ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий хизматни ўташ. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, чегара ва ички қўшинларида шахсий таркиб билан ишлаш бўйича органлар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.12.1992 й. 599-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 30 декабрдаги

599-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида,

чегара ва ички қўшинларида шахсий таркиб

билан ишлаш бўйича органлар тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом шахсий таркиб билан ишлаш бўйича органларнинг тузилмаси ва вазифаларини белгилаб беради.


2. Шахсий таркиб билан ишлаш бўйича органлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, чегара ва ички қўшинларида ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш ва тарбиявий ишларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 23 сентябрдаги 445-сон қарорига ва қўшинларнинг ташкилий-штат тузилмасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, чегара вв ички қўшинларида ташкил этилади:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, чегара ва ички қўшинларида -шахсий таркиб билан ишлаш бўйича бошқарма (бўлим);

корпуслар, дивизиялар, бригадалар, ҳарбий-ўқув юртларида, мудофаа ишлари бошқармаларида - шахсий таркиб билан ишлаш бўйича бўлимлар;

полклар ва уларга тенглаштирилган қисмларда - шахсий таркиб билан ишлаш бўйича бўлим (аппарат).

Шахсий таркиб билан ишлаш бўйича органларнинг ташкилий-штат тузилмаси, уларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, Ички ишлар вазири ва Давлат хавфсизлик хизмати Раиси томонидан улар ҳал этадиган вазифаларнинг характери ва хусусиятлари ҳисобга олинган холда белгиланади.

3. Шахсий таркиб билан ишлаш бўйича органлар ҳарбий бошқарув органларининг таркибий қисми ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Президент фармонларига, Олий Кенгаш ва Ҳукумат қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив актларига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, Ички ишлар вазири ва Давлат хавфсизлик хизмати Раисининг буйруқлари ва кўрсатмаларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.

4. Шахсий таркиб билан ишлаш бўйича органлар тегишли командирларга (бошлиқларга) бўйсунадилар ва ҳарбий интизомнинг аҳволи, тарбиявий ишларнинг ташкил этилиши, шахсий таркибнинг маънавий-руҳий ҳолати, шуниигдек, ҳарбий хизматчиларни, уларнинг оила аъзоларини, ишчи ва хизматчиларни ижтимоий ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун жавоб берадилар.


5. Шахсий таркиб билан ишлаш бўйича органлар фаолиятиг раҳбарлик қилиш шахсий таркиб билан ишлаш бўйича командирлар (бошлиқлар)нинг ўринбосарлари зиммасига юклатилади.



II. ШАХСИЙ ТАРКИБ БИЛАН ИШЛАШ

БЎЙИЧА ОРГАНЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


1. Шахсий таркиб билан ишлаш бўйича органлар зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

шахсий таркибда Ўзбекистон Республикасига, ўз халқига, Ватанга қасамёдга ва ҳарбий бурчга садоқатни, юксак жанговар ва маънавий-руҳий фазилатларни, шуниигдек, ўз Ватани тарихи ва анъаналарига чуқур ҳурматни шакллантириш;

ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси қонунларини Президент фармонларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Ҳукумати қарорларини, командирлар ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз бажариш руҳида тарбиялаш;

ҳарбий интизомни юқори даражада сақлаш, уни мустаҳкамлаш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш, шахсий таркиб ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш. ҳарбий хизматнинг хатарсиз бўлиши учун зарур шароит яратиш, ҳалок бўлиш ва жароҳатланиш ҳолларининг олдини олиш;

бошқа ҳарбий бошқарув органлари билан биргаликда мудофаа ва ҳарбий қурилиш сохасида давлат сиёсатини ўтказиш, қўшинлар томонидан жанговар ва сафарбарлик тайёргарлиги, жанговар навбатчилик (жанговар хизмат) тайёргарлиги, тезкор ва жанговар тайёргарлик вазифалари бажарилишини таъминлаш;

шахсий таркибни ватанпарварлик ва интернационализм халқлар дўстлиги, Ўзбекистон халқлари урф-одатларини ҳурмат қилиш, юксак ҳушёрлик, ўзининг тезкор ва жанговар хизмат бурчларини ҳалол ва виждонан бажариш руҳида тарбиялаш;

тарбиявий ишнинг асосий йўналишлари, шакл ва усуллари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, шахсий таркибнинг ижтимоий сиёсий тайёргарлигини дастурий-услубий жиҳатдан таъминлаш;

қўшинлардаги ижтимоий жараёнларни ўрганиш, таҳлил этиш ва прогнозлаштириш, ҳарбий-социологик, руҳий тадқиқотлар ўтказиш ва шу асосда ҳарбий бошқарув органлари учун тавсиялар ишлаб чиқиш;

ҳарбий хизматчиларнинг, уларнинг оила аъзоларининг, ишчи ва хизматчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ижтимоий адолат принципларига риоя қилиш, шахсий таркибнинг меҳнат ва турмуш шароитини яхшилаш, тегишли командирларга (бошлиқларга) бўйсунувчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан таклифлар киритиш;

жанговар техника ва қуролларни, уларни ишлатиш усулларини ўзлаштириш, ҳарбий ва халқ мулкини авайлаб асраш учун масъулият ҳиссини ошириш борасида тарбиявий ишларни ташкил этиш;

ҳарбий жамоаларда ва гарнизонларда фаолият кўрсатувчи жамоатчилик кенгашлари ва комиссияларга услубий ёрдам кўрсатиш;

зобитлар йиғилиши, виждон судлари, касаба уюшмалари ва бошқа ташкилотларнинг, хотин-кизлар кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, улар билан иш олиб боришни ташкил этиш юзасидан қўмондонликка таклифлар тайёрлаш;

аҳолини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, чегара ва ички қўшинларида хизматга тайёрлаш юзасидан давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни амалга ошириш;

шахсий таркибни ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларни маънавий камол топтириш масалалари бўйича ҳокимликлар, амалдаги қонунчиликка мувофиқ фаолият кўрсатувчи жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар билан алоқа қилиш туриш;

ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан маданий-дам олиш ишларини олиб бориш, бу ишларни тарбиянинг техникавий воситалари билан ҳар томонлама таъминлаш;

харбий оммавий ахборот воситаларига раҳбарлик килиш ҳамда уларнинг фаолиятини Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, республика, вилоят, шаҳар газеталари ва журналлари таҳририятлари билан мувофиқлаштириш;

қўшинлар учун киновидеофильмлар ва телерадио дастурлар тайёрлашда қатнашиш;

шахсий таркибнинг ижтимоий-сиёсий тайёргарлиги, уларни ўқитиш ва тарбиялаш муаммолари юзасидан ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-ҳуқуқий, ўқув ва бадиий адабиётлар, ўқув-методик қўлланмалар нашр этишни ташкил этиш;

қўшинларда кадрлар сиёсати бўйича тадбирлар ишлаб чиқишда, зобитлар, прапоршчиклар, мичманлар ва сержантлар таркибини танлаш, жой-жойига қўйиш ва аттестациядан ўтказишда қатнашиш;

қўшинларда ҳуқуқий асосда яккабошчиликни мустаҳкамлаш чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳарбий кадрларга одамлар билан тарбиявий иш олиб бориш тажрибасини ўргатиш.


2. Шахсий таркиб билан ишлаш бўйича мансабдор шахсларнинг бурчлари ва ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жамоачилик уставлари билан белгиланади.

































Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск