёзлар сақлаб қолинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 октябрдаги 474-сон қарори билан тасдиқланган шаҳар ва шаҳар атрофи автотранспортида йўловчилар ташиш тарифларининг чекланган миқдори (2-илова) бекор қилинсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов

















Время: 0.1883
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск